22 жумадул аввал 1446
Утбанинг яккама-якка олишувга чақириши
Кейин Утба ибн Рабиъа укаси Шайба ибн Рабиъа ва ўғли Валид ибн Утбалар билан майдонга чиқди. У бир қадам олдинга чиқиб, яккама-якка олишувга чақирди. Шунда уларга қарши ансорлар­дан учта йигит чиқди, улар: Ҳориснинг икки ўғли Авф ва Муавваз (оналари Афро) ҳамда яна бир киши (у Абдуллоҳ ибн Равоҳа, дейилади). Шунда Утба ва шериклари: «Сизлар кимсизлар?» – деб сўрашди. Ансорликлар эса:«Биз ансорларданмиз», – деб жавоб бе­ришди. Улар: «Сизларга эҳтиёжимиз йўқ. Эй Муҳаммад! Бизларга қавмимиздан бўлган ўз тенгларимизни чиқар», – деб қичқирдилар. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Тур, эй Убайда ибн Ҳорис!Туринг, эй Ҳамза! Тур, эй Али !» – дедилар. Улар туриб мушрикларга яқинлашгач, Утба ва шериклари: «Сизлар кимсизлар?» – деб сўрашди. Убай­да: «Убайдаман», Ҳамза: «Ҳамзаман», Алий: «Алиман», – деб жа­воб берди. Улар: «Ҳа, сиз тенгимизсиз (ҳурматга лойиқларимиз). Сизлар билан олишсак, арзийди», – дейишди. Қавмнинг ичида ёши катта бўлган Убайда билан Утба ибн Рабиъа, Ҳамза билан Шайба ибн Рабиъа, Али билан Валид ибн Утба яккама-якка жанг қилишди.

Ҳамза Шайбани, Али Валидни қисқа вақт ичида қатл этишди. Убайда билан Утба эса қаттиқ зарба бериб, бир-бирини жароҳатлади. Кейин Али й билан Ҳамза Утбага ташланиб, уни ўлдиришди. Дарҳол шерикларини кўтариб, саҳобалар олдига олиб боришди.

Ибн Исҳоқ: Осим ибн Қатоданинг менга айтишича, ансорлардан бўлган йигитлар ўзларини таништиргач, Утба ибн Рабиъа: «Ҳурматли, олийжаноб одамлар! Биз ўз қавмимиздан бўлганлар билангина уру­шишни хоҳлаймиз», – деган.

08:05 / 29.01.2013
Мақолалар
Мактуб: Расулуллоҳга дил изҳорим (иккинчи мақола)
Саййидим Расулуллоҳ, агар Сиз билан бир замонда яшаганимда, Сизга ваҳий нозил бўла бошлаб, Исломга даъват қилганингизда, мен Сизнинг даъватингизга қулоқ солиш ўрнига Абу Лаҳабга эргашиб кетганимда, С...
17:47 / 31-октабрь Батафсил...
Мақолалар
Мактуб: Расулуллоҳга дил изҳорим (биринчи мақола)
Сўзим аввалида айтсам: «Мен хатокор лойнинг шарафли ҳузурга гапиришга журъат қилганим учун ўтиниб кечирим сўрайман, узримни билдираман ва қўрқувдан ерга кириб кетар даражада хижолатдаман». Эй Ро...
23:11 / 22-октабрь Батафсил...
Мақолалар
Бағишлов
Ё Расулуллоҳ! Ҳозир сизнинг Ҳиро ғоридан тушиб келиб, ваҳий залворидан титраб турганингизни хаёлимга келтирдим. Қани энди, мен сизни шу ҳолатда бағримла иситсам эди! Ҳозир сизни Абу Толиб ноҳи...
23:57 / 02-октабрь Батафсил...
Мақолалар
Нима учун биз Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни яхши кўрамиз?
Нима учун биз Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга муҳаббат қўйиб, у кишини севамиз? Чунки, Аллоҳ бизларни  зулматдан нурга, залолатдан ҳидоятга шу Зот туфайли олиб чиққандир. Зотан, Расулулло...
15:45 / 28.07.2023 Батафсил...