24 жумадул аввал 1446
Ато ва Мужоҳиднинг Умарнинг мусулмон бўлиши ҳақидаги ривоятлари

Ибн Исҳоқ: менга Абдуллоҳ ибн Абу Нажиҳ ал-Маккий биро­дарлари Ато ва Мужоҳиддан ёки бошқа кишилардан ривоят қилиб, сўзлаб беришича, Умар шундай деган эди: «Мен Исломдан йироқ эдим. Жоҳилликда майни яхши кўрар, у билан сархушлик қилардим. Бизнинг ал-Ҳазварада, оли Умар ибн Абд ал-Махзумий уйлари ёнида бир йиғинимиз бор эди. У ерда қурайшлик кишилар тўпланишарди. Бир кеча ўша ҳамтовоқларим ёнларига, улар йиғиладиган жойга бор­дим, бироқ ҳеч кимни топмадим. Мен: «Маккада май сотадиган фалон майфурушнинг ёнига борай, балки, у ерда май топиб ичарман», – де­дим. У ерга бориб, уни ҳам топмадим. Сўнг: «Каъбага бориб уни етти ёки етмиш бор тавоф қилсаммикан», – дедим ва Каъбани тавоф қилиш учун масжидга келдим. Қарасам у ерда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам туриб на­моз ўқиётган эканлар. Намоз ўқиётганларида Шомга юзланардилар, Каъба у Зот билан Шом ўртасида эди. У Зотнинг намоз ўқиган жойлари икки рукн: ар-Рукн ал-Асвад152 ва ар-Рукн ал-Ямоний153 ўртасида эди. Мен у Зотни кўрганимда: «Аллоҳга қасамки, мен бу кеча Муҳаммаднинг нима деётганини билиш учун бир эшитиб кўрсаммикан. Агар тин­глаш учун яқинлашсам, уни чўчитиб юборишим мумкин», – дедим-да, ал-Ҳижр154 томондан келдим. Каъба ёпинчиғи тагига кириб олиб, аста-секин юрдим. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам туриб намоз ичида Қуръон ўқиётган эдилар. Мен у Зот юзланган қибла томонга келиб турдим. Мен билан у Зот ўртасида фақат Каъба ёпинчиғи бор эди. Қуръонни тинглаганимда қалбим юмшаб, кўзларимга ёш келди. Менинг ичимга Ислом кирган эди. Мен Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам намозларини тугатгунла­ригача жойимда турдим. сўнг у Зот соллаллоҳу алайҳи васаллам кетдилар. Кетаётганларида, одатда, ибн Абул-Ҳусайн ҳовлиси олдидан ўтардилар. Бу доимий йўллари эди, кейин ал-Масъодан155 ўтиб, Аббос ибн Абдулмутталиб ва ибн Азҳар ибн Абду Авф аз-Зуҳрий ҳовлилари оралиғидан юрардилар, кейин Ахнас ибн Шарийқ ҳовлиси олдидан ўтиб, уйларига кириб кетардилар. Ўша вақтда Муовия ибн Абу Суфёнга тегиш­ли ҳовлида турар эдилар. мен у Зотнинг орқаларидан эргашдим ва Аббос ва ибн Азҳар ҳовлиларининг ўртасига келганларида, орқаларидан етиб олдим. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам товушимни эшитиб, мени танидилар. Озор етказиш учун эргашган, деб гумон қилиб, мени ҳайдадилар. Сўнг: «Эй Хаттобнинг ўғли, бу соатда сени нима олиб келди?» – деб сўрадилар. Мен: «Аллоҳга, Элчисига ва у Зот Аллоҳ томонидан келтирган нарсаларга иймон келтириш учун келдим»,– дедим. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Аллоҳга ҳамд айтиб: «Эй Умар, Аллоҳ сени ҳидоят қилибди», – деб кўксимни силадилар ва мен учун динда собитқадамлик тилаб, дуо қилдилар. сўнг мен Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ол­диларидан кетдим, у Зот уйларига кирдилар.

Ибн Исҳоқ: буларнинг қайси бири бўлганини Аллоҳ яхшироқ би­лувчидир.

11:20 / 24.01.2013
Кейинги мақола
Мақолалар
Мактуб: Расулуллоҳга дил изҳорим (иккинчи мақола)
Саййидим Расулуллоҳ, агар Сиз билан бир замонда яшаганимда, Сизга ваҳий нозил бўла бошлаб, Исломга даъват қилганингизда, мен Сизнинг даъватингизга қулоқ солиш ўрнига Абу Лаҳабга эргашиб кетганимда, С...
17:47 / 31-октабрь Батафсил...
Мақолалар
Мактуб: Расулуллоҳга дил изҳорим (биринчи мақола)
Сўзим аввалида айтсам: «Мен хатокор лойнинг шарафли ҳузурга гапиришга журъат қилганим учун ўтиниб кечирим сўрайман, узримни билдираман ва қўрқувдан ерга кириб кетар даражада хижолатдаман». Эй Ро...
23:11 / 22-октабрь Батафсил...
Мақолалар
Бағишлов
Ё Расулуллоҳ! Ҳозир сизнинг Ҳиро ғоридан тушиб келиб, ваҳий залворидан титраб турганингизни хаёлимга келтирдим. Қани энди, мен сизни шу ҳолатда бағримла иситсам эди! Ҳозир сизни Абу Толиб ноҳи...
23:57 / 02-октабрь Батафсил...
Мақолалар
Нима учун биз Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни яхши кўрамиз?
Нима учун биз Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга муҳаббат қўйиб, у кишини севамиз? Чунки, Аллоҳ бизларни  зулматдан нурга, залолатдан ҳидоятга шу Зот туфайли олиб чиққандир. Зотан, Расулулло...
15:45 / 28.07.2023 Батафсил...