21 жумадул аввал 1446
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам билан яҳудийларнинг савол-жавоблари

Ибн Исҳоқ: менга Абдуллоҳ ибн Абдураҳмон ибн Абу Ҳусайн ал-Маккий Шаҳр ибн Ҳавшаб ал-Ашъарийдан ривоят қилиб шундай дейди: «Яҳудий олимларидан бир гуруҳи Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ол­диларига келиб: «Эй Муҳаммад! Биз сўрайдиган тўрт нарса ҳақида ха­бар бер. Агар шуни билсанг, сени тасдиқлаймиз, динингга эргашамиз ва иймон келтирамиз», – дедилар. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам уларга: «Сиз­ларга хабар берсам, шубҳасиз, мени тасдиқлашингиз учун Аллоҳга ваъда ва аҳду паймон берингиз», – дедилар. Улар рози бўлишди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Нимани хоҳласангиз, сўрайверинг!» – дедилар. Улар: «Қандай қилиб бола онасига ўхшайди, ваҳоланки нутфа эркак­ники-ку?» – дедилар. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам «Аллоҳни ва Унинг Бани Ис­роилга берган кунларини эслатиб айтаман, биласизларми, эркакнинг нутфаси оқ, дағал, аёлнинг нутфаси сариқ, мулойим бўлади, икка­ловидан қай бири устун келса, ўхшашлик ўшанга бўлади», – деди-лар. Улар: «Ё Аллоҳ, тўғри», – дедилар. Кейин: «Сенинг уйқунг қандай?» – деб сўрадилар. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Аллоҳни ва Унинг Бани Исроилга берган кунларини эслатиб айтаман, биласизларми, даъво қилганингиздек, пайғамбарларнинг кўзлари уйқуда, қалблари уйғоқ бўлади. Менинг уйқум ҳам шундай: кўзим ухлайди, қалбим уйғоқ», – дедилар. Улар: «Исроил ўзига ҳаром қилган нарса ҳақида хабар бер», – дейишди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Аллоҳни ва Унинг Бани Исроилга берган кунларини эслатиб айтаман, биласизларми, унинг энг яхши кўрган таоми ва ичимлиги туянинг сути ва гўшти эди. У касал бўлиб қолганда Аллоҳ унга шифо берди. Бунинг учун Аллоҳга шукрона изҳор қилган ҳолда энг яхши кўрган таоми ва ичимлиги – туянинг сути ва гўштини ўзига ҳаром қилди», – дедилар. Улар: «Ё Аллоҳ, тўғри», – дедилар. Кейин улар яна: «Бизга руҳ ҳақида хабар бергин», – дедилар. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Аллоҳни ва Унинг Бани Ис­роилга берган кунларини эслатиб айтаман, менинг олдимга келади­ган Жаброил алайҳиссаламни биласизларми?» – дедилар. Улар: «Ҳа, лекин эй Муҳаммад, у бизнинг душманимиз, у қаттиққўл, қон тўкиш учун келадиган фаришта. Агар ундай бўлмаганда сенга, албатта, эргаш­ган бўлардик», – дедилар. Аллоҳ таоло улар ҳақида: «Aйтинг (Эй  Муҳaммaд): Ким Жaбрoилгa душмaн бўлсa, axир у уни (Қуръoнни) қaлбингизгa Aллoҳнинг изни билaн ўзидaн aввaлги (илoҳий китoблaр)ни тaсдиқ этaдигaн, мўминлaргa ҳидoят вa xушxaбaр ҳoлидa нoзил қилди-ку!»314 оятидан «Ҳaр гaл бирoр aҳд-пaймoн қилсaлaр, улaрдaн бир гуруҳи уни бузaвeрaдими? Aслидa улaрнинг aксaрияти иймoн кeлтирмaслaр. Aллoҳ тoмoнидaн улaрдaги нaрсaни тaсдиқ этувчи Пaйғамбaр (Муҳaммaд) кeлиши билaн, китoб (Тaврoт) бeрилгaнлaрдaн бир гуруҳи Aллoҳнинг китoби (Қуръoн)ни xудди билмaгaндeк oртлaригa улoқтирдилaр»315 ояти­гача нозил қилди.

02:17 / 27.06.2020
Мақолалар
Мактуб: Расулуллоҳга дил изҳорим (иккинчи мақола)
Саййидим Расулуллоҳ, агар Сиз билан бир замонда яшаганимда, Сизга ваҳий нозил бўла бошлаб, Исломга даъват қилганингизда, мен Сизнинг даъватингизга қулоқ солиш ўрнига Абу Лаҳабга эргашиб кетганимда, С...
17:47 / 31-октабрь Батафсил...
Мақолалар
Мактуб: Расулуллоҳга дил изҳорим (биринчи мақола)
Сўзим аввалида айтсам: «Мен хатокор лойнинг шарафли ҳузурга гапиришга журъат қилганим учун ўтиниб кечирим сўрайман, узримни билдираман ва қўрқувдан ерга кириб кетар даражада хижолатдаман». Эй Ро...
23:11 / 22-октабрь Батафсил...
Мақолалар
Бағишлов
Ё Расулуллоҳ! Ҳозир сизнинг Ҳиро ғоридан тушиб келиб, ваҳий залворидан титраб турганингизни хаёлимга келтирдим. Қани энди, мен сизни шу ҳолатда бағримла иситсам эди! Ҳозир сизни Абу Толиб ноҳи...
23:57 / 02-октабрь Батафсил...
Мақолалар
Нима учун биз Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни яхши кўрамиз?
Нима учун биз Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга муҳаббат қўйиб, у кишини севамиз? Чунки, Аллоҳ бизларни  зулматдан нурга, залолатдан ҳидоятга шу Зот туфайли олиб чиққандир. Зотан, Расулулло...
15:45 / 28.07.2023 Батафсил...