Эроннинг машҳур кинорежиссёри Мажид Мажидий Керман вилоятида диний-тарихий мавзудаги «Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам» деб номланган фильмнинг кенг оммавий суратга олиш жараёнлари якунланиш арафасида турибди.
MehrNews агентлигининг таъкидлашича, ўша саналардаги тарихий воқеалар, жанглар ва Маккадан Мадинага ҳижрат манзаралари суратга олиб бўлинган. Қолган воқеа-ҳодисаларни суратга олиш ишлари эса Кумада давом этади.
Эслатиб ўтамиз: Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳақларида бундай аъло даражадаги фильмни суратга олиш учун Эрон ҳукумати қарийб 30 миллион доллар маблағ ажратган.
Фильм режиссёри Мажид Мажидийнинг сўзларига қараганда, ушбу янги асар, иншааллоҳ, дунёда тенгги йўқ, мислсиз асар бўлади.
«Шу билан бирга, фильм давомида Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг муборак юзлари ҳам кўрсатилмайди», дея алоҳида таъкидлаб ўтди у.
Энг ожиз банда тайёрлади