«Ар-Расул» фазовий канали янги дастур намойиш эта бошлади
1 ўн йил аввал 2075 siyrat.uz
«Уларнинг Ислом тўғрисидаги қарашлари» номли ушбу теледастур 30 ҳалқадан иборат бўлиб, унда Карл Маркс, Ганди, Алберт Эйнштейн, Монтгомери, Толстой каби мусулмон бўлмаган муфаккирлар, сиёсатчилар ва диний раҳнамоларнинг Ислом дини ва Пайғамбаримиз алайҳиссалом ҳақларидаги қарашлари, таассуротлари намойиш этилади. Канал ижрочи директори Адий Тоий дастур тўғрисида бундай дейди: «Бу дастур Ислом, унинг тарихи, тамаддуни, Қуръони карим, Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам ҳақларида бир қанча инсофли гувоҳликларни тақдим этади. Бу гувоҳликларнинг аҳамияти шундаки, улар мусулмон бўлмаган, кўзга кўринган шахслар томонидан айтилганидир».
Аввалги мақола
Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг 9 хотинлари бор дейилган...
Кейинги мақола
«Хулафои рошидин тарихига янгича назар» анжумани
Мавзуга оид мақолалар