14 рабиъул аввал 1446
Тарихда бугун

Робиъул-аввал ойининг 14-куни

  • Ҳижрий 3-йил, 14-рабиъул аввал куни (милодий 624-йил 3-сентябр) Каъб ибн Ашраф ўлдирилди (у она тарафдан яҳудий бўлиб, Бани Назир яҳудийлари бошлиқларидан бири эди. Ислом дини ва мусулмонларга адовати чексиз, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга озори кучли, у Зотга қарши уруш қилишга энг кўп чақирувчи ва фитначи бўлган).
  • Ҳижрий 64-йил 14-робиъул-аввал куни Язид ибн Абдулмалик вафот этди.


«Ал-Кофирун» сурасининг нозил бўлиш сабаби

Менга етиб келишича, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Каъбани тавоф қилиб юрганларида ал-Асвад ибн ал-Мутталиб ибн Асад ибн Абдулуззо, Ва­лид ибн ал-Муғира, Умайя ибн Халаф ва Ос ибн Воил ас-Саҳмийлар дуч келиб қолишди. Ҳар қайсиси ўз қавмида обрў-эътиборли киши­лар эди. Улар: «Эй Муҳаммад! Қани кел, биз сен ибодат қилаётган илоҳга сиғинайлик, сен эса биз сиғинаётган илоҳга ибодат қил. Шу билан бу ишда ҳамкорлик қилган бўлайлик. Агар сенинг илоҳинг бизникидан яхши бўлса, ундан ўз улуш (насиба)мизни оламиз. Агар бизнинг илоҳимиз сеникидан яхши бўлса, ундан сен ўз улуш (насиба)нгни оласан», дейишди. Шунда аллоҳ улар ҳақида шу оятни тушир­ди: «(Эй, Муҳаммад!) Айтинг: «Эй, кофирлар! Мен сизлар ибодат қилаётган нарсага (бут ва санамларга) ибодат қилмасман. Сизлар ҳам мен ибодат қиладиган (Аллоҳ)га ибодат қилувчи эмассиз. Мен ҳам сизлар ибодат қилган нарсага ибодат қилувчи эмасман. Сиз­лар ҳам мен ибодат қиладиган (Аллоҳ)га ибодат қилувчи эмас­сиз. Сизга – ўзингизнинг динингиз, менга – ўзимнинг диним»174.

Яъни агар сизлар Аллоҳга фақатгина мен сизларнинг илоҳингизга ибодат қилганим учун сиғинсангиз, менга бунинг кераги йўқ. Сиз­ларнинг барчангизга ўз динингиз, менга эса ўз динимдир.

22:41 / 26.06.2020
Аввалги мақола
Саъд ибн Муъоз
Кейинги мақола
Мақолалар
Нима учун биз Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни яхши кўрамиз?
Нима учун биз Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга муҳаббат қўйиб, у кишини севамиз? Чунки, Аллоҳ бизларни  зулматдан нурга, залолатдан ҳидоятга шу Зот туфайли олиб чиққандир. Зотан, Расулулло...
15:45 / 28.07.2023 Батафсил...
Мақолалар
Сиз эмасми, ё Расулуллоҳ?
Сизнинг пайғамбарлигингизни тасдиқ қилмай мусулмон бўла олмайман, ё Расулуллоҳ! Чунки Аллоҳ таоло Қуръони каримда: “Аллоҳга ҳамда Унинг уммий Набийсига иймон келтиринг!”, (Аъроф сураси, 15...
03:13 / 20.10.2022 Батафсил...
Мақолалар
Расулуллоҳ алайҳиссаломнинг хурмо ейишлари
 حَدَّثَنَا هَارُونُ بْنُ إِسْحَاقَ الْهَمْدَانِيُّ، قَالَ: حَدَّثَنَا عَبْدَةُ بْنُ سُلَيْمَانَ، عَنْ هِشَامِ بْنِ عُرْوَةَ، عَنِ ابْنٍ لِكَعْبِ بْنِ مَالِكٍ، عَنْ أَبِيهِ، قَالَ: كَانَ رَسُولُ...
00:59 / 27.06.2020 Батафсил...
Мақолалар
Ёлғон гапириш гуноҳи кабирдир
حَدَّثَنَا عَبَّاسُ بْنُ مُحَمَّدٍ الدُّورِيُّ الْبَغْدَادِيُّ، قَالَ: حَدَّثَنَا إِسْحَاقُ بْنُ مَنْصُورٍ، عَنِ إِسْرَائِيلَ، عَنْ سِمَاكِ بْنِ حَرْبٍ، عَنْ جَابِرِ بْنِ سَمُرَةَ، قَالَ: رَأَيْتُ رَس...
06:42 / 27.06.2020 Батафсил...