23 жумадул аввал 1446
Суҳайл ибн Амрнинг товони

Қурайшликлар асирларини озод қилиш учун одам юбора бош­лашди. Суҳайл ибн Амрни озод қилиш учун Микраз ибн Ҳафс ибн Ахяф келди. Уни Бани Солим ибн Авф уруғидан бўлган Молик ибн Дахшам асирга олган эди. У шундай деди:

Суҳайлни мен асир олдим. Қурайшликлар орасидан уни асир олиш­ни хоҳламасдим.

Суҳайлнинг унга зулм қилинган пайтда ҳақиқатан роса мардона ҳаракат қилганини Хиндиф билади.

Қилич билан урган пайтим эгилди, бу буюкнинг устига ўзим юриш­га мажбур қолдим.

Ибн Исҳоқ: Бани Омир ибн Луайнинг биродари Муҳаммад ибн

Амр ибн Ато айтди: Умар ибн Хаттоб Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга: «Эй Расулуллоҳ соллалоҳу алайҳи васаллам! Рухсат беринг, Суҳайл ибн Амрнинг икки тиши­ни суғуриб, тилини чиқариб қўяй! Токи, юртингизда сизга қарши сўзамоллик қилмасин!» – деди. Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Таҳқирлаб, майиб қилмайман. Гарчи Пайғамбар бўлсам-да, Аллоҳ мени ҳам шундай қилишидан қўрқаман», – дедилар.

Ибн Исҳоқ: менга етиб келишича, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Умарга айт­ган бу сўзларининг давомида: «Ҳали у сен ҳақорат қила олмайдиган мақомга эришиши ҳам мумкин», – деган эканлар.

Ибн Ҳишом: Бу мавзуни, Худо хоҳласа, ўз ўрнида келтириб ўтаман.

Ибн Исҳоқ: Микраз Суҳайл хусусида улар билан савдолашиб, ро­зиликларини олгач, улар: «Бизнинг ҳақимизни келтир!» – дедилар. Микраз эса: «Менинг ўрнимга Суҳайлни юборинг, товонини олиб келсин», – деб айтди. Шунда улар Суҳайлни қўйиб юбориб, ўрнига Микразни олиб қолдилар.

Бу борада Микраз шу шеърни айтди:

Мен асир олинган йигитни қутқаришга саккиз туя фидя бердим­ки, унинг қарзини тўлаш қулларга эмас, ҳур инсонларга тушади.

Мол мен учун ўзимни гаров олдиришдан осонроқ бўлишига қарамасдан ўзимни гаровга олдирдим. Лекин мен ҳаракатлардан қўрқдим.

Ва дедимки: Суҳайл бизнинг энг яхшимиздир. Сиз уни ўғилларимизга олиб борингки, орзу ва умидларимизни бошқара олайлик.

11:15 / 29.01.2013
Мақолалар
Мактуб: Расулуллоҳга дил изҳорим (иккинчи мақола)
Саййидим Расулуллоҳ, агар Сиз билан бир замонда яшаганимда, Сизга ваҳий нозил бўла бошлаб, Исломга даъват қилганингизда, мен Сизнинг даъватингизга қулоқ солиш ўрнига Абу Лаҳабга эргашиб кетганимда, С...
17:47 / 31-октабрь Батафсил...
Мақолалар
Мактуб: Расулуллоҳга дил изҳорим (биринчи мақола)
Сўзим аввалида айтсам: «Мен хатокор лойнинг шарафли ҳузурга гапиришга журъат қилганим учун ўтиниб кечирим сўрайман, узримни билдираман ва қўрқувдан ерга кириб кетар даражада хижолатдаман». Эй Ро...
23:11 / 22-октабрь Батафсил...
Мақолалар
Бағишлов
Ё Расулуллоҳ! Ҳозир сизнинг Ҳиро ғоридан тушиб келиб, ваҳий залворидан титраб турганингизни хаёлимга келтирдим. Қани энди, мен сизни шу ҳолатда бағримла иситсам эди! Ҳозир сизни Абу Толиб ноҳи...
23:57 / 02-октабрь Батафсил...
Мақолалар
Нима учун биз Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни яхши кўрамиз?
Нима учун биз Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга муҳаббат қўйиб, у кишини севамиз? Чунки, Аллоҳ бизларни  зулматдан нурга, залолатдан ҳидоятга шу Зот туфайли олиб чиққандир. Зотан, Расулулло...
15:45 / 28.07.2023 Батафсил...