Саъд дейди: «Аллоҳга қасамки, мен уларнинг қўлида асир эканман, рўпарамга бир гуруҳ қурайшликлар келишди. У одамлар орасида порлоқ юзли, оқ чеҳрали, узун бўйли ва ёқимли бир киши бор эди. Ўзимча: «Агар булар орасида қўлидан яхшилик келадиган бирон киши бўлса, у, албатта, шу», – дедим. Бироқ менга яқинлашгач, менга қаттиқ мушт туширди. Шунда ичимда: «Аллоҳга қасамки, энди булардан бир яхшилик чиқмайди», – дедим. Улар мени у ёқ-бу ёққа судрашар экан, улардан бирининг менга раҳми келиб: «Эй бечора, наҳотки, сен билан биронта қурайшлик орасида ҳеч қандай аҳд ёки келишув бўлмаса?» – деб сўради. Мен: «Аллоҳга қасамки, албатта, бор. Жубайр ибн Мутъим ибн Адий ибн Навфал ибн Абу Манофнинг тижоратини ҳимоям остига олардим ва юртимда зулм қилмоқчи бўлганлардан уни сақлардим. Шунингдек, ал-Ҳорис ибн Ҳарб ибн Умайя ибн Абдушшамс ибн Абдуманофга ҳам шундай қилардим», – дедим. Шунда у: «Эй шўринг қурғур, ана ўша икки одамнинг исмларини айтиб бақир. Уларга қилган яхшиликларингни айт», – деди. Мен шундай қилдим. Ҳалиги одам ўша икки кишини топиш учун чиқиб кетди ва уларни Каъба ёнида топиб: «Ҳозир Хазраждан бўлган бир одам ал-Абтаҳда калтакланаяпти ва сизнинг номларингизни айтиб ёрдамга чақираяпти. Айтишича, у сизларни ҳимоя қилган экан», – деди. Улар: «Ким экан у?» – деб сўрашди. У: «Саъд ибн Убода», – деди. Улар: «Аллоҳга қасамки, тўғри айтибди. У ўз юртида бизнинг савдогарларимизни ҳимоясига олиб, зулм қилишларидан сақлар-ди», – дейишди. Шундан сўнг дарҳол етиб келиб Саъдни қутқаришди. Шу тарзда у озод бўлди. Саъдга мушт туширган одам Бани Омир ибн Луай уруғидан Суҳайл ибн Амр эди.
Ибн Ҳишом: Саъдга раҳми келган одам Абул Бахтарий ибн Ҳишом эди.
Ибн Исҳоқ: Ҳижрат ҳақида айтилган илк шеър икки байтдан иборат бўлиб, уни Бани Муҳориб ибн Фиҳр уруғидан Дирор238 ибн ал-Хаттоб ибн Мирдос айтган:
Сен кучинг билан Саъдни қутқардинг, уни қўлдан олдинг. Ҳолбуки қочиб қутилган Мунзирни ушлаганингда ана шунда дардга шифо топардинг,
Агар мен уни ушлаган бўлганимда яраларидан оққан қон увол бўлиб кетарди (ўчи олинмасди). Хорланиши ва қонининг увол бўлиши ўринли бўларди.
Ибн Исҳоқ: Ҳассон ибн Собит бу икки байтга жавобан шундай деган:
Агар мусулмонларнинг вужудлари совутилган уловларнинг таналаридек бўлса, сен на Саъд ва на эркак Мунзирга ета оласан,
Абу Ваҳб бўлмаганида чўлдаги ал-Барқоънинг шарафига тутруқ-сиз, бемаза қасидалар айтиларди,
Катан кўйлак кийиб фахрланадиган бўлиб қолдингми? Ҳолбуки наботийлар239 бир хилда тўқилган чоршабларни қисқартириб киядилар,
Кисро ёки Қайсарнинг мамлакатида яшашини тушида кўрган кимсадек бўлма,
Ёлғиз фарзандини йўқотган онадек бўлма, агар кўнгил машғул бўлганида бу дарддан қутЎларди.
Чуқурга рози бўлмасдан чуқурини ўз қўллари билан қазиб ўлимига чопган қўйдек бўлма,
Сўйиладиган пайти келиб ундан ва яширин ўқлардан қўрқмайдиган ҳайвондек бўлма,
Бизга шеърларини туҳфа этганлар хурмоси мўл Хайбар ерларига хурмо сотишга борувчиларга ўхшайди.