21 жумадул аввал 1446
Убай ибн Халафнинг ўлдирилиши

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам дарада суяниб турганларида, у Зотга Убай ибн Халаф: «Эй Муҳаммад! Агар қутилиб кетсанг, менинг ўлганим яхши!» – деб етиб келди. Одамлар: «Ё Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам, бирортамиз унга қарши чиқайликми?» – дейишди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Қўйинглар уни!» – дедилар. У яқинроқ келгач, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Ҳорис ибн ас-Саммадан найзани олдилар. Менга айтиб беришларича, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам найзани олганларидан кейин уни шундай ўйнатдиларки, биз у кишининг олдиларидан худди туя думини қимирлатганида паш­шалар учиб кетганидек учиб кетдик. Сўнг Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам унинг қаршисига чиқиб, Убайнинг бўйнига найза билан шундай урдиларки, у отидан ағдарилиб тушиб, думалаб кетди.

Ибн Исҳоқ: Менга Солиҳ ибн Иброҳим ибн Абдураҳмон ибн Авф айтиб беришича, Убай ибн Халаф Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни Маккада учратиб қолганида: «Эй Муҳаммад! Менинг ҳар куни бир кайл[1] дон бериб боқаётган отим бор. Сени ўша от устида ўлдираман», – дерди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Йўқ, агар Аллоҳ ҳохласа, мен сени ўлдираман», – дердилар. Убай Қурайшнинг олдига қайтганида, унинг бўйни бироз тилинганди. Яра йиринглай бошлади. Шунда Убай: «Аллоҳга қасамки, Муҳаммад мени ўлдирди!» – деди. Одамлар: «Сенинг юрагинг тушиб қолибди. Ахир бу оддий чақа-ку!» – дейишди. У: «Муҳаммад менга Маккада: «Сени ўлдираман», – деганди. Аллоҳга қасамки, агар туф­лаганида ҳам мени ўлдирган бўларди!» – деди. Аллоҳнинг душмани­ни Маккага олиб кетишаётганида ўлди.

Ибн Исҳоқ: Ҳассон ибн Собит бу хусусда шундай шеър айтган:

Залолатни отасидан мерос олгандир,

Расул жангга чақирган куни Убай.

Чириган суягинг ила у Зот олдига келдинг,

У Зотни танимай, таҳдиду пўписа қилдинг.

Бани Нажжор қатл этди сизларнинг ичингиздан,

Эй Ақил, дея ёрдам сўраётган Умайяни.

Рабиъанинг икки ўғли Абу Жаҳлга итоат қилиб,

Ҳалок бўлди ҳар иккиси, онасига ҳалокат.

Қутулиб қолди Ҳорис, биз машғул бўлганимизда,

Қавмни асир олиш ила, оиласи тор-мордир.

У яна шундай шеър айтган:

Ким Убайга мендан етказиб қўяр,

Ташландинг сен олов тубига.

Жоҳилларча орзу қилдинг, узоқдан туриб,

Қасам ичдинг назрларла қодир бўлмоққа.

Куфр сўзин айтганинг, орзу қилганинг,

Аслида ғурур ва алданмоққа қайтади.

Ғазабли Зот зарбасига дучор бўлдинг,

Саховат манбаи, фожир бўлмаган.

У Зот барча тириклардан афзалдир,

Қачонки, фалокатлар келиб қолганда.


[1] Сочилувчан нарсалар ўлчов бирлиги, 16.5 литрга тенг

22:59 / 26.06.2020
Мақолалар
Мактуб: Расулуллоҳга дил изҳорим (иккинчи мақола)
Саййидим Расулуллоҳ, агар Сиз билан бир замонда яшаганимда, Сизга ваҳий нозил бўла бошлаб, Исломга даъват қилганингизда, мен Сизнинг даъватингизга қулоқ солиш ўрнига Абу Лаҳабга эргашиб кетганимда, С...
17:47 / 31-октабрь Батафсил...
Мақолалар
Мактуб: Расулуллоҳга дил изҳорим (биринчи мақола)
Сўзим аввалида айтсам: «Мен хатокор лойнинг шарафли ҳузурга гапиришга журъат қилганим учун ўтиниб кечирим сўрайман, узримни билдираман ва қўрқувдан ерга кириб кетар даражада хижолатдаман». Эй Ро...
23:11 / 22-октабрь Батафсил...
Мақолалар
Бағишлов
Ё Расулуллоҳ! Ҳозир сизнинг Ҳиро ғоридан тушиб келиб, ваҳий залворидан титраб турганингизни хаёлимга келтирдим. Қани энди, мен сизни шу ҳолатда бағримла иситсам эди! Ҳозир сизни Абу Толиб ноҳи...
23:57 / 02-октабрь Батафсил...
Мақолалар
Нима учун биз Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни яхши кўрамиз?
Нима учун биз Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга муҳаббат қўйиб, у кишини севамиз? Чунки, Аллоҳ бизларни  зулматдан нурга, залолатдан ҳидоятга шу Зот туфайли олиб чиққандир. Зотан, Расулулло...
15:45 / 28.07.2023 Батафсил...