Ибн Исҳоқ: Шаддод ибн ал-Асвад Ҳанзалани ўлдиргани ҳақида шундай деган:
Мен, албатта, дўстимни ва ўзимни ҳимоя қиламан,
Қуёшнинг нуридек зарбалар билан.
Абу Суфён ибн Ҳарб ўша кундаги ўзининг сабри, Ибн Шаъубнинг унинг учун Ҳанзалага қарши кўрсатган ёрдамини эслаб, шундай шеър айтган:
Истасайдим, қутқарарди мени тўриқ от,
Ибн Шаъуб учун шод-хуррамлик ҳис қилмасдим.
Тойим улардан ит чақириладиган узоқликда бўлди,
Тонг саҳар вақтидан, то қуёш ботгунча.
Жанг қилардим улар билан, эй ғолиб, дея чақирардим,
Уларни ўзимдан мустаҳкам асос ила даф қилардим.
Йиғлагин, эй аёл, таъначининг сўзига парво қилма,
Кўз ёшу бўзлашдан безор бўлма, зерикма.
Отанг учун, дўстлари учун, кетма-кет келган,
Ҳақли улар кўз ёшга, улушга кўра.
Таскин берар ичимдаги нарсага,
Бани Нажжор улуғларин ҳаммасини ўлдирганим.
Ҳошимнинг аслзода бошлиғин ва Мусъабни,
Уруш вақтида у қўрқоқ эмасди.
Агар мен улардан, олмасайдим интиқом,
Қолар эди қалбимда, ярали бир доғ бўлиб.
Бош тортишди, ҳалок бўлди жалобиблар[1],
Уларда найза берган жароҳатлар бор.
Ўлдирди уларни қонларига тенг келмаган,
Олий хислатларда ҳам, уларга ўхшаш бўлмаган.
Ибн Ҳишом: Ҳассон ва ал-Ҳорис ҳам Абу Суфёнга раддия шеърларини айтишган:
Ҳошим уруғидан бўлган овчи олийжанобларни эслабсан,
Сен айтган бўҳтонга мен қўшила олмайман.
Улар ичидан аслзода Ҳамзани қатл этиб, қувондингми?
Ахир ўзинг-ку, уни аслзода деб атаган.
Тинчитмадими улар, Умар, Утба ва ўғлини,
Яна Шайба, Ҳажжож ва Ибн Ҳабибни.
Осий киши ўша тонг Алини чақирганди,
Зарба берди унга, қизил қонга белади.
Ибн Исҳоқ: Ибн Шаъуб Абу Суфённи ҳимоя қилганида кўрсатган хизматини эслаб шундай деган:
Эй Ибн Ҳарб, сени қилмай ҳимоя, бўлмасайдим у ерда,
Учратмасдинг тоғ тагида ёрдам бергувчини.
Кишнаган отим устида қилмаганимда ҳамла,
Унга сиртлон ва ёхуд овчи ит каби.
[1] Жалобиб - эркаклар киядиган узун кийим. (бирлиги жилбоб) мушриклар мусулмонларни шундай деб аташарди.