22 шаввол 1446
Саъд ибн ар-Рабиъ

Одамлар ўлганларни кўмишга киришдилар. Менга Бани Нажжор уруғидан бўлган Муҳаммад ибн Абдуллоҳ ибн Абдураҳмон ибн Абу Саъсаъа ал-Мозинийнинг айтиб беришича, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким мен учун Саъд ибн ар-Рабиъга нима бўлганини билиб келади: Тирикмикан ёки ўлик?» – дедилар. Шунда ансорлардан бири: «Мен Сиз учун Саъд ибн ар-Рабиъга нима бўлганини билиб келаман» – деди. Ансорий уни ўлдирилганлар орасида жароҳатланган, жон талаш ҳолда ётганини кўрди. У Саъдга: «Менга Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам сенинг ўлик ёки тириклигинг ҳақида билиб келишимни буюрди­лар», – деди. Саъд: «Мен ўлганлар ичидаман. Сен менинг номимдан Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга салом етказ ва у Зотга Саъд ибн ар-Рабиъ сизга шундай деди, дегин: «Аллоҳ бирор Пайғамбарини уммати номидан яхшилик билан мукофотласа, сизни ўшанинг афзали билан муко­фотласин! Қавмингизга менинг номимдан салом айтинг! Уларга ай­тингки, Саъд ибн ар-Рабиъ шундай дейди: «Агар Пайғамбарингизни сақлаб қола олмасангиз, Аллоҳнинг хузурида сиз учун нажот йўқ!». Ансорий: «Сўнг у вафот этди. Мен Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг олдига ке­либ унинг хабарини етказдим», – деди.

Ибн Ҳишом: Менга Абу Бакр аз-Зубайр айтиб бердики, бир киши Абу Бакр ас-Сиддиқнинг олдига кирганида у Саъд ибн ар-Рабиънинг кичик қизалоғини кўтариб, уни ўпиб турганди. Ҳалиги одам қизчанинг кимлигини сўраганида Абу Бакр: «Бу мендан яхшироқ бўлган киши Саъд ибн ар-Рабиънинг қизидир. У Ақаба куни нақиблардан бири бўлган. Уҳуд куни шаҳид бўлди», – деб жавоб берди.

08:52 / 03.04.2013
Аввалги мақола
Кейинги мақола
Мақолалар
Мактуб: Расулуллоҳга дил изҳорим (иккинчи мақола)
Саййидим Расулуллоҳ, агар Сиз билан бир замонда яшаганимда, Сизга ваҳий нозил бўла бошлаб, Исломга даъват қилганингизда, мен Сизнинг даъватингизга қулоқ солиш ўрнига Абу Лаҳабга эргашиб кетганимда, С...
17:47 / 31.10.2024 Батафсил...
Мақолалар
Мактуб: Расулуллоҳга дил изҳорим (биринчи мақола)
Сўзим аввалида айтсам: «Мен хатокор лойнинг шарафли ҳузурга гапиришга журъат қилганим учун ўтиниб кечирим сўрайман, узримни билдираман ва қўрқувдан ерга кириб кетар даражада хижолатдаман». Эй Ро...
23:11 / 22.10.2024 Батафсил...
Мақолалар
Бағишлов
Ё Расулуллоҳ! Ҳозир сизнинг Ҳиро ғоридан тушиб келиб, ваҳий залворидан титраб турганингизни хаёлимга келтирдим. Қани энди, мен сизни шу ҳолатда бағримла иситсам эди! Ҳозир сизни Абу Толиб ноҳи...
23:57 / 02.10.2024 Батафсил...
Мақолалар
Нима учун биз Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни яхши кўрамиз?
Нима учун биз Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга муҳаббат қўйиб, у кишини севамиз? Чунки, Аллоҳ бизларни  зулматдан нурга, залолатдан ҳидоятга шу Зот туфайли олиб чиққандир. Зотан, Расулулло...
15:45 / 28.07.2023 Батафсил...