Робиъул-аввал ойининг 2-куни
Ҳижрий 897-йил 2-робиъул-аввал куни (милодий 1492-йил 2-январ) мусулмонларнинг охирги қалъаси бўлган Гранада (Ғарната) насронийлар қўлида яксон қилинди.Ҳижрий 1367-йил 2- робиъул-аввал куни (милодий 1948-йил 18-январ) Муҳаммад Маъмун Шановий Азҳар университети шайхи деб сайланди. У киши Азҳар университети шайхлари силсиласининг 32-вакили ҳисобланади.

Ибн Исҳоқ: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам тоғдаги бир харсанг тошга чиқмоқчи бўлдилар. У Зот ҳолдан тойган, бунинг устига икки қават совут кийгандилар. Тошга чиқишга уриндилар, лекин чиқа олмадилар. Шунда тошнинг тагига Талҳа ибн Убайдуллоҳ келиб ўтирди ва унинг ёрдамида Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам тошнинг тепасига чиқдилар. Менга Яҳё ибн Аббод ибн Абдуллоҳ ибн аз-Зубайр ўз отасидан, у Абдуллоҳ ибн аз-Зубайрдан сўзлаб: «Мен ўша куни Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг: «Талҳа Аллоҳнинг элчиси соллаллоҳу алайҳи васалламга шу ишни қилганида (жаннатни) ўзига вожиб қилди», деётганларини эшитганман», – деди.
Ибн Ҳишом: Икриманинг ибн Аббосдан қилган ривоятида, менга етиб келганига кўра, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам дарада қуриб қўйилган поғонага етиб бормаганлар.
Ибн Ҳишом: Ғуфранинг озод қилган қули Умарнинг айтишича, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Уҳуд куни олган жароҳатлари сабабли пешин намозини ўтириб ўқидилар, мусулмонлар ҳам у Зотнинг орқаларида ўтириб намоз ўқидилар.