Робиъул-аввал ойининг 24-куни
- Ҳижрий 655-йил 24-робиъул-аввал куни (милодий 1257-йил 11-апрел) Мамолик давлатининг илк султони Иззуддин Ойбек вафот этди.
- Ҳижрий 1343-йил 24-робиъул-аввал куни (милодий 1924-йил 15-октябр) Сурия Респебликасининг биринчи президенти Муҳаммад Али Обиднинг отаси Аҳмад Иззат Обид вафот этди.

Бу Пайғамбар алайҳиссаломнинг биринчи ғазотларидир.
Ибн Исҳоқ: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Қурайш ҳамда Бани Дамра ибн Бакр ибн Абду Манот ибн Кинонага ҳужум қилиш учун Абвога юриш қилдилар. Ваддон (Макка билан Мадина ўртасидаги қишлоқ)га етганларида Бани Дамра Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам билан душманлик ҳаракатларини қилмасликка келишиб олди. Бу келишувни Бани Дамра номидан Махший ибн Амр ад-Дамрий амалга оширди. У ўша пайтда Бани Дамранинг саййиди эди. Сўнг Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бу юришда ҳеч қандай қаршиликка учрамасдан Мадинага қайтиб келиб, сафар ойининг қолган кунлари ҳамда рабиъул-аввалнинг бошларида у ерда бўлдилар.