Бани Абдулашҳал уруғидан: Амр ибн Муоз ибн ан-Нўъмон, ал-Ҳорис ибн Анас ибн Рофиъ ва Убода ибн Зиёд ибн ас-Сакн.
Ибн Ҳишом: ас-Сакн Рофиъ ибн Имрулқайснинг ўғлидир.
Ибн Исҳоқ: Салама ибн Собит ибн Вақш ва Амр ибн Собит ибн Вақш. Икки киши.
Ибн Исҳоқ: Менга Осим ибн Умар ибн Қатода менга айтиб беришича, уларнинг отаси Собит ўша куни ўлдирилган.
Рифоъа ибн Вақш ҳамда Ҳузайфа ибн ал-Ямоннинг отаси Ҳусайл ибн Жобир ҳам ўша куни ўлдирилганлар. Ҳусайлни мусулмонлар танимай ўдириб қўйишган. Шунда Ҳузайфа отасининг хун ҳақини ўлдирган кишига садақа қилиб юборган.
Сайфий ибн Қайзий, Ҳубоб ибн Қайзий, Аббод ибн Саҳл, Ҳорис ибн Авс ибн Муоз. Ҳаммаси бўлиб ўн икки киши.
Ротиж аҳолисидан уч киши: Иёс ибн Атик ибн Амр ибн Абдулаълам ибн Авро ибн Жушам ибн Абдулашҳал, Убайд ибн ат-Таййиҳон ва Ҳабиб ибн Язид ибн Тайм.
Бани Зафр уруғидан бир киши: Язид ибн Ҳотиб ибн Умайя ибн Рофиъ.
Бани Амр ибн Авф, сўнгра Бани Дубайъа ибн Зайд уруғларидан икки киши: Абу Суфён ибн Ҳорис ибн Қайс ибн Зайд ва Ҳанзала ибн Абу Омир ибн Сайфий ибн Нўъмон ибн Молик ибн Ама. «Фаришталар ювинтирган киши» Ҳанзаладир. Уни Шаддод ибн Авс ибн Шаъуб ал-Лайсий ўлдирган.
Ибн Ҳишом: Қайс ибн Зайд ибн Дубайъа ва Молик ибн Ама ибн Дубайъа.
Ибн Исҳоқ: Бани Убайд ибн Зайд уруғидан бир киши: Анис ибн Қатода.
Бани Саълаба ибн Амр ибн Авфдан икки киши: Абу Ҳайя ибн Амр ибн Собит, у Саъд ибн Хусайманинг она бир укаси эди. Абдуллоҳ ибн Жубайр ибн ан-Нўъмон. У камончиларнинг амири эди.
Банус Салм ибн Имрулқайс ибн Молик ибн ал-Авс уруғидан: Хайсама Абу Саъд ибн Хайсама.
Уларнинг Банул Ажлон уруғидан бўлган иттифоқдошларидан: Абдуллоҳ ибн Салама.
Бани Муовия ибн Молик уруғидан бир киши: Субайъ ибн Ҳотиб ибн Ҳорис ибн Қайс ибн Ҳайша.
Ибн Исҳоқ: Бани Нажжордан, сўнгра Бани Савод ибн Молик ибн Ғанийдан тўрт киши: Амр ибн Қайс, унинг ўғли Қайс ибн Амр, Собит ибн Амр ибн Зайд ва Омир ибн Махлад.
Бани Мабзул уруғидан икки киши: Абу Ҳубайра ибн Ҳорис ибн Алқама ибн Амр ибн Сақф ибн Молик ибн Мабзул ва Амр ибн Мутарриф ибн Алқама ибн Амр.
Бани Амр ибн Моликдан бир киши: Авс ибн Собит ал-Мунзир.
Ибн Ҳишом:Авс ибн Собит Ҳассон ибн Собитнинг укаси эди.
Ибн Исҳоқ: Бани Адий ибн ан-Нажжордан бир киши: Анас ибн ан-Надр ибн Дамдам ибн Зайд ибн Ҳаром ибн Жундуб ибн Омир ибн Ғанм ибн Адий ибн ан-Нажжор.
Ибн Ҳишом: Анас ибн ан-Надр Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаламнинг ходими Анас ибн Моликнинг амакисидир.
Бани Мозин ибн ан-Нажжордан икки киши: Қайс ибн Махлад ва уларнинг қули Кайсон.
Бани Дийнор ибн ан-Нажжордан икки киши: Сулайм ибн ал-Ҳорис ва Нўъмон ибн Абду Амр.
Бани Ҳорис ибн ал-Хазраждан уч киши: Хорижа ибн Зайд ибн Абу Зуҳайр ва Саъд ибн ар-Рабиъ ибн Амр ибн Абу Зуҳайр, улар бир қабрга дафн этилганлар. Яна Авс ибн Арқам ибн Зайд ибн Қайс ибн ан-Нўъмон ибн Молик ибн Саълаба ибн Каъб.
Ибн Исҳоқ: Бани Абжардан уч киши: улар Бани Худра уруғига тегишлидир: Молик ибн Синон ибн Убайд ибн Саълаба ибн Убайд ибн ал-Абжар. У Абу Саид ал-Худрийнинг отасидир.
Ибн Ҳишом: Абу Саид ал-Худрийнинг исми Синон, баъзиларнинг айтишича, Саъддир.
Ибн Исҳоқ: Саид ибн Сувайд ибн Қайс ибн Омир ибн Аббод ибн ал-Абжар ва Утба ибн Рабиъ ибн Рофиъ ибн Муовия ибн Убайд ибн Саълаба ибн Убайд ибн ал-Абжар.
Бани Соъида ибн Каъб ибн ал-Хазраждан икки киши: Саълаба ибн Саъд ибн Молик ибн Холид ибн Саълаба ибн Ҳориса ибн Амр ибн ал-Хазраж ибн Соъида ва Сақф ибн Фарва ибн ал-Баддий.
Бану Турайф уруғидан икки нафар: Саъд ибн Убоданинг гуруҳи: Абдуллоҳ ибн Амр ибн Ваҳб ибн Саълаба ибн Вақш ибн Саълаба ибн Турайф ва Бани Жуҳайна уруғидан бўлган уларнинг иттифоқдоши Дамра.
Бани Авф ибн ал-Хазражнинг Бани Солим, сўнгра Бани Молик ибн ал-Ажлон ибн Зайд ибн Ғанм ибн Солим уруғларидан беш нафар: Навфал ибн Абдуллоҳ, Аббос ибн Убода ибн Надла ибн Молик ибн ал-Ажлон, Нўъмон ибн Молик ибн Саълаба ибн Фиҳр ибн Ғанм ибн Солим, Балий уруғидан бўлган уларнинг иттифоқдоши ал-Мужаззар ибн Зиёд ва Убода ибн ал-Ҳасҳос. ан-Нўъмон ибн Молик, ал-Мужаззар ва Убода бир қабрга қўйилишган.
Бани Ҳублийдан бир киши: Рифоъа ибн Амр.
БаниСалама, сўнгра Бани Ҳаром уруғидан тўрт киши: Абдуллоҳ ибн Амр ибн Ҳаром ибн Саълаба ибн Ҳаром, Амр ибн ал-Жамуҳ ибн Зайд ибн Ҳаром. Уларнинг иккиси бир қабрга дафн этилишган. Халлод ибн Амр ибн ал-Жамуҳ ибн Зайд ибн Ҳаром ва Амр ибн ал-Жамуҳнинг озод қилан қули Абу Айман.
Бани Савод ибн Ғанмдан уч нафар: Сулайм ибн Амр ибн Ҳадийда, унинг озод қилган қули Антара ва Саҳл ибн Қайс ибн Абу Каъб ибн ал-Қайн.
Бану Рузайқ ибн Омир уруғидан икки нафар: Заквон ибн Абду Қайс ва Убайд ибн ал-Муалло ибн Лавзон.
Ибн Ҳишом: Бани Ҳабиб уруғидан Убайд ибн ал-Муалло.
Ибн Исҳоқ: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам билан бирга жанг қилиб шаҳид бўлган ансор ва муҳожирлар олтмиш беш киши бўлган.
Ибн Ҳишом: Биз зикр қилган етмиш нафар шаҳидлар ичида Ибн Исҳоқ зикр қилмаганлари қуйидагилар:
Авснинг Бани Муовия ибн Молик уруғидан: Молик ибн Нумайла. У Бани Муовиянинг Музайна уруғидан бўлган иттифоқдоши эди.
Бани Хатма уруғидан: Ҳорис ибн Адий ибн Хараша ибн Умайя ибн Омир ибн Хатма. Хатманинг исми Абдуллоҳ ибн Жушам ибн ал-Авсдир.
Бани Хазражнинг Бани Савод ибн Молик ибн Молик уруғидан: Иёс.
Бани Амр ибн Молик ибн ан-Нажжор уруғидан: Иёс ибн Адий.
Бани Солим ибн Авфдан: Амр ибн Иёс.