22 шаввол 1446
Ҳабашистонга биринчи ҳижрат қилганлар

Мусулмонлардан биринчи бўлиб ҳижрат қилганлар, Бани Умайя­ ибн Абдушамс ибн Абдуманоф ибн Қусай ибн Килоб ибн Мурра ибн Каъб ибн Луай ибн Ғолиб ибн Фиҳрдан: Усмон ибн Аффон ибн Абул-ос ибн Умайяа ва унинг аёли – Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг қизлари Руқайя эдилар.

Бани Абдушамс ибн Абдуманофдан: Абу Ҳузайфа ибн Утба ибн Рабиъа ибн Абдушамс ва унинг аёли Саҳла бинт Суҳайл ибн Амр. Амр – Бани Омир ибн Луай уруғидан бўлган. Саҳла Ҳабашистон ери­да Муҳаммад ибн Абу Ҳузайфани дунёга келтирган.

Бани асад ибн Абдулуззо ибн Қусайдан: аз-Зубайр ибн ал-Аввом ибн Хувайлид ибн Асад.

Бани Абдуддор ибн Қусайдан: Мусъаб ибн Умайр ибн Ҳошим ибн Абдуманоф ибн Абдуддор.

Бани Зуҳра ибн Килобдан: Абдураҳмон ибн Авф ибн Абд Авф ибн Абд ал-Ҳорис ибн Зуҳра.

бану махзум ибн Яқаза ибн мурра уруғидан: абу салама ибн абдуласад ибн ҳилол ва унинг аёли Умму салама бинт абу Умаййа ибн ал-муғира ибн абдуллоҳ ибн Умар ибн махзум.

Бани Жумаҳ ибн Амр ибн Ҳусайс ибн Каъб уруғидан: Усмон ибн Мазъун ибн Ҳабиб ибн Ваҳб ибн Ҳузофа ибн Жумаҳ.

Бани Адий ибн Килоб уруғидан: ал-Хаттоб оиласининг итти-фоқдоши Омир ибн Рабиъа. У Анз ибн Воил уруғидан бўлган. У би­лан аёли Лайло бинт Абу Хасма ибн Ҳузофа ибн Ғоним ибн Омир ибн Абдуллоҳ ибн Авф ибн Убайд ибн Увайж ибн Адий ибн Каъб ҳам бирга эди.

Бани Омир ибн Луай уруғидан: Абу Сабра ибн Абу Руҳм ибн Аб­дулуззо ибн Абу Қайс ибн Абдувудд ибн Наср ибн Молик ибн Хисл ибн Омир. Айтишларича, у Абу Хотиб ибн Амр ибн Абдушамс ибн Абдувудд ибн Наср ибн Молик ибн Ҳисл ибн Омир ибн Луай. Баъзи­ларнинг айтишича, у Ҳабашистонга биринчи келган киши эди.

Бану ал-Ҳорис ибн Фиҳр уруғидан: Суҳайл ибн Байзо. У Суҳайл ибн Ваҳб ибн Рабиъа ибн Ҳилол ибн Уҳайб ибн Добба ибн ал-Ҳорисдир.

Ибн Исҳоқ: менга етиб келишича, мана шу ўн киши Ҳабашистон ерларига ҳижрат қилган илк мусулмонлар эди.

Ибн Ҳишом: менга илм аҳлидан бир кишининг айтиб беришича, уларга Усмон ибн Мазъун амир эди.

Ибн Исҳоқ: сўнг Жаъфар ибн Абу Толиб розияллоҳу анҳу ҳам Ҳабашистонга чиқиб кетди ва мусулмонлар кетма-кет кела бошладилар. Улар Ҳабашистон ерида тўпланиб, ўша ерда қолдилар. Уларнинг ичларида баъзилар ўз оиласи билан, баъзилар эса ўзи ёлғиз чиқиб келган, оила­си ёнида эмас эди.

08:45 / 24.01.2013
Аввалги мақола
Кейинги мақола
Мақолалар
Мактуб: Расулуллоҳга дил изҳорим (иккинчи мақола)
Саййидим Расулуллоҳ, агар Сиз билан бир замонда яшаганимда, Сизга ваҳий нозил бўла бошлаб, Исломга даъват қилганингизда, мен Сизнинг даъватингизга қулоқ солиш ўрнига Абу Лаҳабга эргашиб кетганимда, С...
17:47 / 31.10.2024 Батафсил...
Мақолалар
Мактуб: Расулуллоҳга дил изҳорим (биринчи мақола)
Сўзим аввалида айтсам: «Мен хатокор лойнинг шарафли ҳузурга гапиришга журъат қилганим учун ўтиниб кечирим сўрайман, узримни билдираман ва қўрқувдан ерга кириб кетар даражада хижолатдаман». Эй Ро...
23:11 / 22.10.2024 Батафсил...
Мақолалар
Бағишлов
Ё Расулуллоҳ! Ҳозир сизнинг Ҳиро ғоридан тушиб келиб, ваҳий залворидан титраб турганингизни хаёлимга келтирдим. Қани энди, мен сизни шу ҳолатда бағримла иситсам эди! Ҳозир сизни Абу Толиб ноҳи...
23:57 / 02.10.2024 Батафсил...
Мақолалар
Нима учун биз Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни яхши кўрамиз?
Нима учун биз Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга муҳаббат қўйиб, у кишини севамиз? Чунки, Аллоҳ бизларни  зулматдан нурга, залолатдан ҳидоятга шу Зот туфайли олиб чиққандир. Зотан, Расулулло...
15:45 / 28.07.2023 Батафсил...