23 жумадул аввал 1446
Байъат борасида қурайшликларнинг ансорлар билан тортишувлари

Маъбад ибн Каъб яна деди: « Тонг оттирганимизда Қурайшнинг улуғлари чодирларимизга келиб: «Эй Хазраж жамоаси! Бизга етиб келишича, сиз бизнинг бу қариндошимизни орамиздан олиб кетиш ва бизга қарши жанг қилиш учун унга байъат берибсиз. Аллоҳга қасамки, сизлардан кўра биз жанг қилишни истамайдиганроқ бошқа қабила йўқ араблар орасида!» – дейишди. Шунда у ердаги қавмимиз мушриклари туриб, Аллоҳга қасам ичиб: «Орамизда бундай иш бўлгани йўқ ва бу ҳақда ҳеч нарса билмаймиз», – дейишди. Улар тўғри айтган эдилар, чунки улар бу ҳақда ҳеч нарса билмасдилар. Биз эса бир-биримизга қарардик. Сўнгра у ердагилар туришди. Орала­рида ал-Ҳорис ибн Ҳишом ибн ал-Муғира ал-Махзумий ҳам бўлиб, янги ковуш кийиб олганди. Унга бир неча сўз айтдим (бу билан гўё улар айтганларга қўшилаётган эдим): «Эй Абу Жобир! Сен бизнинг улуғларимиздансан. Наҳотки шу қурайшлик йигитнидек ковуш кия олмасанг?» – дедим. Ал-Ҳорис гапимни эшитди. Дарҳол оёқларидан ковушларини ечиб мен томонга улоқтирди ва: «Аллоҳга қасамки, бу­ларни энди сен киясан», – деди. Шунда Абу Жобир: «Қара, Аллоҳга қасамки, йигитни ғазаблантирдинг, ковушларини қайтариб бер», – деди. Мен эса: «Аллоҳга қасамки, қайтариб бермайман. Бу яхши фол бўлди. Агар тўғри чиқса, уни ўлжа қилиб оламан», – дедим.

Ибн Исҳоқ: менга Абдуллоҳ ибн Абу Бакр сўзлаб беришича, улар Абдуллоҳ ибн Убай ибн Салулнинг олдига келиб, унга Каъб айтган гапларни айтишди. Шунда Абдуллоҳ ибн Убай: «Бу жуда ҳам жид­дий иш. Қавмим бундай ишларда менга билдирмасдан иш тутмайди. Бунинг юз берганига ишонмайман», – деди. Шундан сўнг келганлар қайтиб кетишди.

10:01 / 26.01.2013
Мақолалар
Мактуб: Расулуллоҳга дил изҳорим (иккинчи мақола)
Саййидим Расулуллоҳ, агар Сиз билан бир замонда яшаганимда, Сизга ваҳий нозил бўла бошлаб, Исломга даъват қилганингизда, мен Сизнинг даъватингизга қулоқ солиш ўрнига Абу Лаҳабга эргашиб кетганимда, С...
17:47 / 31-октабрь Батафсил...
Мақолалар
Мактуб: Расулуллоҳга дил изҳорим (биринчи мақола)
Сўзим аввалида айтсам: «Мен хатокор лойнинг шарафли ҳузурга гапиришга журъат қилганим учун ўтиниб кечирим сўрайман, узримни билдираман ва қўрқувдан ерга кириб кетар даражада хижолатдаман». Эй Ро...
23:11 / 22-октабрь Батафсил...
Мақолалар
Бағишлов
Ё Расулуллоҳ! Ҳозир сизнинг Ҳиро ғоридан тушиб келиб, ваҳий залворидан титраб турганингизни хаёлимга келтирдим. Қани энди, мен сизни шу ҳолатда бағримла иситсам эди! Ҳозир сизни Абу Толиб ноҳи...
23:57 / 02-октабрь Батафсил...
Мақолалар
Нима учун биз Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни яхши кўрамиз?
Нима учун биз Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга муҳаббат қўйиб, у кишини севамиз? Чунки, Аллоҳ бизларни  зулматдан нурга, залолатдан ҳидоятга шу Зот туфайли олиб чиққандир. Зотан, Расулулло...
15:45 / 28.07.2023 Батафсил...