Робиъул-аввал ойининг 23-куни
Ҳижрий 421-йил 23-робиъул-аввал куни (милодий 1030-йил 29-апрел) Ғазнавийлар давлатининг асосчиси ва ҳижрий бешинчи асрда Ҳинд диёрини фатҳ қилган султон Муҳмуд Ғазнавий вафот этди.
Валид ибн ал-Муғира: «мен Қурайшнинг каттаси ва саййиди, Абу Масъуд Амр ибн Умайр ас-Сақафий эса Сақиф қабиласининг саййиди бўла туриб, Қуръон биз қолиб Муҳаммадга тушириладими? Ваҳоланки, биз иккимиз икки юртнинг улуғларимиз-ку?!» – деди. Менга ривоят қилишларича, Аллоҳ у ҳақида шу оятни туширди:
«Яна улар: «Бу Қуръон икки шаҳар(нинг бири)дан бўлган улуғ одамга нозил қилинганида эди», дедилар. (Эй Муҳаммад!) Роб-бингизнинг раҳматини (пайғамбарликни) улар тақсимлайди-ларми?! Уларнинг дунё ҳаётидаги тирикчиликларини ҳам уларнинг ўрталарида Биз тақсимлаганмиз ва бир-бирларини бўйсундириш (ишлатиш)лари учун баъзиларини баъзиларидан даражаларини кўтариб қўйганмиз. Роббингизнинг раҳмати эса улар тўплайдиган нарса (бойлик)ларидан яхшироқдир»171.