Робиъул-аввал ойининг 2-куни
Ҳижрий 897-йил 2-робиъул-аввал куни (милодий 1492-йил 2-январ) мусулмонларнинг охирги қалъаси бўлган Гранада (Ғарната) насронийлар қўлида яксон қилинди.Ҳижрий 1367-йил 2- робиъул-аввал куни (милодий 1948-йил 18-январ) Муҳаммад Маъмун Шановий Азҳар университети шайхи деб сайланди. У киши Азҳар университети шайхлари силсиласининг 32-вакили ҳисобланади.

Қурайш яқинлашиб келарди. Улар Жуҳфага тушганларида Жу-ҳайм ибн Салт ибн Махрама ибн Абдулмутталиб ибн Абдуманоф туш кўрди ва тушини айтиб берди: «Мен уйқу билан уйғоқлик орасидаги бир ҳолатда туш кўрдим: от минган ҳолда яқинлашиб келаётган бир одамга қарадим, унинг туяси ҳам бор эди. У тўхтади-да: «Утба ибн Рабиъа, Шайба ибн Рабиъа, Абул Ҳакам ибн Ҳишом, Умайя ибн Халаф ва фалончи-фалончилар ўлдириладилар», – деб Бадр куни ҳалок бўлган Қурайш катталарини санаб чиқди. Сўнг туясини бўғзидан сўйиб, аскар ичига қўйиб юборди. Оқибатда унинг тизиллаб оқаётган қони кирмаган бирорта чодир қолмади.
Бу хабар Абу Жаҳлга етиб борганида у: «Бу ҳам Мутталиб уруғидан бўлган яна бир пайғамбар! Ким ўлдирилишини эртага тўқнашганимизда билиб олади», – деди.