2 рабиъул аввал 1447
Тарихда бугун

Робиъул-аввал ойининг 2-куни

Ҳижрий 897-йил 2-робиъул-аввал куни (милодий 1492-йил 2-январ) мусулмонларнинг охирги қалъаси бўлган Гранада (Ғарната) насронийлар қўлида яксон қилинди.
Ҳижрий 1367-йил 2- робиъул-аввал куни (милодий 1948-йил 18-январ) Муҳаммад Маъмун Шановий Азҳар университети шайхи деб сайланди. У киши Азҳар университети шайхлари силсиласининг 32-вакили ҳисобланади.


Мусулмонларнинг Бадргача бўлган йўллари

Ибн Исҳоқ: Мадинадан Маккага қараб Мадина довони бўйлаб юрдилар, сўнг Ақиққа, сўнг Зул-ҳулайфа, сўнг Улатул Жайшдан ўтдилар (Ибн Ҳишом: Зот ал-Жайш).

Ибн Исҳоқ: кейин Турбондан, сўнг Малалдан, сўнг Ғомисул Ҳамамдан, сўнг Мараяйндан, сўнг ал-Ямом қояларидан, сўнг ас-Саёладан, сўнг Равҳо дарасидан, сўнг Шанукадан тўғри йўл билан юрдилар. Ирқуз Зубайяга етганларида бир бадавий кишига дуч ке­лишди. Ундан одамлар ҳақида сўрашган эди, бирон бир арзигулик гап айтмади. Одамлар унга: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга салом бермайсанми?» – дедилар. У: «Ичингизда Аллоҳнинг элчиси борми?» – деди. Улар: «Ҳа, унга салом бер!» – дейишди. У: «Агар сиз Аллоҳнинг Пайғамбари бўлсангиз, айтинг-чи, мана бу туямнинг қорнида нима бор?» – деди. Шунда Салама ибн Салома ибн Вақш: «Сен буни Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан сўрамагин, менинг олдимга келгин, мен айтаман. Сен унга сакра­гансан ва қорнида сендан бўлган бўталоқ бор», – деди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Бу одамга бемаънилик қилдинг», – дедилар ва Саламадан юзларини бурдилар.

11:43 / 28.01.2013
Мақолалар
Малаул аъло ва васийла салавоти
اللَّهُمَّ صَلِّ عَلَى مُحَمَّدٍ فِي الْأَوَّلِينَ وَ صَلِّ عَلَى مُحَمَّدٍ فِي الآَخرينَ وَصَلِّ عَلَى مُحَمَّدٍ في النَّبِيِّينَ وَ صَلِّ عَلَى مُحَمَّدٍ فِي الْمُرْسَلِينَ وَ صَلِّ عَلَى مُحَمَّدٍ...
15:21 / 28-июнь Батафсил...
Мақолалар
Мактуб: Расулуллоҳга дил изҳорим (иккинчи мақола)
Саййидим Расулуллоҳ, агар Сиз билан бир замонда яшаганимда, Сизга ваҳий нозил бўла бошлаб, Исломга даъват қилганингизда, мен Сизнинг даъватингизга қулоқ солиш ўрнига Абу Лаҳабга эргашиб кетганимда, С...
17:47 / 31.10.2024 Батафсил...
Мақолалар
Мактуб: Расулуллоҳга дил изҳорим (биринчи мақола)
Сўзим аввалида айтсам: «Мен хатокор лойнинг шарафли ҳузурга гапиришга журъат қилганим учун ўтиниб кечирим сўрайман, узримни билдираман ва қўрқувдан ерга кириб кетар даражада хижолатдаман». Эй Ро...
23:11 / 22.10.2024 Батафсил...
Мақолалар
Бағишлов
Ё Расулуллоҳ! Ҳозир сизнинг Ҳиро ғоридан тушиб келиб, ваҳий залворидан титраб турганингизни хаёлимга келтирдим. Қани энди, мен сизни шу ҳолатда бағримла иситсам эди! Ҳозир сизни Абу Толиб ноҳи...
23:57 / 02.10.2024 Батафсил...