21 жумадул аввал 1446
Абу Толиб ва Хадижанинг вафоти ҳамда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг мушриклар азиятига сабр қилишлари

Ибн Исҳоқ: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга ўз уйларида азият етказган гуруҳ Абу Лаҳаб, ал-Ҳакам ибн ал-Ос ибн Умайя, Уқба ибн Абу Муъайт, Адий ибн Ҳамро ас-Сақафий ва ибн ал-Асдаъ ал-Ҳузалийлар бўлиб, улар Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг қўшнилари эди. Улардан ал-Ҳакам ибн Абул-Осдан бошқа ҳеч ким Исломни қабул қилмади. Менга ривоят этилишича, шулардан бири Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам намоз ўқиётганларида устиларига қўйнинг ичак-чавоғини қўйиб кетарди. Яна бошқаси ҳалиги ичак-чавоқларни Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ўчоқдаги тош қо-зонларига ташлаб кетарди. Шу боисдан Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам намоз ўқиганларида улардан паналаниш мақсадида бир жойни девор билан ўраттирдилар. Умар ибн Абдуллоҳ ибн Урва ибн аз-Зубайр, Урва ибн аз-Зубайрдан менга ривоят қилишича, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ўзлари бу азиятлар етказилганда ташланган ахлатларни олар, бир шохга илиб ташқари чиқар ва эшиклари олдида туриб: «Эй Бани Абдуманоф! бу қанақа қўшничилик бўлди?» – дердилар ва қўлларидагини ташқарига ирғитардилар.

Ибн Исҳоқ: Хадижа бинт Хувайлид ва Абу Толиб бир йилда вафот этишди. Амакилари Абу Толиб ва аёллари Хадижанинг вафоти орти­дан Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг мусибатлари янада ошди. Хадижа у Зот­нинг Исломдаги содиқ вазирлари бўлиб, шикоятларини унга айтар­дилар. Абу Толиб эса суянчиқлари, ишларида кўмакчи, қавмларига қарши ёрдамчи ва гўё метин қалъалари эди. Икковлари ҳам Мади­нага ҳижратларидан уч йил олдин вафот этишган эди. Абу Толиб ва­фот этгач, қурайшликлар Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга Абу Толиб ҳаётлигида қилишга журъат эта олмаган озорларни етказишди. Ҳатто бир куни Қурайш нодонларидан бири Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг олдиларидан чиқиб бошларига тупроқ сочди.

Ибн Исҳоқ: Ҳишом ибн Урва отаси Урва ибн аз-Зубайрдан менга ривоят қилади: Ўша нодон Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг бошларига тупроқ сочгач, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бошларидаги тупроқ билан уйларига кир­дилар. Қизларидан бири туриб йиғлаган ҳолда тупроқни юва бошла­ди. Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам унга: «Қизгинам, қўй, йиғлама. Аллоҳ отангни улардан ҳимоя қилади», дер ва бунинг ортидан «Абу Толиб вафот этгунга қадар Қурайш менга ёмонлик қилишга ботинолмасди», дердилар.

01:21 / 27.06.2020
Мақолалар
Мактуб: Расулуллоҳга дил изҳорим (иккинчи мақола)
Саййидим Расулуллоҳ, агар Сиз билан бир замонда яшаганимда, Сизга ваҳий нозил бўла бошлаб, Исломга даъват қилганингизда, мен Сизнинг даъватингизга қулоқ солиш ўрнига Абу Лаҳабга эргашиб кетганимда, С...
17:47 / 31-октабрь Батафсил...
Мақолалар
Мактуб: Расулуллоҳга дил изҳорим (биринчи мақола)
Сўзим аввалида айтсам: «Мен хатокор лойнинг шарафли ҳузурга гапиришга журъат қилганим учун ўтиниб кечирим сўрайман, узримни билдираман ва қўрқувдан ерга кириб кетар даражада хижолатдаман». Эй Ро...
23:11 / 22-октабрь Батафсил...
Мақолалар
Бағишлов
Ё Расулуллоҳ! Ҳозир сизнинг Ҳиро ғоридан тушиб келиб, ваҳий залворидан титраб турганингизни хаёлимга келтирдим. Қани энди, мен сизни шу ҳолатда бағримла иситсам эди! Ҳозир сизни Абу Толиб ноҳи...
23:57 / 02-октабрь Батафсил...
Мақолалар
Нима учун биз Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни яхши кўрамиз?
Нима учун биз Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга муҳаббат қўйиб, у кишини севамиз? Чунки, Аллоҳ бизларни  зулматдан нурга, залолатдан ҳидоятга шу Зот туфайли олиб чиққандир. Зотан, Расулулло...
15:45 / 28.07.2023 Батафсил...