Робиъул-аввал ойининг 2-куни
Ҳижрий 897-йил 2-робиъул-аввал куни (милодий 1492-йил 2-январ) мусулмонларнинг охирги қалъаси бўлган Гранада (Ғарната) насронийлар қўлида яксон қилинди.Ҳижрий 1367-йил 2- робиъул-аввал куни (милодий 1948-йил 18-январ) Муҳаммад Маъмун Шановий Азҳар университети шайхи деб сайланди. У киши Азҳар университети шайхлари силсиласининг 32-вакили ҳисобланади.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам билан бирга Бадрда иштирок этиб, унда шаҳид бўлган мусулмонлар: Қурайшнинг Бани Мутталиб ибн Абдуманоф уруғидан бир киши: Убайда ибн Ҳорис ибн Мутталиб – унинг оёғини Утба ибн Рабиъа кесиб юборгандан сўнг Сафро деган жойда вафот этди.
Бани Зуҳра ибн Килоб уруғидан икки киши: Умайр ибн Абу Ваққос ибн Уҳайб ибн Абдуманоф ибн Зуҳра – ибн Ҳишомнинг айтишича, у Саъд ибн абу Ваққоснинг укаси; Хузоъанинг Бани Ғубшон уруғидан бўлган иттифоқдоши Зу Шимолайн ибн Абду Амр ибн Надла.
Бани Адий ибн Каъб ибн Луай уруғидан икки киши: Бани Саъд ибн Лайс ибн Бакр ибн Абду Манот ибн киноналик иттифоқдошларидан Оқил ибн Букайр; Умар ибн Хаттобнинг озод қилган қуллари Миҳжаъ.
Бани Ҳорис ибн Фиҳр уруғидан бир киши: Сафвон ибн Байдо. Ҳаммалари бўлиб олти нафар.
Ансорларнинг Бани Амр ибн Авф уруғидан икки киши: Саъд ибн Хайсама ва Мубашшир ибн Абдул Мунзир ибн Занбар.
Бани Ҳорис ибн Хазраждан бир киши: ибн Фусҳум деб номланган Язид ибн Ҳорис.
Бани Саламанинг Бан Ҳаром ибн Каъб ибн Ғанм ибн Каъб ибн Салама уруғидан бир киши: Умайр ибн Ҳумом.
Бани Ҳҳабиб ибн Абду Ҳориса ибн Молик ибн Ғадб ибн Жушамдан бир киши: Рофеъ ибн Муалло.
Бани Нажжордан бир киши: Ҳориса ибн Суроқа ибн Ҳорис.
Бани Ғанм ибн Молик ибн Нажжордан икки киши: Ҳорис ибн Рифоъа ибн Саводнинг икки ўғли Авф ва Муаввазлар. Бу иккаловининг онаси Афродир. Ҳаммаси бўлиб саккиз нафар.