11 Рамазон 1447
Ҳижратдан сўнг Абу Бакр розияллоҳу анҳу хонадонининг мавқеи

Ибн Исҳоқ: Яҳё ибн Аббод ибн Абдуллоҳ ибн аз-Зубайр отаси Аб­боднинг бувиси Асмо бинт Абу Бакр розияллоҳу анҳо унга шуларни айтганини ривоят қилади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Абу Бакр розияллоҳу анҳу билан бирга йўлга чиққанларида Абу Бакр беш минг ёки олти минг дирҳамлик барча молини ўзи билан олиб кетди». (Асмо) деди: «Бобом Абу Қуҳофа олдимизга кирди. Унинг кўзлари кўрмас эди. Шунда у: «Аллоҳга қасамки, у моли ва жонини фидо этиб, сизларни қийин аҳволга со­либ қўйди», – деди. Мен эса: «Асло ундай эмас, бобожон, у бизга кўп хайр, пул қолдирди», – дедим ва майда тошларни олиб одатда отам молини қўядиган девор тирқишига жойлаб, устидан кийим тиқдим. Кейин қўлидан ушлаб: «Эй бобожон, қўлингизни шу молнинг устига қўйинг-чи», – дедим. Қўлини устига қўйиб, силаб-сийпалаб: «Ёмон­мас, агар буни сизга қолдирган бўлса, яхши қилибди. бу сизга етади», – деди. Аллоҳга қасамки, у бизга ҳеч нарса қолдирмаган эди. Лекин мен бобомни шу тарзда хотиржам қилишни хоҳлаган эдим».

06:36 / 28.01.2013
Аввалги мақола
Кейинги мақола
Рамазон ойининг 1 куни
Мақолалар
Салавотлар
وَقِيلَ لِرَسُولِ اللهِ صلى الله عليه وسلم: نَرَى مُؤمِناً يَخْشَعُ وَمُؤْمِناً لَا يَخْشَعُ، مَا السَّبَبُ فِي ذَلِكَ؟ فَقَالَ: «مَنْ وَجَدَ لِإِيمَانِهِ حَلَاوَةً خَشَعَ، وَمَنْ لَمْ يَجِدْهَا لَمْ...
10:54 / 30-январь Батафсил...
Мақолалар
Қиёматда барча пайғамбарларга шафоатчи бўлишдан афзал мақом борми?!
وَقَالَ رَسُولُ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ : إِذَا كَانَ يَوْمُ الْقِيَامَةِ كُنْتُ إِمَامَ النَّبِيِّينَ وَخَطِيبَهُمْ وَصَاحِبَ شَفَاعَتِهِمْ غَيْرَ فَخْرٍ. رَوَاهُ التِّرْمِذِيُّ.&nbs...
17:22 / 22.10.2025 Батафсил...
Мақолалар
Малаул аъло ва васийла салавоти
اللَّهُمَّ صَلِّ عَلَى مُحَمَّدٍ فِي الْأَوَّلِينَ وَ صَلِّ عَلَى مُحَمَّدٍ فِي الآَخرينَ وَصَلِّ عَلَى مُحَمَّدٍ في النَّبِيِّينَ وَ صَلِّ عَلَى مُحَمَّدٍ فِي الْمُرْسَلِينَ وَ صَلِّ عَلَى مُحَمَّدٍ...
15:21 / 28.06.2025 Батафсил...
Мақолалар
Мактуб: Расулуллоҳга дил изҳорим (иккинчи мақола)
Саййидим Расулуллоҳ, агар Сиз билан бир замонда яшаганимда, Сизга ваҳий нозил бўла бошлаб, Исломга даъват қилганингизда, мен Сизнинг даъватингизга қулоқ солиш ўрнига Абу Лаҳабга эргашиб кетганимда, С...
17:47 / 31.10.2024 Батафсил...