Робиъул-аввал ойининг 23-куни
Ҳижрий 421-йил 23-робиъул-аввал куни (милодий 1030-йил 29-апрел) Ғазнавийлар давлатининг асосчиси ва ҳижрий бешинчи асрда Ҳинд диёрини фатҳ қилган султон Муҳмуд Ғазнавий вафот этди.
Ибн Исҳоқ: Бани Динор довони бўйлаб юриб, сўнг Файфо ал-Хаборга бордилар ва ибн Азҳар водийсидаги «Зот ас-соқ» (танаси йўғон) деб номланган дарахт тагида қўним топдилар. У ерда намоз ўқидилар. Дарахт остида дастурхон ёзилиб, у ерда барчалари овқатландилар. Бу ердаги ал-Бурма ўчоғининг ўрни жуда машҳур. Унга ал-Муштариб деб номланган қудуқдан сув олиб келинган. сўнг юришда давом этдилар: одамлар чап тарафларида қолди ва «Абдуллоҳ сўқмоғи» деб номланган йўл бўйлаб кетдилар. У бугунги кунда ҳам шундай номланади. Кейин чапга бурилиб, пастга қараб юрдилар-да, Ялайл деган жойга тушиб бордилар. Ўз жамоалари ва Дабуъадаги жамоа билан шу ерда қўндилар, Дабуъа қудуғидан сув ичдилар. сўнг Малал яланглигига қараб юриб, ал-Ямомнинг йўлига чиқдилар. Сўнг тўғри йўл бўйлаб Янбуънинг ички томонидаги ал-Ушайрага тушдилар. У ерда жумодул-уло ва жумадул-охирдан бир неча кун туриб, Бани Мудлиж ҳамда уларнинг иттифоқдошлари билан бир-бирларига уруш қилмасликка келишиб, ҳеч қандай душманга дуч келмай Мадинага қайтиб келишди.