Ибн Исҳоқ: менга ривоят қилиндики, ўтин ташувчи лақабини олган Умму Жамил ўзи ва эри ҳақида Қуръон ояти тушганидан хабар топгач, қўлида муштумдек келадиган тошни кўтариб расулуллоҳ (с.а.в.)нинг олдиларига борди. бу пайтда расулуллоҳ (с.а.в.) абу бакр билан бирга каъбанинг ёнида, масжидда эдилар. У икковларининг олдига келиб тўхтаганида, аллоҳ ўз қудрати билан ундан расулуллоҳ (с.а.в.)ни кўриш қудратини олиб, фақатгина абу бакрни кўрадиган қилиб қўйди. шунда у: «Эй абу бакр, дўстинг муҳаммад қани? У мени ҳажв қилаётганини эшитдим. аллоҳга қасамки, агар уни топиб олсам оғзига мана бу тош билан ураман. билиб қўйсин, аллоҳ-
га қасамки, керак бўлса мен ҳам шоирман», – деди ва шу шеърни айтди:
Биз уни қаттиқ қоралаб қарши чиқдик,
Даъватидан воз кечдик,
Динидан юз ўгирдик.
сўнгра узоқлашиб кетди. шунда абу бакр: «ё расулуллоҳ (с.а.в.)! нима деб ўйлайсиз, у сизни кўрдими?» – деб сўради. расулуллоҳ (с.а.в.): «У мени кўрмади. аллоҳ мени унга кўрсатмади», – дедилар.
Ибн Ҳишом: унинг «динидан юз ўгирдик» сўзи Ибн Исҳоқдан бошқа жойда келади.
Ибн Исҳоқ: қурайшликлар Расулуллоҳ (с.а.в.)ни музаммам (қат-тиқ қораланган, ёмон отлиқ)158 деб номлашар, шунингдек у зотни ҳақоратлашарди. расулуллоҳ (с.а.в.): «аллоҳ мендан қурайшликлар азиятини узоқ қилаётганидан ажабланмаяпсизларми? Улар мени музаммам (қораланган) деб ҳақоратлашмоқда. аслида эса мен муҳаммад (мақтовга сазовор)ман», – дедилар.