11 Рамазон 1447
Нажрон насронийларининг элчилари

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳузурларига Нажрон насронийларининг олтмиш кишидан иборат элчилари келишди. Улардан ўн тўрт киши энг обрўли шахслари, ўн тўрттанинг ичидаги учтаси ишбошилари: ал-Ақиб – қавм амири, ақллиси, кенгаш бошлиғи, ҳамма иш унинг фи­кри билан қилинадиган шахс, исми – Абдул-Масиҳ; ас-Саййид – бош маслаҳатчи, карвонбошилари ҳамда жамоа раиси, исми – ал-Айҳам; Бани Бакр ибн Воил уруғидан бўлган Абу Ҳориса ибн Алқама – роҳиб, олим ва имомлари, мидрос (диний марказлари)нинг бошлиғи эдилар.

Абу Ҳориса Рум подшоҳлигида обрўли, уларнинг китобларини ўрганган, динларида етук илмга эга киши эди. Рум подшоҳлиги на­сроний бўлганлиги учун уни улуғлади, молу давлат билан таъминлаб, хизмат кўрсатди, черков қуриб бериб, илмининг етуклиги ва диндаги ғайратини билганликлари сабабли чексиз ҳурмат кўрсатишди.

08:27 / 28.01.2013
Мақолалар
Салавотлар
وَقِيلَ لِرَسُولِ اللهِ صلى الله عليه وسلم: نَرَى مُؤمِناً يَخْشَعُ وَمُؤْمِناً لَا يَخْشَعُ، مَا السَّبَبُ فِي ذَلِكَ؟ فَقَالَ: «مَنْ وَجَدَ لِإِيمَانِهِ حَلَاوَةً خَشَعَ، وَمَنْ لَمْ يَجِدْهَا لَمْ...
10:54 / 30-январь Батафсил...
Мақолалар
Қиёматда барча пайғамбарларга шафоатчи бўлишдан афзал мақом борми?!
وَقَالَ رَسُولُ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ : إِذَا كَانَ يَوْمُ الْقِيَامَةِ كُنْتُ إِمَامَ النَّبِيِّينَ وَخَطِيبَهُمْ وَصَاحِبَ شَفَاعَتِهِمْ غَيْرَ فَخْرٍ. رَوَاهُ التِّرْمِذِيُّ.&nbs...
17:22 / 22.10.2025 Батафсил...
Мақолалар
Малаул аъло ва васийла салавоти
اللَّهُمَّ صَلِّ عَلَى مُحَمَّدٍ فِي الْأَوَّلِينَ وَ صَلِّ عَلَى مُحَمَّدٍ فِي الآَخرينَ وَصَلِّ عَلَى مُحَمَّدٍ في النَّبِيِّينَ وَ صَلِّ عَلَى مُحَمَّدٍ فِي الْمُرْسَلِينَ وَ صَلِّ عَلَى مُحَمَّدٍ...
15:21 / 28.06.2025 Батафсил...
Мақолалар
Мактуб: Расулуллоҳга дил изҳорим (иккинчи мақола)
Саййидим Расулуллоҳ, агар Сиз билан бир замонда яшаганимда, Сизга ваҳий нозил бўла бошлаб, Исломга даъват қилганингизда, мен Сизнинг даъватингизга қулоқ солиш ўрнига Абу Лаҳабга эргашиб кетганимда, С...
17:47 / 31.10.2024 Батафсил...