21 шаввол 1446
Яҳудийларнинг Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга харсанг тош улоқтиришга келишишлари

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Амр ибн Умайя ад-Дамрий ўлдирган оми­рийлик икки кишининг хунини олишда ёрдам сўраб, Бани Надр­ликларнинг олдига бордилар. Улар ёлғиз қолишгач, бир-бирларига: «Муҳаммадга бошқа бунчалик яқинлаша олмасак керак. Ким бу уйнинг тепасига чиқиб устига тош улоқтириб, бизни ундан қутқаради?» – дедилар. Амр ибн Жаҳҳош ибн Каъб: «Мен», - деди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бу хабардан огоҳ бўлгач, у ердан кетдилар. Аллоҳ таоло Амр ва унинг қавми қилмоқчи бўлган нарса ҳақида: «Эй иймoн кeлтиргaнлaр! Aллoҳнинг сизлaргa (бeргaн) нeъмaтини эслaнгиз: бир қaвм (кишилaри) сизлaргa қўл кўтaриш (ҳужум қилиш)ни ният қилгaнидa, қўллaрини сизлaрдaн қaйтaргaн эди. Aллoҳдaн қўрқингиз! Мўминлaр фaқaт Aллoҳгa тaвaккул қилсинлaр!»356 деди.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳузурларига Нўъмон ибн Асо, Баҳрий ибн Амр, Шос ибн Адийлар келиб суҳбатлашишди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам улар­ни Аллоҳга даъват қилиб, азобидан огоҳлантирдилар. Шунда улар: «Нега бизни қўрқитяпсан, эй Муҳаммад? Ахир биз Аллоҳнинг фар­зандлари ва маҳбубларимиз», – дейишди. Насоролар ҳам шундай дей­ишган эди, Аллоҳ таоло улар ҳақида: «Яҳудийлaр вa нaсрoнийлaр: «Биз Aллoҳнинг ўғиллaри вa ҳaбиблaримиз», – дейдилaр. Aйтинг: «(ундaй бўлсa), Нeгa гунoҳлaрингиз туфaйли сизлaрни aзoблaйди? Йўқ! Сизлaр ҳaм у ярaтгaн oдaмлaрдaнсиз. Xoҳлaгaн (бaндaси)ни кeчирaди, xoҳлaгaнини aзoблaйди. Oсмoнлaр, Ер вa улaр ўртaсидaги бoрлиқ устидaн ҳукмрoнлик Aллoҳгaгинa тeгишлидир вa қaйтиш ҳaм фaқaт унинг ҳузуригaдир»357 оятини нозил қилди.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам яҳудийларни Исломга даъват қилиб, унга рағбатлантирдилар, Аллоҳдан бошқага ибодат қилишдан қайтариб, унинг азоби ҳақида огоҳлантирдилар. Улар эса бош тортишди ва у Зот келтирган нарсага куфр келтиришди. Шунда Муоз ибн Жабал, Саъд ибн Убода, Уқба ибн Ваҳб уларга: «Эй яҳудийлар жамоаси! Аллоҳдан қўрқингиз! Аллоҳга қасамки, шубҳасиз, сизлар унинг Пайғамбар эканлигини биласиз. Сизлар у ҳақда ва унинг сифатла­ри ҳақида Пайғамбар қилиб юборилишидан олдин бизларга айтиб, сифатлаб юрар эдингиз», – дедилар. Рофеъ ибн Ҳураймила ва Ваҳб ибн Яҳузо: «Ҳеч қачон сизларга бундай демаганмиз, Аллоҳ Мусо­дан кейин ҳеч қандай китоб ҳам нозил қилмаган, хушхабар берув­чи ҳам, огоҳлантирувчи ҳам юбормаган», – дедилар. Аллоҳ тао­ло улар ҳақида: «Эй aҳли китoблaр! Сизлaрнинг: «Бизлaргa нa бaшoрaтчи вa нa oгoҳлaнтирувчи (Пaйғaмбaр) кeлди» дeгaнлaринг учун сизлaргa Рaсулимиз (oлдинги) пaйғaмбaрлaрдaн бир муддaт ўтгaч, бaён этувчи бўлиб кeлди. Мaнa, сизлaргa бaшoрaтчи ҳaм, oгoҳлaнтирувчи ҳaм кeлди. Aллoҳ ҳaр нaрсaгa қoдирдир»358 оятини нозил қилди. Сўнг уларга Мусо алайҳиссалом ҳақида ва унга қавми тарафидан етган азиятлар, ундан юз ўгиришлари ҳамда Аллоҳнинг буйруғини рад қилганлари ва натижада ер юзида қирқ йил дарбадар бўлиб юрганликлари ҳақида ҳикоя қилиб берди.

20:47 / 26.06.2020
Аввалги мақола
Кейинги мақола
Мақолалар
Мактуб: Расулуллоҳга дил изҳорим (иккинчи мақола)
Саййидим Расулуллоҳ, агар Сиз билан бир замонда яшаганимда, Сизга ваҳий нозил бўла бошлаб, Исломга даъват қилганингизда, мен Сизнинг даъватингизга қулоқ солиш ўрнига Абу Лаҳабга эргашиб кетганимда, С...
17:47 / 31.10.2024 Батафсил...
Мақолалар
Мактуб: Расулуллоҳга дил изҳорим (биринчи мақола)
Сўзим аввалида айтсам: «Мен хатокор лойнинг шарафли ҳузурга гапиришга журъат қилганим учун ўтиниб кечирим сўрайман, узримни билдираман ва қўрқувдан ерга кириб кетар даражада хижолатдаман». Эй Ро...
23:11 / 22.10.2024 Батафсил...
Мақолалар
Бағишлов
Ё Расулуллоҳ! Ҳозир сизнинг Ҳиро ғоридан тушиб келиб, ваҳий залворидан титраб турганингизни хаёлимга келтирдим. Қани энди, мен сизни шу ҳолатда бағримла иситсам эди! Ҳозир сизни Абу Толиб ноҳи...
23:57 / 02.10.2024 Батафсил...
Мақолалар
Нима учун биз Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни яхши кўрамиз?
Нима учун биз Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга муҳаббат қўйиб, у кишини севамиз? Чунки, Аллоҳ бизларни  зулматдан нурга, залолатдан ҳидоятга шу Зот туфайли олиб чиққандир. Зотан, Расулулло...
15:45 / 28.07.2023 Батафсил...