2 рабиъул аввал 1447
Тарихда бугун

Робиъул-аввал ойининг 2-куни

Ҳижрий 897-йил 2-робиъул-аввал куни (милодий 1492-йил 2-январ) мусулмонларнинг охирги қалъаси бўлган Гранада (Ғарната) насронийлар қўлида яксон қилинди.
Ҳижрий 1367-йил 2- робиъул-аввал куни (милодий 1948-йил 18-январ) Муҳаммад Маъмун Шановий Азҳар университети шайхи деб сайланди. У киши Азҳар университети шайхлари силсиласининг 32-вакили ҳисобланади.


Исро ва меърож ҳақида

Ибн Ҳишом: Зиёд ибн Абдуллоҳ ал-Баккоий, Муҳаммад ибн Исҳоқ ал-Мутталибийдан бизга шуларни ривоят этди: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам масжид ал-Ҳаромдан масжид ал-Ақсога кечаси олиб борилдилар. Масжид ал-Ақсо Илиядаги193 байт ал-мақдисдир. Бу пайтда Ислом Маккада қурайшликлар ва барча қабилалар орасида ёйила бошлаган эди.

Ибн Исҳоқ: Абдуллоҳ ибн Масъуд, Абу Саид ал-Худрий, Расу-луллоҳнинг аёллари Оиша, Муовия ибн Абу Суфён, Ҳасан ибн    Абул-Ҳасан ал-Басрий, ибн Шиҳоб аз-Зуҳрий, Қатода ва бошқа илм аҳлидан, шунингдек, Умму Ҳониъ бинт Абу Толибдан менга Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг кечаси масжид ал-Ақсога борганлари ҳақида ривоят этилган хабарлардан бу бобда жамланган барча ривоятлар ўрин олган бўлиб, ҳар бир ровий Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламга исро пайтида юз берган ҳодисаларинг баъзиларини зикр қилиб ўтади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг масжид ал-Ҳаромдан масжид ал-Ақсога тунда сайр эт­тирилишлари (исро) ва у ҳақида зикр этилганларда ўта нозикликлар, имтиҳонлар ва Аллоҳнинг ақл эгаларига ибрат ўрнида келтирган қудрати ва кучининг мавжудлигини изҳор этувчи тажаллиси, шунинг­дек, иймон келтирганларга, тасдиқ ва сабот кўрсатганларга ҳидоят ва раҳмат бор эди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламда Аллоҳнинг ишига сидқидилдан ишонч бор эди. Аллоҳ Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламга хоҳлаган нарсаларини кўрсатиш учун, ўзи ҳоҳлагандек, у Зотни кечаси сайр эттирди ва Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам Аллоҳнинг ўзи хоҳлаганини қила оладиган улуғ куч ва қудратини кўрдилар.

03:39 / 27.06.2020
Мақолалар
Малаул аъло ва васийла салавоти
اللَّهُمَّ صَلِّ عَلَى مُحَمَّدٍ فِي الْأَوَّلِينَ وَ صَلِّ عَلَى مُحَمَّدٍ فِي الآَخرينَ وَصَلِّ عَلَى مُحَمَّدٍ في النَّبِيِّينَ وَ صَلِّ عَلَى مُحَمَّدٍ فِي الْمُرْسَلِينَ وَ صَلِّ عَلَى مُحَمَّدٍ...
15:21 / 28-июнь Батафсил...
Мақолалар
Мактуб: Расулуллоҳга дил изҳорим (иккинчи мақола)
Саййидим Расулуллоҳ, агар Сиз билан бир замонда яшаганимда, Сизга ваҳий нозил бўла бошлаб, Исломга даъват қилганингизда, мен Сизнинг даъватингизга қулоқ солиш ўрнига Абу Лаҳабга эргашиб кетганимда, С...
17:47 / 31.10.2024 Батафсил...
Мақолалар
Мактуб: Расулуллоҳга дил изҳорим (биринчи мақола)
Сўзим аввалида айтсам: «Мен хатокор лойнинг шарафли ҳузурга гапиришга журъат қилганим учун ўтиниб кечирим сўрайман, узримни билдираман ва қўрқувдан ерга кириб кетар даражада хижолатдаман». Эй Ро...
23:11 / 22.10.2024 Батафсил...
Мақолалар
Бағишлов
Ё Расулуллоҳ! Ҳозир сизнинг Ҳиро ғоридан тушиб келиб, ваҳий залворидан титраб турганингизни хаёлимга келтирдим. Қани энди, мен сизни шу ҳолатда бағримла иситсам эди! Ҳозир сизни Абу Толиб ноҳи...
23:57 / 02.10.2024 Батафсил...