22 жумадул аввал 1446
Қиличларни ювиш

Ибн Исҳоқ: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам уйларига қайтганларида, қиличларини қўлларидан қизлари Фотима олди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Қизим! Ундаги қонни ювиб қўй. Аллоҳга қасамки, у менга бугун садоқат билан хизмат қилди», – дедилар. Али ибн Абу Толиб ҳам қиличини Фотимага бериб: «Буни ҳам олинг. Аллоҳга қасамки, у бу­гун менга содиқ хизмат қилди», – деди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Агар сен мардларча жанг қилган бўлсанг, сен билан Саҳл ибн Ҳунайф ва Абу Дужона ҳам мардларча жанг қилишди», – дедилар.

Ибн Ҳишом: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг қиличлари «Зулфақор» деб аталарди.

Ибн Ҳишом: Менга илм аҳлидан бирининг айтиб беришича, Ибн Абу Нажиҳ деди: «Уҳуд куни бир киши шундай деган:

Зулфақордан бошқа қилич йўқ,

Алидан бошқа мард йигит йўқ.

Ибн Ҳишом: Менга илм аҳлидан баъзиларининг айтиб беришича, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Али ибн Абу Толибга шундай деганлар: «Энди мушриклар бизга бошқа бундай зарарни етказа олмайдилар. Аллоҳ бизга ғалаба беради!».

Ибн Исҳоқ: Уҳуд ғазоти шаввол ойининг ўртаси – шанба куни бўлган эди.

22:10 / 26.06.2020
Аввалги мақола
Динориялик аёл
Мақолалар
Мактуб: Расулуллоҳга дил изҳорим (иккинчи мақола)
Саййидим Расулуллоҳ, агар Сиз билан бир замонда яшаганимда, Сизга ваҳий нозил бўла бошлаб, Исломга даъват қилганингизда, мен Сизнинг даъватингизга қулоқ солиш ўрнига Абу Лаҳабга эргашиб кетганимда, С...
17:47 / 31-октабрь Батафсил...
Мақолалар
Мактуб: Расулуллоҳга дил изҳорим (биринчи мақола)
Сўзим аввалида айтсам: «Мен хатокор лойнинг шарафли ҳузурга гапиришга журъат қилганим учун ўтиниб кечирим сўрайман, узримни билдираман ва қўрқувдан ерга кириб кетар даражада хижолатдаман». Эй Ро...
23:11 / 22-октабрь Батафсил...
Мақолалар
Бағишлов
Ё Расулуллоҳ! Ҳозир сизнинг Ҳиро ғоридан тушиб келиб, ваҳий залворидан титраб турганингизни хаёлимга келтирдим. Қани энди, мен сизни шу ҳолатда бағримла иситсам эди! Ҳозир сизни Абу Толиб ноҳи...
23:57 / 02-октабрь Батафсил...
Мақолалар
Нима учун биз Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни яхши кўрамиз?
Нима учун биз Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга муҳаббат қўйиб, у кишини севамиз? Чунки, Аллоҳ бизларни  зулматдан нурга, залолатдан ҳидоятга шу Зот туфайли олиб чиққандир. Зотан, Расулулло...
15:45 / 28.07.2023 Батафсил...