3 рабиъул аввал 1447
Тарихда бугун

Робиъул-аввал ойининг 3-куни

Ҳижрий 1139-йил 3-робиъул-аввал куни (милодий 1779-йил 21-март) Усмонлилар империяси “Курижон” жангида эронликлар устидан ғалаба қозонганидан сўнг “Ҳамадон” шаҳрини қайтриб олди. Бу жангда эронликлардан 40минг жангчи қатнашди.


Бу хусусда Ҳассон ибн Собитнинг шеъри

Ибн Исҳоқ: Ҳассон ибн Собит деди:

Зайнабнинг юртини қум йиғинларидан танидим. Улар гўё янги қоғоз устидан ўчирилган ёзувдек эди.

Устидан шамоллар эсган, ҳар яшиллик оққан куз ёмғирининг из­идир.

Унинг харобалари эскириб, севимли яшовчиларидан сўнг чўроқ (сувга ташна) ер бўлган.

Кундалик ёд олишни бас қил. Маҳзун кўксинг ҳароратини қайтар.

Ҳеч қусур бўлмаган масаладан менга хабар бер. Ёлғончининг ёлғон хабарини эмас, менга тўғрининг хабарини бер.

Бадр кунининг эгаси (Расулуллоҳ) бизга мушрикларни оёқ ости қилиш бахтини берди.

Шундай тонг эдики, гўё уларнинг кучлари Маккадаги Ҳиро тоғидек эди. Томонлари қуёш ботиши асносида кўриларди.

Биз бир жамоат бўлиб, улар билан юзлашдик. Шундай жамоат эдикки, ўрмон шерларидек кексалар ва душманлар билан учрашдик.

Муҳаммаднинг олдида эдик. Душманларга қарши жангнинг энг қизғин пайтида унга ёрдам қилдик.

Мусулмонлар қўлида кескир қиличлар бор эди. Ҳар тажрибали киши қўлида маҳкам бўғинли найзалар бор эди.

Бани Асвад улуғларни қўллаб-қувватлади, Бани Нажжор дин­да метин эди.

Абу Жаҳлни мурда қилиб ерга чўзиб қўйдик. Утбани эса тупроқ устида, лойда.

Шайбани агар насаб излаётган бўлсалар, насаб эгалари орасида қолдирдик.

Расулуллоҳ биз уларнинг барчаларини қудуққа отаётганимизда уларга хитоб қилмоқда эдилар:

«Сиз менинг сўзим ҳақлиги ва Аллоҳнинг амри жонларни олувчи эканини кўрмадингизми?»

Жавоб бера олмадилар. Агар берганларида: «Тўғри айтасиз, сиз ҳақ эдингиз», деган бўлишарди.

Ибн Исҳоқ: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам жасадларни қудуққа ташлаш­га амр қилгач, Утба ибн Рабиъани қудуққа судраб кетишаётган эди, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Абу Ҳузайфа ибн Утбанинг юзида ғамгинликни, эзилган ҳолатни кўриб: «Эй Абу Ҳузайфа! Отангга сиқиляпсан, шекилли?» – дедилар (ёки шунга ўхшаш сўз айтдилар). У: «Йўқ! Аллоҳга қасамки, ё Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам! Отамнинг ўлими ҳақида шубҳа қилмаган эдим, лекин мен отамни ақлли, мулойим, яхши одам деб билардим, шу хислатлари Исломни қабул қилишига сабаб бўлса, ажабмас, деб умид қилардим. Шу умидимдан сўнг уни бу ҳолатда кўришим мени ғамгин қилди» – деди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам унга дуои хайр қилдилар.

10:57 / 29.01.2013
Мақолалар
Малаул аъло ва васийла салавоти
اللَّهُمَّ صَلِّ عَلَى مُحَمَّدٍ فِي الْأَوَّلِينَ وَ صَلِّ عَلَى مُحَمَّدٍ فِي الآَخرينَ وَصَلِّ عَلَى مُحَمَّدٍ في النَّبِيِّينَ وَ صَلِّ عَلَى مُحَمَّدٍ فِي الْمُرْسَلِينَ وَ صَلِّ عَلَى مُحَمَّدٍ...
15:21 / 28-июнь Батафсил...
Мақолалар
Мактуб: Расулуллоҳга дил изҳорим (иккинчи мақола)
Саййидим Расулуллоҳ, агар Сиз билан бир замонда яшаганимда, Сизга ваҳий нозил бўла бошлаб, Исломга даъват қилганингизда, мен Сизнинг даъватингизга қулоқ солиш ўрнига Абу Лаҳабга эргашиб кетганимда, С...
17:47 / 31.10.2024 Батафсил...
Мақолалар
Мактуб: Расулуллоҳга дил изҳорим (биринчи мақола)
Сўзим аввалида айтсам: «Мен хатокор лойнинг шарафли ҳузурга гапиришга журъат қилганим учун ўтиниб кечирим сўрайман, узримни билдираман ва қўрқувдан ерга кириб кетар даражада хижолатдаман». Эй Ро...
23:11 / 22.10.2024 Батафсил...
Мақолалар
Бағишлов
Ё Расулуллоҳ! Ҳозир сизнинг Ҳиро ғоридан тушиб келиб, ваҳий залворидан титраб турганингизни хаёлимга келтирдим. Қани энди, мен сизни шу ҳолатда бағримла иситсам эди! Ҳозир сизни Абу Толиб ноҳи...
23:57 / 02.10.2024 Батафсил...