Робиъул-аввал ойининг 3-куни
Ҳижрий 1139-йил 3-робиъул-аввал куни (милодий 1779-йил 21-март) Усмонлилар империяси “Курижон” жангида эронликлар устидан ғалаба қозонганидан сўнг “Ҳамадон” шаҳрини қайтриб олди. Бу жангда эронликлардан 40минг жангчи қатнашди.
Ибн Исҳоқ: Менга Абу Исҳоқ ибн Ясор Бани Салама қабиласидан бўлган қариялардан ривоят қилиб айтиб беришича, Амр ибн ал-Жамуҳ оқсоқ киши бўлиб, қаттиқ оқсарди. Унинг шердек тўртта ўғли бор эди. Улар Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам билан доим жангларда қатнашар эдилар. Уҳуд куни ўғиллари оталарини жангга чиқармасликни хоҳлаб: «Сиз Аллоҳ таолонинг наздида узрлисиз», – дейишди. У Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг олдиларига келиб: «Ўғилларим менинг шу жангга Сиз билан бирга чиқишимга тўсқинлик қилишмоқда. Аллоҳга қасамки, мен мана бу оқсоқ оёқларим билан жаннатда юришни хоҳлайман!» – деди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Аллоҳ сени узрли қилган. Сенга жанг қилиш фарз эмас», – дедилар ва ўғилларига: «Сизнинг унга қаршилик қилишингиз жоиз эмас. Шоядки, Аллоҳ унга шаҳодат насиб этса», – дедилар. Амр Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам билан бирга жангга чиқиб, Уҳудда шаҳид бўлди.