22 жумадул аввал 1446
Бадрда иштирок этган мусулмонлар

Бадр жангида қатнашган мусулмонларнинг исмлари:

Қурайшнинг Бани Ҳошим ибн Абдуманоф ва Бани Мутталиб ибн Абдуманоф ибн Қусай ибн Килоб ибн Мурра ибн Каъб ибн Луай ибн Ғолиб ибн Фиҳр ибн Молик ибн Надр ибн Кинона уруғидан: пайғамбарларнинг саййиди, Аллоҳнинг Расули, Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам ибн Абдуллоҳ ибн Абдулмутталиб ибн Ҳошим; Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг амакилари Асадуллоҳ (Аллоҳ ва Пайғамбарнинг арслони) Ҳамза ибн Абдулмутталиб ибн Ҳошим; Али ибн Абу Толиб ибн Абдулмут­талиб ибн Ҳошим; Зайд ибн Ҳориса ибн Шураҳбил ибн Каъб ибн Абдулуззо ибн Имрул-Қайс ал-Калбий;

Ибн Ҳишом: Зайд ибн Ҳориса ибн Шураҳбил ибн Каъб ибн Аб­дулуззо ибн Имрул-Қайс ибн Омир ибн Нўмон ибн Омир ибн Абду Вудд ибн Авф ибн Кинона ибн Бакр ибн Авф ибн Узра ибн Зайдуллоҳ ибн Руфайда ибн Савр ибн Каъб ибн Вабра.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг озод қилган қуллари Анаса ва Абу Каб­шалар (ибн Ҳишом: Анаса – ҳабаший, Абу Кабша – форслардан бўлган).

Абу Марсад Канноз ибн Ҳисн (ибн Ҳишом: Канноз ибн Ҳусайн) ибн Ярбуъ ибн Амр ибн Ярбуъ ибн Харша ибн Саъд ибн Ториф ибн Жаллон ибн Ғанм ибн Ғаний ибн Яъсор ибн Саъд ибн Қайс ибн Ай­лон; унинг ўғли, Ҳамзанинг иттифоқдоши Марсад ибн Абу Марсад; Убайда ибн Ҳорис ибн Мутталиб ва ака-укалари Туфайл ибн Ҳорис, Ҳусайн ибн Ҳорислар; Мистаҳ – исми Авф ибн Асоса ибн Аббод ибн Мутталиб. Бу уруғдан мана шу ўн икки киши.

Бани Абдушамс ибн Абдуманофдан: Усмон ибн Аффон ибн Абул Ос ибн Умайя ибн Абдушшамс Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг қизлари Руқайяга қараб қолгани учун жангга чиқа олмаган, бироқ унга ҳам ўлжадан улуш берилган. У: «Ажр ҳам бўладими, ё Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам?!» – деганида, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ажр ҳам берилади», – де­ганлар; Абу Ҳузайфа (ибн Ҳишом: унинг исми Миҳшам) ибн Рабиъа ибн  Абдушшамс ва унинг озод қилган қули Солим (ибн Ҳишом: Со­лимни Субайта бинт Яъор ибн Зайд ибн Убайда ибн Зайд ибн Молик ибн Авф ибн Амр ибн Молик ибн Авс ташлаб кетиб, Абу Ҳузайфага қолгач, Абу Ҳузайфа уни ўғил қилиб олган. Яна бир ривоятга кўра,Субайта бинт Яъор Абу Ҳузайфа ибн Утбанинг хотини бўлган, хо­тин Солимни қаровсиз қолдирган, бошқа ривоятда эса Солим Абу Ҳузайфанинг озод қилган қули бўлгани айтилади);

Ибн Исҳоқ: айтишларича, Абул Ос ибн Умайя ибн  Абдушшамс­ нинг озод қилган қули Субайҳ ҳам Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам билан йўлга чиқишга тайёр бўлгандан сўнг бетоб бўлиб, ўрнига унинг туясида Абу Салама ибн Абдуласад ибн Ҳилол ибн Абдуллоҳ ибн Умар ибн Махзум борган. Бундан кейинги барча жангларда Субайҳ Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам билан бирга иштирок этган.

Бани Абдушамснинг иттифоқдоши бўлган Бани Асад ибн Хузай­мадан: Абдуллоҳ ибн Жаҳш ибн Риоб ибн Яъмур ибн Сабра ибн Мур­ра ибн Кабир ибн Ғанм ибн Дудон ибн Асад; Уккоша ибн Миҳсан ибн Ҳарсон ибн Қайс ибн Мурра ибн Кабир ибн Ғанм ибн Дудон ибн Асад; Шужоъ ибн Ваҳб ибн Рабиъа ибн Асад ибн Суҳайб ибн Молик ибн Кабир ибн Ғанм ибн Дудон ибн Асад ва укаси Уқба ибн Ваҳб; Язид ибн Руқайш ибн Риоб ибн Яъмур ибн Сабра ибн Мурра ибн Кабир ибн Ғанм ибн Дудон ибн Асад; Уккоша ибн Миҳсаннинг ука­си Абу Синон ибн Миҳсан ибн Ҳурсон ибн Қайс ва унинг ўғли Си­нон ибн Абу Синон; Миҳраз ибн Надла ибн Абдуллоҳ ибн Мурра ибн Ғанм ибн Лудон ибн Асад; Рабиъа ибн Аксам ибн Сахбара ибн Амр ибн Лукайз ибн Омир ибн Ғанм ибн Дудон ибн Асадлар;

Бан Кабир ибн Ғанм ибн Дудон ибн Асад иттифоқдошларидан: Сақф ибн Амр ва ака-укаси Молик ибн Амр ҳамда Мудлиж ибн Амр;

Ибн Исҳоқ: булар Бани Ҳажрдан бўлган Бани Сулайм оиласидир. Абу Махший буларнинг иттифоқдоши, ҳаммалари бўлиб ўн олти киши (ибн Ҳишом: Абу Махший Тойй қабиласидан, исми Сувайд ибн Махший).

Бани Навфал ибн Абдуманофдан: икки киши: Утба ибн Ғазвон ибн Жобир ибн Ваҳб ибн Нусайб ибн Молик ибн Ҳорис ибн Мозин ибн Мансур ибн икрима ибн Хасафа ибн Қайс ибн Айлон ва унинг озод қилган қули Хаббоб.

Бани Асад ибн Абдулуззо ибн Қусайдан уч киши: Зубайр ибн Ав­вом ибн Хувайлид ибн Асад; Ҳотиб ибн Абу Балтаъа ва унинг озод қилган қули Саъд.

Бани Абдуддор ибн Қусайдан икки киши: Мусъаб ибн Умайр ибн Ҳошим ибн Абдуманоф ибн Абдуддор ибн Қусай ва Сувайбит ибн Саъд ибн Ҳураймила ибн молик ибн Умайла ибн Саббоқ ибн абдуд­дор ибн Қусай.

Зуҳра ибн Килобдан: Абдураҳмон ибн Авф ибн Абду Авф ибн Абд ибн Ҳорис ибн Зуҳра ва Саъд ибн Абу Ваққос (Абу Ваққос – Мо­лик ибн Аҳяб ибн Абдуманоф ибн Зуҳра) ҳамда укаси Умайр ибн Абу Ваққос.

Уларнинг иттифоқдошларидан: Миқдод ибн Амр ибн Саълаба ибн Молик ибн Рабиъа ибн Сумома ибн Матруд ибн Амр ибн Саъд ибн Зуҳайр ибн савр ибн саълаба ибн молик ибн шарид ибн ҳазл ибн Қоиш ибн Дурайм ибн Қайн ибн Аҳвад ибн Баҳро ибн Амр ибн Ҳоф ибн Қудоъа (ибн Ҳишом: Ҳазл ибн Қоишни Ҳазл ибн Қос ибн Зарр ҳам дейилади) ва Даҳир ибн Савр;

Ибн Исҳоқ: Абдуллоҳ ибн Масъуд ибн Ҳорис ибн Шамх ибн Мах­зум ибн Соҳила ибн Коҳил ибн Ҳорис ибн Тамим ибн Саъд ибн Ҳузайл; Масъуд ибн Рабиъа ибн Амр ибн Саъд ибн Абдулуззо ибн Ҳаммола ибн Ғолиб ибн Миҳлам ибн Оиза ибн Сабиъ ибн Ҳавн ибн Хузайма – булар камончилар эдилар; Зу Шимолайн ибн Абду Амр ибн Надла ибн Ғабшон ибн Сулайм ибн Малкон ибн Афсо ибн Ҳориса ибн Амр ибн Омир –Хузоъадан (ибн Ҳишом: Зу Шимолайн446 чапақай бўлгани учун шундай номланган, асл исми Умайрдир);

Ибн Исҳоқ: Хаббоб ибн Аратт, ҳаммаси бўлиб саккиз киши.

Бани Таймнинг Мурра уруғидан: Абу Бакр Сиддиқ розияллоҳу анҳу – исми Атиқ ибн Усмон ибн Омир ибн Амр ибн Каъб ибн Саъд ибн Тайм. (ибн Ҳишом: Абу Бакрнинг исми Абдуллоҳ, Атиқ унинг лақабидир, очиқ чеҳралилиги ва қулларни озод қилгани сабабли «Атиқ» деб аталган). Абу Бакр розияллоҳу анҳунинг озод қилган қули Билол. Бани Жумаҳ чўриларидан туғилган, Абу Бакр уни Умайя ибн Халафдан сотиб ол­ган, исми Билол ибн Рабоҳ, насабининг қолгани маълум эмас; Омир ибн Фуҳайра (ибн Ҳишом: у Бани Асад чўриларидан туғилган бўлиб, қора танли эди. Абу бакр уни Бани Асаддан сотиб олган); Суҳайб ибн Синон; Талҳа ибн Убайдуллоҳ ибн Усмон ибн Амр ибн Каъб ибн Саъд ибн Тайм. У Шомга сафар қилиб кетган эди. У ердан Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Бадрдан қайтганларидан сўнг келди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам унга ҳам улуш ажратдилар. Аллоҳнинг ажрини сўраганида, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ажринг ҳам», – деганлар. Булар беш киши.

Бани Махзум ибн Яқаза ибн Муррадан: Абу Салама ибн Абдул Асад ­ . Абу Саламанинг исми – Абдуллоҳ ибн Абдул Асад ибн Ҳилол ибн Умар ибн Махзум; Шаммос ибн Усмон ибн Шарид ибн Сувайд ибн Ҳарамий ибн Омир ибн Махзум; Арқам ибн Абул Арқам – исми Абдуманоф ибн Асад, Асаднинг куняси – Абу Жундуб ибн Абдуллоҳ ибн Умар ибн Махзум; Аммор ибн Ёсир; Муаттаб ибн Авф ибн Омир ибн Фазл ибн Афиф ибн Кулайб ибн Ҳабашийя ибн Салул ибн Каъб ибн Амр. Ҳаммалари беш киши.

Бани Адий ибн Каъбдан: Умар ибн Хаттоб ибн Нуфайл ибн Абду­луззо ибн Риёҳ ибн Абдуллоҳ ибн Қурт ибн Разоҳ ибн Адий ва укаси Зайд ибн Хаттоб; Умар розияллоҳу анҳунинг озод қилган қули Муҳажжаъ Яман аҳлидан бўлиб, Бадрда мусулмонлар томонидан шаҳид бўлган бирин­чи инсон эди ; Амр ибн Суроқа ибн Муътамир ибн Анас ибн Азоҳ ибн Абдуллоҳ ибн Қурт ибн Риёҳ ибн Разоҳ ибн Адий ибн Каъб ва укаси Абдуллоҳ ибн Суроқа; Воқид ибн Абдуллоҳ ибн Абду­маноф ибн Арин ибн Саълаба ибн Ярбуъ ибн Ҳанзала ибн Молик ибн Зайд Манот ибн Тамим; Хавла ибн Абу Хавла; Молик ибн Абу Хавла, уларнинг иттифоқдошлари; Хаттоб оиласининг иттифоқдоши, Анз ибн Воил (ибн Ҳишом: Анз ибн Воил ибн Қосит ибн Ҳанаб ибн Афсо ибн Жудайла ибн Асад ибн Рабиъа ибн Наззор)дан Омир ибн Рабиъа; Омир ибн Букайр ибн Абду Ёлайл ибн Ношиб ибн Ғайюра Бани Саъд ибн Лайсдан; Оқил ибн Букайр, Холид ибн Букайр ва Иёс ибн Бу­кайрлар Бани Адий ибн Каъбнинг иттифоқдошлари; Саъид ибн Зайд ибн Амр ибн Нуфайл ибн Абдулуззо ибн Абдуллоҳ ибн Қарот ибн Райёҳ ибн Адий ибн Каъб, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Бадрдан келганлари­дан кейин Шомдан келди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам унга ҳам улуш ажратдилар. Аллоҳнинг ажрини сўраганида Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ажринг ҳам», – деганлар. Ҳаммаси бўлиб ўн тўрт киши.

Бани Жумаҳ ибн Амр ибн Ҳусос ибн Каъб ибн Усмон ибн Мазъун ибн Ҳабиб ибн Ваҳб ибн Ҳузофа ибн Жумаҳ ва унинг ўғли Соиб ибн Усмон ҳамда укалари Қудома ибн Мазъун ва Абдуллоҳ ибн Мазъун; Маъмар ибн Ҳабиб ибн Ваҳб ибн Ҳузофа ибн Жумаҳ. ҳаммаси бўлиб беш нафар.

Бани Саҳм ибн Амр ибн Ҳусойс ибн Каъбдан бир киши: Хунайс ибн Ҳузофа ибн Қайс ибн Адий ибн Саъд ибн Саҳм.

Бани Омир ибн Луайнинг Бани Молик ибн Ҳасал ибн Омир уруғидан: Абу Хубра ибн Абу Раҳм ибн Абдулуззо ибн Абу Қайс ибн Абду Вудд ибн Наср ибн Молик ибн Ҳасал; Абдуллоҳ ибн Махрама ибн Абдулуззо ибн Қайс ибн Адуд ибн Наср ибн Молик; Абдуллоҳ ибн Саҳл ибн Амр ибн  Абдушшамс ибн Абду Вудд ибн Наср ибн Мо­лик ибн Ҳасал – отаси Саҳл ибн Амр билан чиққан эди, Бадрга тушишгач, мусулмонлар томонига қочиб ўтиб, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам билан бирга иштирок этган; Суҳайл ибн Аамрнинг озод қилган қули Умайр ибн Авф ва уларнинг иттифоқдоши Саъд ибн Хавла. Ҳаммаси бўлиб беш нафар.

Ҳорис ибн Фиҳрдан: Абу Убайда ибн Жарроҳ – Омир ибн Абдуллоҳ ибн Жарроҳ ибн Ҳилол ибн Аҳяб ибн Добба ибн Ҳорис; Амр ибн Ҳорис ибн Зуҳайр ибн Абу Шаддод ибн Рабиъа ибн Ҳилол ибн Аҳяб ибн Добба ибн Ҳорис; Саҳл ибн Ваҳб ибн Рабиъа ибн Ҳилол ибн Аҳяб ибн Добба ибн Ҳорис ва унинг укаси Сафвон ибн Ваҳб; Амр ибн Абу Сарҳ ибн Рабиъа ибн Ҳилол ибн Аҳяб ибн Добба ибн Ҳорис. Беш нафар.

Бадрда иштирок этган ва Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам томонидан уларга ўлжа тақсим қилинган, Аллоҳ тарафидан ажрга эга бўлган, юқорида номлари зикр қилинган муҳожирлар саксон учта эди.

Ибн Ҳишом: ибн Исҳоқдан бошқа кўпчилик уламолар Бадрда иш­тирок этган муҳожирлар орасида Ваҳб ибн Саъд ибн Абу Сарх ва Ҳотиб ибн Амрларни Бани Омир ибн Луайга қўшиб, Айёс ибн Зуҳайрни Бани Ҳорис ибн Фиҳрга қўшиб номларини зикр қилишади.

Шунингдек, Бадрда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам билан ансорлар ҳам ишти­рок этишган. Ансорларнинг Авс қабиласидан: Ҳориса ибн Саълаба ибн Амр ибн Омир; Бани Абдулашҳал ибн Жашм ибн ҳорис ибн Хаз­раж ибн Амр ибн Молик ибн Авсдан: Саъд ибн Муоз ибн Нўъмон ибн Имрул-Қайс ибн Зайд ибн Абдулашҳал, Амр ибн Муоз ибн Нўъмон,Ҳорис ибн Авс ибн Муоз ибн Нўъмон, Ҳорис ибн Анас ибн Рофеъ ибн Имрул-Қайс.

Бани Убайд ибн Каъб ибн Абдулашҳалдан: Саъд ибн Зайд ибн Мо­лик ибн Убайд; Бани Заъваро ибн Абдулашҳалдан: Салама ибн Сало­ма ибн Вақш ибн Зағба ибн Аббод ибн Бишр ибн Вақш ибн Зағба ибн Заъваро, Салама ибн Собит ибн Вақш, Рофеъ ибн Язид ибн Курз ибн Сакан ибн Заъваро; Бани Авфдан бўлган уларнинг иттифоқдошларсаи: Ҳорис ибн Хазама ибн Адий ибн Убай ибн Ғанм ибн Солим ибн Авф ибн Амр ибн Авф ибн Хазраж; Бани Ҳориса ибн ҳорислик уларнинг иттифоқдошлари: Муҳаммад ибн Маслама ибн Холид ибн Адий ибн Маждаъа ибн Ҳорис ва Салама ибн Аслам ибн Ҳурайш (ибн Ҳишом: Ҳурайс) ибн Адий ибн Маждаъа ибн Ҳорис ибн Ҳорис, Абул Ҳайсам ибн Тайҳон, Убайд (ибн Ҳишом: Утайк) ибн Тайҳон, Абдуллоҳ ибн Саҳл. Ҳаммаси бўлиб ўн беш нафар.

Ибн Ҳишом: Бани Заъваро уруғидан бўлган Абдуллоҳ ибн Саҳлнинг исми Ғассон ҳам дейилади).

Ибн Исҳоқ: Бани Зафарнинг Савод ибн Каъб уруғидан икки киши: Каъб у Зафардир – ибн Ҳишом айтишича, Зафар ибн Хазраж ибн Амр ибн Молик ибн Авсдир – Қатода ибн Нўъмон ибн Зайд ибн Омир ибн Саввод ва Убайд ибн Авс ибн Молик ибн Савод.

Бани Абд ибн Разоҳ ибн Каъбдан: Наср ибн Ҳорис ибн Абд ва Мму­аттаб ибн Абд; иттифоқдошларидан: Абдуллоҳ ибн Ториқ. Ҳаммаси бўлиб уч нафар.

Бани Ҳориса ибн Ҳорис ибн Хазраж ибн Амр ибн Молик ибн Ав­сдан: Масъуд ибн Саъд ибн Омир ибн Адий ибн Жашм ибн Маждаъа ибн Ҳориса; Абу Абас ибн Жубр ибн Амр ибн Зайд ибн Жашм ибн Маждаъа ибн Ҳориса; иттифоқдошларидан: Абу Бурда ибн Найёр (исми Ҳоний ибн Найёр ибн Амр ибн Убайд ибн Килоб ибн Даҳмон ибн Ғанм ибн Зибён ибн Ҳумайм ибн Коҳил ибн Зуҳал ибн Ҳаний ибн Бало ибн Амр ибн Ҳоф ибн Қудоъа. Уч нафар.

Бани Амр ибн Авф ибн солик ибн авснинг бану дубайъа ибн Зайд ибн молик ибн Авф ибн Амр ибн Авф уруғидан: Осим ибн Со­бит ибн Қайс; Қайс Абулафлаҳ ибн Исма ибн Молик ибн Умма ибн Дубайъа; Муаттаб ибн Қушайр ибн Мулайл ибн Зайд ибн Аттоф ибн Дубайъа; Абул Мулайл ибн Азъар ибн Зайд ибн Аттоф ибн Дубай­ъа; Амр ибн Муаббад ибн Азъар ибн Зайд ибн Аттоф ибн Дубайъа; Саҳл ибн Ҳунайф ибн Воҳиб ибн Аким ибн Саълаба ибн Маждаъа ибн Ҳорис.

Бани Умайя ибн Зайд ибн Моликдан: Мубашшир ибн Абдулмун­зир ибн Занбар ибн Зайд ибн Умайя; Рифоъа ибн Абдулмунзир ибн Занбар; Саъд ибн Убайд ибн Нўъмон ибн Қайс ибн Амр ибн Зайд ибн Умайя; Увайм ибн Соъида; Рофиъ ибн Анжада – онаси; Убайд ибн Абу Убайд; Саълаба ибн Ҳотиб. Айтишларича, Абу Лубоба ибн Абдулмунзир ва Ҳорис ибн Ҳотиб Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам билан бирга чиққан, бироқ Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам уларни ортга қайтариб, Абу Лубоба­ни Мадинага амир қилиб, Бадр жангидан қайтгандан сўнг Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам уларга ҳам ўлжа тақсим қилдилар. Булар билан ҳаммаси бўлиб тўққиз нафар.

Бани Убайд ибн Зайд ибн Моликдан: Унайс ибн Қатода ибн Хо­лид ибн Ҳорис ибн Убайд; балийлик иттифоқдошларидан: Маън ибн Адий ибн Жадд ибн Ажлон ибн Дубайъа; Собит ибн Ақрам ибн Саъ­лаба ибн Адий ибн Ажлон; Абдуллоҳ ибн Салама ибн Молик ибн Ҳорис ибн Адий ибн Ажлон; Зайд ибн Аслам ибн Саълаба ибн Адий ибн Ажлон; Райъий ибн Рофеъ ибн Зайд ибн Ҳориса ибн Жадд ибн Ажлон; Осим ибн Адий ибн Жадд ибн Ажлон ҳам бирга чиққан эди. Лекин Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам уни ортга қайтариб юбордилар.447 Бадрдан қайтгач, унга ҳам ўлжадан тақсим қилдилар. Етти нафар.

Бани Саълаба ибн Амр ибн Авфдан: Абдуллоҳ ибн Жубайр ибн Нўъмон ибн Умайя ибн Имрул-Қайс; Осим ибн Қайс (ибн Ҳишом: Осим ибн Қайс ибн Собит ибн Нўъмон ибн Умайя ибн Имрул-Қайс ибн Саълаба); Солим ибн Умайр ибн Собит ибн Нўъмон ибн Умайя ибн Имрул-Қайс ибн Саълаба; Ҳорис ибн Нўъмон ибн Умайя ибн Имрул-Қайс ибн Саълаба; Хаввот ибн Жубайр ибн Нўъмон. Етти на­фар.

Бани Жаҳжабий ибн Кулфа ибн Авф ибн Амрдан: Мунзир ибн Муҳаммад ибн Уқба ибн Уҳайҳа ибн Жаллоҳ ибн Хориш ибн Жаҳжабий ибн Калима; Бани анифлик иттифоқдошларидан: Абу Уқайл ибн Абдуллоҳ ибн Саълаба ибн Байҳон ибн Омир ибн Ҳорис ибн Молик ибн Омир ибн Аниф ибн Жашм ибн Абдуллоҳ ибн Тайм ибн Ирош ибн Омир ибн Умайла ибн Қасмил ибн Фаррон ибн Бало ибн Амр ибн Ҳоф ибн Қудоъа.

Бани Ғанм ибн Салм ибн Имрул-Қайс ибн Молик ибн Авсдан: Саъд ибн Ҳайсама ибн Ҳорис ибн Молик ибн Каъб ибн Наҳҳот ибн Каъб ибн Ҳориса ибн Ғанм; Ммунзир ибн Қуддома ибн Арфажа(ибн Ҳишом: у ибн Каъб ибн Наҳҳот ибн Каъб ибн Ҳориса ибн Ғанм) ва Молик ибн Қуддома ибн Арфажа; Ҳорис ибн арфажа; Тамим. Беш нафар.

Бани Муовия ибн Молик ибн Авф ибн Амр ибн Авфдан: Жабр ибн Утайк ибн Ҳорис ибн Қайс ибн Ҳайша ибн Ҳорис ибн Умайя ибн Муовия; музайналик иттифоқдошларидан: Молик ибн Нумайла; Балийлик иттифоқдошларидан: Нўъмон ибн Аср. Уч нафар.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам билан Бадрда иштирок этган, ўлжа тақсимланиб берилган авсликлар сони олтмиш битта эди.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам билан Бадрда хазражликлар ҳам иштирок этишган: Бани Ҳорис ибн Хазражнинг Бани Имрул-Қайс ибн Молик ибн Саълаба ибн Каъб ибн Хазраж ибн Ҳорис ибн Хазраж уруғидан: Хорижа ибн Зайд ибн Абу Зуҳайр ибн Молик ибн Имрул-Қайс; Саъд ибн Рабиъ ибн Амр ибн Абу Зуҳайр ибн Молик ибн Имрул-Қайс; Абдуллоҳ ибн Равоҳа ибн Саълаба ибн Имрул-Қайс ибн Амр ибн имрул-Қайс; Халлод ибн Сувайд ибн Саълаба ибн Амр ибн Ҳориса ибн Имрул-Қайс. Тўрт нафар.

Бани Зайд ибн Молик ибн Саълаба ибн Каъб ибн Хазраж ибн Ҳорис ибн Хазраждан: Бушайр ибн Саъд ибн Саълаба ибн Халлос ибн Зайд (ибн Ҳишом: Жулос ҳам дейилади, бизнингча, бу хато); унинг укаси Саммок ибн Саъд. Икки киши.

Бани Адий ибн Каъб ибн Хазраж ибн Ҳорис ибн Хазраждан: Су­байъ ибн Қайс ибн Айша ибн Умайя ибн Молик ибн Омир ибн Адий; Аббод ибн Қайс ибн Айша – укаси. Ибн ҳишом: Қайс ибн Абаса ибн Умайя– Абдуллоҳ ибн Абаса. Уч нафар.

Бани Аҳмар ибн Ҳориса ибн Саълаба ибн Каъб ибн Хазраж ибн Ҳорис ибн Хазраждан фақат: Язид ибн Ҳорис ибн Қайс ибн Молик ибн Аҳмар. У Ибн Фусҳам ҳам дейилади.

Ибн Ҳишом: Фусҳам унинг онаси бўлиб, Қайн ибн Жисрлик аёл­дир.

Бани Жушм ибн Ҳорис ибн Хазраж ва Зайд ибн Ҳорис ибн Хаз­раж – икки ҳамкордан: Хубайб ибн Исоф ибн Утба ибн Амр ибн Ху­дайж ибн Омир ибн Жушм; Абдуллоҳ ибн Зайд ибн Саълаба ибн Абду Раббиҳ ибн Зайд; укаси Ҳарийс ибн Зайд ибн Саълаба; айтишларича Суфён ибн Бишр ҳам. Ҳаммаси тўрт нафар.

Ибн Ҳишом: Суфён ибн Наср ибн Амр ибн Ҳорис ибн Каъб ибн Зайддир.

Ибн Исҳоқ: Бани Жудора ибн Авф ибн Ҳорис ибн Хазраждан: Та­мим ибн Яъор ибн Қайс ибн Адий ибн Умайя ибн Жудора; Бани Ҳорисадан Абдуллоҳ ибн Умайр.

Ибн Ҳишом: Абдуллоҳ ибн Умайр ибн Адий ибн Умайя ибн Жу­дорадир.

Ибн Исҳоқ: Зайд ибн Музайям ибн Қайс ибн Адий ибн Умайя ибн Жудора.

Ибн Ҳишом: Зайд ибн ал-Муррий.

Ибн Исҳоқ: Абдуллоҳ ибн Урфута ибн Адий ибн Умайя ибн Жу­дора. Ҳаммаси бўлиб тўрт нафар.

Бани Абжар, улар Бани Худра ибн Авф ибн Ҳорис ибн Хазраждан: Абдуллоҳ ибн Рабиъ ибн Қайс ибн Амр ибн Аббод ибн Абжар. Бир киши.

Бани Авф ибн Хазражнинг Бани Убайд ибн Молик ибн Солим ибн Ғанм ибн Авф ибн Хазраж уруғидан – уларнинг уруғи Бани Ҳубло дейилади: ибн Ҳишом: Ҳубло – у Солим ибн Ғанм ибн Авф, «Ҳубло» (ҳомиладор) деб номланишига сабаб қорнининг катта бўлгани учун­дир – икки киши: Абдуллоҳ ибн Абдуллоҳ ибн Убай ибн Молик ибн Ҳорис ибн Убайд (у ибн Салул номи билан машҳур)– Салул аёл бўлиб, у Убайнинг онасидир; Авс ибн Хавлий ибн Абдуллоҳ ибн Ҳорис ибн Убайд.

Бани Жазъ ибн Адий ибн Молик ибн Солим ибн Ғанмдан: Зайд ибн Вадиъа ибн Амр ибн Қайс ибн Ҳазм; уларнинг Бани Абдуллоҳ ибн ғатафонлик иттифоқдошларидан: Уқба ибн Ваҳб ибн Калда; Ри­фоъа ибн Амр ибн Зайд ибн Амр ибн Саълаба ибн Молик ибн Солим ибн Ғанм; Яман аҳлидан бўлган иттифоқдошларидан: Омир ибн Са­лама ибн Омир.

Ибн Ҳишом: Амр ибн Салама Қудоъа қабиласининг Балий уруғидандир.

Ибн Исҳоқ: Абу Ҳумайда Маъаббад ибн Аббод ибн Қушайр ибн Миқдам ибн Солим ибн Ғанм.

Ибн Ҳишом: Маъаббад ибн Убода ибн Қашғар ибн Муқаддам ёки Аббод ибн Қайс ибн Қудм ҳам дейилади.

Ибн Исҳоқ: уларнинг иттифоқдоши Омир ибн Букайр. Ҳаммаси бўлиб олти нафар.

Ибн Ҳишом: Омир ибн Укайр ёки Осим ибн Укайр ҳам дейилади.

Ибн Исҳоқ: Бани Солим ибн Авф ибн Амр ибн Хазражнинг Бани Ажлон ибн Зайд ибн Ғанм ибн Солим уруғидан бир киши: Навфал ибн Абдуллоҳ ибн Надла ибн Молик ибн Ажлон ибн Ажлон.

Бани Асрам ибн Фиҳр ибн Саълаба ибн Ғанм ибн Солим ибн Авф­дан – ибн Ҳишом: бу Ғанм ибн Авф Солим ибн Авф ибн Амр ибн Авф ибн Хазражнинг укаси, олдинги Ғанм ибн Солим эса, ибн Исҳоқнинг фикрига кўрадир; Убода ибн Сомит ибн Қайс ибн Асрам ҳамда укаси Авс ибн Сомитлар. Икки киши.

Бани Даъд ибн Фиҳр ибн Саълаба ибн Ғанмдан фақат бир киши: Нўъмон ибн Молик ибн Саълаба ибн Даъд. Нўъмон Қавқал номи билан ҳам машҳур.

Бану Қурюш ибн Ғанм ибн Умайя ибн Лавзон ибн Солим – ибн Ҳишом: Қурюш ибн Ғанмдан: Собит ибн Ҳаззол ибн Амр ибн Қурюш. Бир киши.

Бани Мардоха ибн Ғанм ибн Солимдан: Молик ибн Дахшам ибн Мардоха. Бир киши. Ибн Ҳишом: Молик ибн Духшум – ибн Молик ибн Духшум ибн Мардохадир.

Ибн Исҳоқ: Бани Лавзон ибн Солимдан: Рабиъ ибн Иёс ибн Амр ибн Ғанм ибн Умайя ибн Лавзон; укаси Варақа ибн Иёс; Яманлик иттифоқдошларидан Амр ибн Иёс. Уч киши. Ибн Ҳишом: Амр ибн Иёс Рабиъ билан Варақанинг укаси ҳам дейилади.

Ибн Исҳоқ: Балийнинг Бани Ғусайна уруғидан бўлган уларнинг иттифоқдошларидан.

Ибн Ҳишом: Ғусайна уларнинг онаси, оталари Амр ибн Имора­дир. Мужаззар ибн Зиёд ибн Амр ибн Зумзума ибн Амр ибн Имора ибн Молик ибн Ғусайна бинти Амр ибн Бутайра ибн Машнув ибн Қаср ибн Тайм ибн Ирош ибн Омир ибн Умайла ибн Қисмил ибн Форон ибн Балий ибн Амр ибн Ҳоф ибн Қудоъа.

Ибн Ҳишом: Қаср ибн Тамим ибн Ироша ва Қисмил ибн Форон ҳам дейилади. Мужаззарнинг исми Абдуллоҳ.

Ибн Исҳоқ: Убода ибн Хашхош ибн Амр ибн Зумзума; Наҳҳоб ибн Саълаба ибн Ҳазама ибн Асрам ибн Амр ибн Имора.

Ибн Ҳишом: Баҳҳос ибн Саълаба ҳам дейилади.

Ибн Исҳоқ: Абдуллоҳ ибн Саълаба ибн Ҳазама ибн Асрам. Ай­тишларича, Утба ибн Рабиъа ибн Холид ибн Муовия – уларнинг иттифоқдошлари – Баҳродан. Бадрда булардан беш нафари иштирок этди.

Ибн Ҳишом: Утба ибн Баҳз Бани Сулаймдандир.

Ибн Исҳоқ: Бани Соъида ибн Каъб ибн Хазражнинг Бани Саълаба ибн Хазраж ибн Соъида уруғидан: Абу Дужона Симок ибн Хараша. Ибн Ҳишом: Абу Дужона (Симок) ибн Авс ибн Хараша ибн Лавзон ибн Абду Вудд ибн Зайд ибн Саълаба.

Ибн Исҳоқ: Мунзир ибн Амр ибн Хунайс ибн Ҳориса ибн Лавзон ибн Абду Вудд ибн Зайд ибн Саълаба. Икки нафар.

Ибн Ҳишом: Мунзир ибн Амр ибн Хунайш ҳам дейилади.

Ибн Исҳоқ: Бани Бадий ибн Омир ибн Авф ибн Ҳориса ибн Амр ибн Хазраж ибн Соъидадан: Абу Усайд Молик ибн Рабиъа ибн Бадий ва Молик ибн Масъуд – у ҳам Бадийга бориб тақалади – икки киши. Ибн Ҳишом: Молик ибн Масъуд баъзи аҳли илмларнинг менга айти­шича, ибн Бадийдир.

Ибн Исҳоқ: Бани Ториф ибн Хазраж ибн Соъидадан бир киши: Абду Раббиҳ ибн Ҳақ ибн Авс ибн Вақш ибн Саълаба ибн Ториф.

Уларнинг Жуҳайналик иттифоқдошларидан: Каъб ибн Ҳимор ибн Саълаба; ибн Ҳишом: Каъб ибн Жаммоз ҳам дейилади, у Ғубшондан.

Ибн Исҳоқ: Амрнинг болалари Дамра, Зиёд ва Басбаслар. Ибн Ҳишом: Дамра билан Зиёд Башрнинг болалари. Ибн Исҳоқ: Абдуллоҳ ибн Омир ибн Балий.Ҳаммаси бўлиб беш нафар.

Бани Жушм ибн Хазражнинг Бани Салима ибн Саъд ибн Али ибн Асад ибн Сорида ибн Тазид ибн Жушм ибн Хазраж уруғидан: Бани Ҳаром ибн Каъб ибн Ғанм ибн Каъб ибн Саламалик: Хирош ибн Самма ибн Амр ибн Жамуҳ ибн Зайд ибн Ҳаром; Ҳубоб ибн Мунзир ибн Жамуҳ ибн Зайд ибн Ҳаром; Умайр ибн Ҳумом ибн Жамуҳ ибн Зайд ибн Ҳаром; Хирош ибн Сумманинг озод қилган қули Тамим; Абдуллоҳ ибн Амр ибн Ҳаром ибн Саълаба ибн Ҳаром; Муоз ибн Амр ибн Жамуҳ; Муавваз ибн Амр ибн Жамуҳ ибн Зайд ибн Ҳаром; Халлод ибн Амр ибн Жамуҳ ибн Зайд ибн Ҳаром; Уқба ибн Омир ибн Нобий ибн Зайд ибн Ҳаром; уларнинг озод қилган қуллари Ҳабиб ибн Асвад; Собит ибн Саълаба ибн Зайд ибн Ҳорис ибн Ҳаром – Саълаба Жазай ҳам дейилади; Умайр ибн Ҳорис ибн Саълаба ибн Ҳорис ибн Ҳаром. Ҳаммаси бўлиб ўн икки нафар.

Жамуҳнинг насаби: ибн Ҳишом: бу ерда келганларнинг барча­си Жамуҳдан. У Жамуҳ ибн Зайд ибн ҳаромдир. Фақатгина Симма ибн Ҳмрнинг бобоси Жамуҳ ибн Ҳаромдир. Ибн Ҳишом: Умайр ибн Ҳорис ибн Лабда ибн Саълабадир.

Ибн Исҳоқ: Бани Убайд ибн Адий ибн Ғанм ибн Каъб ибн Сали­манинг Бани Хансо ибн Синон ибн Убайд уруғидан: Бушр ибн Баро ибн Маърур ибн Сахр ибн Молик ибн Хансо; Туфайл ибн Молик ибн Хансо; Туфайл ибн Нўъмон ибн Хансо; Утба ибн Абдуллоҳ ибн Сахр ибн Хансо; Жаббор ибн Сахр ибн Умайя ибн Хансо; ашжаъ­лик Бани Дуҳмондан бўлган иттифоқдошларидан икки нафари Хо­рижа ибн Ҳумаййир ва Абдуллоҳ ибн Ҳумаййирлар. Ҳаммаси бўлиб тўққиз киши. Ибн Ҳишом: Жаббор ибн Сахр ибн Умайя ибн Хунос ҳам дейилади.

Ибн Исҳоқ: Бани Хунос ибн Синон ибн Убайддан: Язид ибн Мун­зир ибн Сарҳ ибн Хинос; Маъқил ибн Мунзир ибн Сарҳ ибн Хинос; Абдуллоҳ ибн Нўъмон ибн Балдама. Ибн Ҳишом: Булзума ва Булду­ма ҳам дейилади. Ибн Исҳоқ: ва Даҳҳок ибн Ҳориса ибн Зайд ибн Саълаба ибн Убайд ибн Адий; Савод ибн Зурайқ ибн Саълаба ибн Убайд ибн Адий. Ибн Ҳишом: Савод ибн Ризн ибн Зайд ибн Саълаба. Ибн Исҳоқ: ва Маъбад ибн Қайс ибн Сахр ибн Ҳаром ибн Рабиъа ибн Адий ибн Ғанм ибн Каъб ибн Салима. Ибн Ҳишомнинг айтишича, Маъбад ибн Қайс ибн Сайфий ибн Сахр ибн Ҳаром ибн Рабиъа ҳам дейилади. Ибн Исҳоқ: Абдуллоҳ ибн Қайс ибн Сахр ибн Ҳаром ибн Рабиъа ибн Адий ибн Ғанм. Ҳаммаси бўлиб етти нафар.

Бани Нўъмон ибн Синон ибн Убайддан: Абдуллоҳ ибн Абдума­ноф ибн Нўъмон; Жобир ибн Абдуллоҳ ибн Риоб ибн Нўъмон; Хулай­да ибн Қайс ибн Нўъмон ва уларнинг озод қилган қуллари Нўъмон ибн Синон. Тўрт нафар.

Бани Савод ибн Ғанм ибн Каъб ибн Салиманинг Бани Ҳадида ибн Амр ибн Ғанм ибн Савод (ибн Ҳишом: Амр ибн Саводдир, чун­ки Саводнинг Ғанм деган ўғли бўлмаган); Абул Мунзир Язид ибн Омир ибн Ҳадида; Сулайм ибн Амр ибн Ҳадида; Қутба ибн Омир ибн Ҳадида; Сулайм ибн Омирнинг озод қилган қули Антара. Тўрт нафар.

Ибн Ҳишом: Антара Бани Сулайм ибн Мансурнинг Бани Заквон уруғидан.

Ибн Исҳоқ: Бани Адий ибн Нобий ибн Амр ибн Савод ибн Ғанмдан: Абс ибн Омир ибн Адий; Саълаба ибн Ғанама ибн Адий; Абул Ясар Каъб ибн Амр ибн Аббод ибн Амр ибн Ғанм ибн Савод; Саҳл ибн Қайс ибн Абу Каъб ибн Қайн ибн Каъб ибн Савод; Амр ибн Толқ ибн Зайд ибн Умайя ибн Синон ибн Каъб ибн Ғанм; Муоз ибн Жабал ибн Амр ибн Авс ибн Оиз ибн Адий ибн Каъб ибн Адий ибн Удай ибн Саъд ибн Али ибн Асад ибн Сорида ибн Тарид ибн Жу­шам ибн Хазраж ибн Ҳориса ибн Саълаба ибн Амр ибн Омир. Олти нафар. Ибн Ҳишом: Авс ибн Аббод ибн Адий ибн Каъб ибн Амр ибн Удай ибн Саъд.

Ибн Ҳишом: ибн Исҳоқ Муоз ибн Жабални гарчи Бани Савводдан бўлмаса-да, уларга нисбат берди, чунки у уларнинг ичида эди.

Ибн Исҳоқ: менга Муҳаммад Абу Жаъфар ибн Али ибн Ҳусайн айтди: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Душманларнинг қўрқуви сабабли ғалаба қилдим, ер менга саждагоҳ ва пок қилиб берилди, менга жавомиъул-калим (хутба, таъсирчан ваъз қилиш) берилди, ўлжалар ҳалол қилиб берилди, ваҳоланки, мендан олдин ҳеч кимга ҳалол қилинмаган эди ҳамда менга шафоат берилди – ушбу беш нарса, мендан олдинги пайғамбарларга берилмаган», – дедилар.  

«Бирoр Пaйғaмбaр учун (сиздан олдин), тo ердa (душмaнлaргa) зaрбa бeрмaгуничa (уларни ер билан яксон қилмагунича), (душ­манлардан) aсирлaргa эгa бўлиш мумкин эмaс. (Сиз – мўминлaр) дунё мaтoҳини истaйсизлaр. Aллoҳ эсa (сизлaр учун) oxирaтни (яъни динни ғолиб қилиш учун уларни ўлдириб, шу сабабли охират­га етишингизни) истaйди. Aллoҳ қудрaтли вa ҳикмaтли (Зoт)дир. Aгaр Aллoҳнинг (тaқдирдa xaтoни кeчириши тўғрисидaги) битиги бўлмaгaндa, aлбaттa, сизлaргa oлгaн (тoвoн)лaрингиз учун улкaн aзoб етгaн бўлур эди»441. Яъни Мен томонимдан қайтаргандан кейин азоблаш ваъда қилинди, улар ҳали қайтарилмаган эдилар, акс ҳолда, сизларни, албатта, қилган ишларингиз учун азоблаган бўлур эдим.

Сўнг уларга ўлжани ҳалол қилиб берди. Бу эса улар учун Аллоҳ тарафидан раҳмат ва мукофот бўлди.: «Oлгaн ўлжaлaрингиздaн ҳaлoл-пoк ҳoлидa тaнoвул этингиз вa Aллoҳдaн қўрқингиз! Aл-бaттa, Aллoҳ кeчиримли вa рaҳмлидир»442.

«Эй Пaйғaмбaр! Қўллaрингиздaги aсирлaргa aйтинг: Aгaр Aллoҳ диллaрингиздa яxшилик (имoн бoрлиги)ни билсa, сизлaрдaн oлингaн (тoвoн)дaн яxширoқ нaрсa бeрур вa сизлaрни кeчирур. Aллoҳ кeчиримли вa рaҳмлидир»443.

Оятнинг давомида мусулмонларни бир-бирлари билан алоқа боғлашликка ундади, бошқаларни қўйиб, муҳожир ва ансорлар­ни динни барпо қилиш аҳлидан қилди, кофирларни бир-бирларига дўст қилди. Сўнг сўзида давом этиб, деди: «Кoфир бўлгaнлaр (ҳaм) бир-бирлaригa дўстдирлaр. Aгaр шуни қилмaсaнгиз (яъни гарчи қариндош бўлса ҳам кофир бўлса, уни қўйиб, мўмин мўмин билан дўст бўлмаса), Ердa фитнa (ҳақ ва ботил хусусида шубҳа) вa (мўмин мўминни қўйиб кофир билан дўст бўлиши ер юзида) кaттa фaсoд бўлур»444.

Ҳижратдан сўнг мерос муҳожир ва ансорлар ўртасида мусул­мон биродарлиги остида тақсимланган эди. Қуйидаги оятда меросни қариндашларга қайтариб берди: «Кейинрoқ иймoн кeлтириб, ҳижрaт қилгaн вa сизлaр билaн биргa (ёв билaн) курaшгaнлaр,

aйнaн ўшaлaр (ҳaм) сизлaрдaндирлaр. Қaриндoшлaр эсa Aллoҳ-нинг китoбидa (яъни меросда) бир-бирлaригa яқинрoқдирлaр. Aлбaттa, Aллoҳ ҳaр нaрсaни билувчидир»445.

12:10 / 29.01.2013
Мақолалар
Мактуб: Расулуллоҳга дил изҳорим (иккинчи мақола)
Саййидим Расулуллоҳ, агар Сиз билан бир замонда яшаганимда, Сизга ваҳий нозил бўла бошлаб, Исломга даъват қилганингизда, мен Сизнинг даъватингизга қулоқ солиш ўрнига Абу Лаҳабга эргашиб кетганимда, С...
17:47 / 31-октабрь Батафсил...
Мақолалар
Мактуб: Расулуллоҳга дил изҳорим (биринчи мақола)
Сўзим аввалида айтсам: «Мен хатокор лойнинг шарафли ҳузурга гапиришга журъат қилганим учун ўтиниб кечирим сўрайман, узримни билдираман ва қўрқувдан ерга кириб кетар даражада хижолатдаман». Эй Ро...
23:11 / 22-октабрь Батафсил...
Мақолалар
Бағишлов
Ё Расулуллоҳ! Ҳозир сизнинг Ҳиро ғоридан тушиб келиб, ваҳий залворидан титраб турганингизни хаёлимга келтирдим. Қани энди, мен сизни шу ҳолатда бағримла иситсам эди! Ҳозир сизни Абу Толиб ноҳи...
23:57 / 02-октабрь Батафсил...
Мақолалар
Нима учун биз Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни яхши кўрамиз?
Нима учун биз Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга муҳаббат қўйиб, у кишини севамиз? Чунки, Аллоҳ бизларни  зулматдан нурга, залолатдан ҳидоятга шу Зот туфайли олиб чиққандир. Зотан, Расулулло...
15:45 / 28.07.2023 Батафсил...