22 жумадул аввал 1446
Ақабада Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам билан учрашган хазражликларнинг исмлари

Ибн Исҳоқ: менга зикр этилишича, улар Хазраждан олти киши бўлиб ораларида Бани Нажжордан (у Таймуллоҳдир), сўнгра Бани Молик ибн ан-Нажжор ибн Саълаба ибн Амр ибн ал-Хазраж ибн Ҳориса ибн Амр ибн Омирдан: куняси Абу Умома бўлган Асъад ибн Зурора ибн Удас ибн Убайд ибн Саълаба ибн Ғанм ибн Молик ибн ан-Нажжор бор эди. Шунингдек, Авф ибн ал-Ҳорис ибн Рифоа ибн Савод ибн Молик ибн Ғанм ибн Молик ибн ан-Нажжор бўлиб, у эса Ибн Афро эди.

Ибн Ҳишом: Афро бинт Убайд ибн Саълаба ибн Убайд ибн Саъла­ба ибн Ғанм ибн Молик ибн ан-Нажжордир.

Ибн Исҳоқ: Ақабада Бани Зурайқ ибн Омир ибн Зурайқ ибн Абду Ҳориса ибн Молик ибн Ғадб ибн Жушам ибн ал-Хазраждан: Рофеъ ибн Молик ибн ал-Ажлон ибн Амр ибн Омир ибн Зурайқ бор эди.

Ибн Ҳишом: уни Омир ибн ал-Азрақ ҳам дейилади.

Ибн Исҳоқ: Ақабада Бани Салама ибн Саъд ибн Али ибн Сорида ибн Тазийд ибн Жушам ибн ал-Хазраждан, сўнгра Бани Савод ибн Ғанм ибн Каъб ибн Саламадан: Қутаба ибн Омир ибн Ҳадийда ибн Амр ибн Ғанм ибн Савод бор эди.

Ибн Ҳишом: у амр ибн савод бўлиши керак. Чунки саводнинг Ғанм деб номланган ўғли йўқдир.

Ибн Исҳоқ: Ақабада Бани Ҳаром ибн Каъб ибн Ғанм ибн Каъб ибн Саламадан: Уқба ибн Омир ибн Нобий ибн Зайд ибн Ҳаром бор эди.

Бани Убайд ибн Адий ибн Ғанм ибн Каъб ибн Саламадан: Жобир ибн Абдуллоҳ ибн Риоб ибн ан-Нўъмон ибн Синон ибн Убайд бор эди.

Мазкур гуруҳ Мадинадаги қавмлари олдига қайтишгач, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни танита бошладилар .Барчани исломга чақириб, бу иш жуда кенг тус олди, ҳатто ораларида Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳақида хабар топ­маган биронта ансорий уйи қолмади.

07:00 / 27.06.2020
Мақолалар
Мактуб: Расулуллоҳга дил изҳорим (иккинчи мақола)
Саййидим Расулуллоҳ, агар Сиз билан бир замонда яшаганимда, Сизга ваҳий нозил бўла бошлаб, Исломга даъват қилганингизда, мен Сизнинг даъватингизга қулоқ солиш ўрнига Абу Лаҳабга эргашиб кетганимда, С...
17:47 / 31-октабрь Батафсил...
Мақолалар
Мактуб: Расулуллоҳга дил изҳорим (биринчи мақола)
Сўзим аввалида айтсам: «Мен хатокор лойнинг шарафли ҳузурга гапиришга журъат қилганим учун ўтиниб кечирим сўрайман, узримни билдираман ва қўрқувдан ерга кириб кетар даражада хижолатдаман». Эй Ро...
23:11 / 22-октабрь Батафсил...
Мақолалар
Бағишлов
Ё Расулуллоҳ! Ҳозир сизнинг Ҳиро ғоридан тушиб келиб, ваҳий залворидан титраб турганингизни хаёлимга келтирдим. Қани энди, мен сизни шу ҳолатда бағримла иситсам эди! Ҳозир сизни Абу Толиб ноҳи...
23:57 / 02-октабрь Батафсил...
Мақолалар
Нима учун биз Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни яхши кўрамиз?
Нима учун биз Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга муҳаббат қўйиб, у кишини севамиз? Чунки, Аллоҳ бизларни  зулматдан нурга, залолатдан ҳидоятга шу Зот туфайли олиб чиққандир. Зотан, Расулулло...
15:45 / 28.07.2023 Батафсил...