9 рабиъус сони 1446
Уккоша ибн Миҳсан ҳақида сўз

Ибн Исҳоқ: Уккоша ибн Миҳсан ибн Ҳарсон ал-Асадий Бани

Абдушшамс ибн Абдуманофнинг иттифоқдоши эди. У Бадр куни­да жанг қилаётганида қиличи синиб кетди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам унга йўғон таёқ бериб: «Мана бу билан жанг қил, эй Уккоша!» – дедилар. Таёқни олиб силкитган эди, қўлида узун ялтироқ қиличга айланди. Уккоша Аллоҳ мусулмонларга ғалаба бергунгача у билан жанг қилди. Бу қилич ал-Аавн (ёрдам) деб номланарди.

Уккоша Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам билан барча жангларда қатнашди. Ўша қиличи доим унинг ёнида бўларди. У Ридда 407 жангида ҳалок бўлганида ҳам қиличи ёнида эди. Ўшанда уни Тулайҳа ибн Хувайлид ал-Асадий ўлдирган эди.

Тулайҳа шеърида деди:

Сиз бу одамларни нечун ўлдирасиз? Мусулмон бўлмасалар ҳам, улар одам эмасми?

Агар ўнтагача туя ва аёл жароҳат олган бўлса, Ҳиболни ўлдириш билан унинг қонини оқиза олмайсиз.

Мен уларга Ҳимола номли отимнинг кўксини нишон қилдимки, унга қаҳрамонларнинг сўзини майдонга туш, дея такрорламоқда.

Бир кун уни устида чул (ҳайвон зирхи) ўралган ва ҳимояланган ҳолда кўрасан, бир кун эса чулсиз.

Уккоша ал-Ғанмий ва Ибн Ақрамни (қабрларида) муқим ҳолда ке­часи Ҳижолда қолдириб келдим.

Ибн Исҳоқ: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Умматимдан етмиш мингтаси ой тўлган кечадаги тўлин ой суратида жаннатга кирадилар», – деганла­рида, Уккоша ибн Миҳсан: «Ааллоҳга дуо қилинг, эй Аллоҳнинг Расу­ли соллаллоҳу алайҳи васаллам, мени ўшалардан қилсин!» – деган эди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Сен ўшалардансан» ёки «Эй Аллоҳим! Уни ўшалардан қилгин!»  – деган эдилар, ансорлардан бири ҳам туриб: «Эй Аллоҳнинг Расули соллаллоҳу алайҳи васаллам! Мени ҳам ўшалардан қилишини сўраб Аллоҳга дуо қилинг!» – деди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам): «Уккоша сендан ўзиб кетди, дуо жойини топди», – дедилар.

Пайғамбарнинг оиласидан бизга етиб келишича, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Араблар ичида энг яхши чавандоз биздан», – дедилар. Одамлар: «Ким у?» – деб сўрашди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Уккоша ибн Миҳсан», – дедилар. Шунда Дирор ибн Азвар ал-Асадий: «У бизлардан-ку, ё Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам!» – деди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Сиз­лардан эмас, аксинча, у бизнинг иттифоқдошимиз», – дедилар.

Ибн Ҳишом: Абу Бакр Сиддиқ розияллоҳу анҳу ўша куни мушриклар билан бирга бўлган ўғли Абдураҳмонга: «Молим қани, эй нопок?» – дега­нида, Абдураҳмон:

«Қурол-яроғу гирдобдан ўзга нарса қолмади,

Яна адашган оқсоқолни қатл этувчи қилич ҳам», деди.

02:21 / 27.06.2020
Аввалги мақола
Абу Жаҳлнинг ўлими
Кейинги мақола
Бағишлов
Мақолалар
Бағишлов
Ё Расулуллоҳ! Ҳозир сизнинг Ҳиро ғоридан тушиб келиб, ваҳий залворидан титраб турганингизни хаёлимга келтирдим. Қани энди, мен сизни шу ҳолатда бағримла иситсам эди! Ҳозир сизни Абу Толиб ноҳи...
23:57 / 02-октабрь Батафсил...
Мақолалар
Нима учун биз Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни яхши кўрамиз?
Нима учун биз Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга муҳаббат қўйиб, у кишини севамиз? Чунки, Аллоҳ бизларни  зулматдан нурга, залолатдан ҳидоятга шу Зот туфайли олиб чиққандир. Зотан, Расулулло...
15:45 / 28.07.2023 Батафсил...
Мақолалар
Сиз эмасми, ё Расулуллоҳ?
Сизнинг пайғамбарлигингизни тасдиқ қилмай мусулмон бўла олмайман, ё Расулуллоҳ! Чунки Аллоҳ таоло Қуръони каримда: “Аллоҳга ҳамда Унинг уммий Набийсига иймон келтиринг!”, (Аъроф сураси, 15...
03:13 / 20.10.2022 Батафсил...
Мақолалар
Расулуллоҳ алайҳиссаломнинг хурмо ейишлари
 حَدَّثَنَا هَارُونُ بْنُ إِسْحَاقَ الْهَمْدَانِيُّ، قَالَ: حَدَّثَنَا عَبْدَةُ بْنُ سُلَيْمَانَ، عَنْ هِشَامِ بْنِ عُرْوَةَ، عَنِ ابْنٍ لِكَعْبِ بْنِ مَالِكٍ، عَنْ أَبِيهِ، قَالَ: كَانَ رَسُولُ...
00:59 / 27.06.2020 Батафсил...