30 рабиъус сони 1446
Бани Надр ҳақида айтилган шеърлар

Бани Надр  ҳақида айтилган шеърлар ичида ибн Луқайм ал-Абсийнинг ҳам шеъри бор эди. Баъзиларнинг айтишича, у шеърни Қайс ибн Баҳр ал-Ашжаъий айтган.

Ибн Ҳишом: Бани Надр  ҳақида Қайс ибн Баҳр ал-Ашжаъий шун­дай деган:

Аҳлим фидо бўлсин, ҳалок бўлмас кишига,

Яҳудларни туширди, узоқ ғурбат ерига.

Бута шохи чўғида дам олишар энди улар,

Ғудий[1] тепаликлари келди, хурмозорлари ўрнига.

Гар Муҳаммад ҳақидаги менинг гумоним рост бўлса,,

Унинг отини кўрасиз, сағрини аралаштириб ейишини.

Уни миниб боради Амр ибн Буҳсумга,

Улар душмандир, дўст эса жиноятчи эмас.

Отлар устида қаҳрамонлар, қиличлар эса жангда,

Ўйнатадилар улар найзаларнинг учларин.

Ким номимдан етказади, Қурайшга бир мактубни,

Улардан сўнг шарафда олийроғи бормикан?

Биродарингиздир Муҳаммад, билиб олинг, албатта,

Асли олийжанобдир, Жаҳун[2] ва замзам орасида.

Қабул қилинг ҳақ динни, ишингиз улуғ бўлар,

Бўлар сиз учун дунёда барча олий мақомлар!

Пайғамбарга Аллоҳдан бир раҳмат келган,

Сўраманг ундан маълум бўлмаган ғайб ишин.

Қасамки, эй Қурайш, сиз учун бир ибрат бор,

Бадрда ва бир жойга йиғувчи ўша қудуқда.

Келди у тонгда, сизни қасд қилиб,

Буюк ва мукаррам Зотга итоат қилиб.

Руҳул Қудс[3] ила қўлланиб, душманларин қиради,

Раҳмоннинг барҳақ элчиси, мақоми олий бўлган Зот.

Раҳмоннинг Расули, Китобин тиловат қилар,

Ҳақ нурафшон этганда ҳеч тутилмаган.

Кўряпман ишини, ҳар ердадир зиёда,

Аллоҳ тақдир қилган иш, албат,олий бўлғуси!

Ибн Ҳишом: Амр ибн Буҳсум Ғатафон қабиласидан бўлган.

Ибн Исҳоқ: Али  ибн Абу Толиб ҳам Бани Надр нинг бадарға қилиниши ва Каъб ибн Ашрафнинг қатл этилиши ҳақида шеър айт­ган.

Ибн Ҳишом: Менга шеърларни биладиган аҳли илмлардан бири­нинг айтиб беришича, бу шеърни Али  ибн Абу Толибдан бошқа бир мусулмон киши айтган. шунингдек, бу шеърни Али  айтган деган бирор кишини кўрмаганман:

Билдим ва ким тўғри бўлса, билади чиндан,

Ўгирмадим юзимни муҳкам оятли сўздан.

Меҳрибон ва Раҳмли Аллоҳ тарафидан келган.

Мўминлар орасида ўрганилар у Китоб,

Муҳаммадни сайлади улар ила ўшал Робб.

Орамизга келди-ю,азиз бўлди ул Аҳмад,

Мақоми азиз, шаъни улуғ Муҳаммад!

У Зотга ёмонликни раво кўрганлар, билинг,

Зулму дағаллик ила келмагандир Муҳаммад!

Энг кичик азобдан ҳам, қўрқасизлар-ку ахир,

Аллоҳ омонлик берса, қўрқмайди киши тақир.

Каъб ибн Ашрафнинг ўлгани каби, ҳудди

Унинг қиличлари остида, ўлишдан ҳам қўрқасиз.

Аллоҳ унинг туғёнин кўргани замон,

Адашган туя каби юз ўгирганда,

Туширди Жаброилни унинг қатл [4]и ҳақида,

Ваҳий ила қулига, илтифот ила.

Юборди Расул унга элчини сездирмасдан,

Қилич ила, ўткир ва кескир.

Кўзлар бўлди унинг учун йиғлагувчи,

Қачонки Каъб эсланса, ёшлар тўкувчи.

Юборди уларни, сўнгра деди: «Боринглар ,

Йўқ қилинг, ҳеч нарсага қарамасдан».

Надрни кўчирди ғурбат ерига,

Зеб-зийнат ерида эдилар улар.

Азруфот[5] ерига кетишди мингашиб,

Ориқлаган, заиф туялар устида.

Саммок исмли бир яҳудий унга шундай жавоб берган:

Гар фахр қилсангиз, сиз учун фахрдир,

Каъб ибн Ашрафни ўлдирганингиз.

Ўша тонгда бордингиз унинг қатлига,

Ҳеч хиёнат ва хилоф қилмаган у ваъдага.

Шоядки, кечалару  вақтларнинг ўтиши,

Одил ва инсофли киши айбдор топилар.

Надр ва унинг наслларин ўлдиргани сабаб,

Кесгани туфайли меваси узилмаган хурмоларини.

Агар тирик бўлсам мен, келамиз найзалар-ла

Биздаги қиличлар, ўткир, кескир бўлади.

Жангчи қўлида бўлади, у билан ҳимояланар,

Қачонки йўлиқса рақибга, нажот топади.

Қавмда улуғ киши ва унинг тарфдорлари бўлур,

Қачонки, ҳужум қилса, заиф бўлмайди, асло

Шеър каби Тарждаги[6] чангалзорин ҳимоя қилган,

Ўрмоннинг даҳшатли, тўймас хўжайини.

Ибн Исҳоқ: Каъб ибн Молик Бани Надр нинг бадарға қилингани ва Каъб ибн Ашрафнинг ўлдирилганини эслаб, шундай деган:

Унинг хиёнати сабаб аҳборлар[7] шарманда бўлди,

Худди шу зайлда вақтлар ўтгувчидир.

Бунинг боиси шуки, улар кофир бўлишди

Азиз Парвардигорга, Унинг иши буюкдир.

Берилди уларга ҳам фаҳм, ҳам илм,

Келди уларга, Аллоҳдан Назир[8].

Китобига амал қилди, у Содиқ Огоҳ этувчи,

Нур таратиб, баён этгувчи оятларига.

«Рост ишни келтирмадинг» – дейишди улар,

«Сенинг инкор этилишинг− энг лойиқ иш», – дейишди.

«Йўқ, етказдим мен ҳақиқатни», – деди у,

Бу сўзимни кўпни кўрган, ақли расо тасдиқлар».

Кимки унга эргашса, тўғри йўлга бошланар,

Кимки унга кофир бўлса, кофир жазосин олар.

Қачонки куфру хиёнатга тўлганларида,

Ҳақ йўлдан четланиб, бош тортганларида,

Билдирди Аллоҳ Набийга тўғри фикрни,

Аллоҳ ҳукм қилур ва зинҳор зулм қилмас!

Уни Аллоҳ қўллади, ҳукмрон қилди Надр устидан,

Аллоҳ унга ёрдамчи эди, у нақадар яхши мададкор!

Улар ичидаги Каъб алданди ва қатл этилди,

Ундан сўнг Бани Надр хор бўлди.

Шунда Саммок ал-Яҳудий шундай деб жавоб берди:

Уйқум қочди, устимга буюқ қайгу тушди,

У кеча узун эди, бошқа кечалар қисқа.

Кўрдим аҳборларнинг[9] уни инкор этганин,

Ҳолбуки, ҳаммалари олим, билимдон эди.

Ҳар илмни улар ўрганганлар,

Таврот ва Забур ундан сўзлаган.

Аҳборлар саййиди Каъбни ўлдирдингиз,

Ҳимоя сўраганга омонлик берган пешвони.

Мақталган иниси томон тушиб келди,

У мақталганнинг ичи тўла гуноҳдир.

У Каъбни макр қилиб ўлдирди,

Иссиқ қони кийими узра муаттар бўлиб оқди.

Отангиз ва отам ҳақи,у йўқотилди,

Мусибат етди Надрга, мусибат етди.

Агар бўлсак саломат, Каъб эвазига қолдирамиз,

Атрофида қушлар учадиган кўп кишиларни.

Улар гўё қурбонликдир, байрамда сўйиладиган,

Буни ҳеч ким инкор қилолмас.

Тиғлари ўткир ва кескир,

Бирор суякни соғ қолдирмас қиличлар билан,

Уҳудда Абу Суфён кучидан кўрганингиздек,

У ерда сизларнинг ёрдамчингиз бўлмаган.

Бани Сулаймдан бўлган Аббос ибн Мирдос Бани Надир  кишила­рини мадҳ этиб шундай деган:

Агар ҳовли аҳолиси бўлиниб кетмаганда,

Кўрардинг у ерда ўйин-кулгуни.

Кўрсатайми сенга кажавадаги аёлларни,

Шумот ва Тайъаб[10] томонга улар кетишди.

Уларнинг кўзлари шаҳлодир, Қабола[11] оҳуларин кўзлари каби,

Ширинсўздирлар, тажрибали кишининг ҳам ақлин олувчи.

Яхшилик истаган киши келса гар,

Дейдилар, динор каби юзлари ила унга «марҳабо».

Ҳуш келибсан, яхшиликдан маҳрум бўлмайсан,

Олдимизда маломатдан ҳам қўрқмагайсан,

Ҳаргиз мени ўйлама, озод қилган қули деб,

Салом ибн Мишкамнию Ҳуяй ибн Ахтабнинг.

Шунда Бани Амр ибн Авф  уруғидан бўлган Хаввот ибн Жубайр унга жавоб бериб, шундай деган:

Йиғлатяпсан яҳудларнинг ўликларига, кўриняпсан қайғули,

Агар ўзинг йиғласанг, яхшироқ ва ишончли бўлар.

Нега Урайниқ еридаги ўликларга йиғламадинг?!

Йиғламадинг қайғудан, юзинг ўзгариб!

Агар дўстга тинчлик келса, рад қилдинг уни,

Динда бир ҳимоячини, урушда тулкини.

Қасд қилиб қавминг қадрини,

Азиз ва ғолиб бўлмоқ учун истадинг уларга ўхшашни.

Мақташ айб бўлган кишини мақташга берилганингда,

Бир ишни олиб кетдинг, унга ўзинг лойиқ эдинг.

Учратмадинг улар ичида сенга: «Марҳабо!»- деганин!

Нега мақтамайсан шоҳлар қавмини?!

Улар азалий  азизликдан мансаб бино қилганлар.

Халойиққа шоҳ бўлиб, ҳурмат топганлар,

Учрамади улар ичра, баҳо истаган бесамар!

Ана ўшалар мақтовга, лойиқроқ яҳудлардан,

Кўрурсан улар ичра, шараф иззати собитдир!

Аббос ибн Мирдос жавоб бериб, шундай деган:

Қурайза ва Надрнинг аслларин ҳажв этдинг,

Ичингизда уларнинг қадимдан собит неъматлари бор,

Ўшалар лойиқроқдир, гар йиғласанг уларга.

Гар қавминг адо этиб вожиб ҳақни, шукр қилса,

Зеро шукр энг яхши оқибатдир,

Тўғри бўлган кишига энг мувофиқ иш ҳамдир.

Ва сен бўлсанг бошин кесган киши каби,

Етмоқ учун уларда бор азизликка,

Йиғлагин Бани Ҳорунга, эсла улар ишларин,

Қурғоқчилик вақтида, ёрдам, кўмак берганларин.

Хаввот, тўккин кўз ёш, йиғла уларга!

Бош торт уларга ёмон сўз айтмоқдан.

Зеро йўлиқсанг уларга, диёрларида,

Айтган сўзингдан қайтарувчи нарсани учратасан.

Улуғликка тезкор, жангларда мардонавор,

Айтилади яхшилик толибига «марҳабо».

Ибн Ҳишом: Каъб ибн Молик ёки Абдуллоҳ ибн Равоҳа Аббос ибн Мирдосга шундай жавоб берган:

Луъайни аввал Шарқу Мағрибга учирганидан сўнг,

Уруш тегирмони, қасамки, қиртишлади.

Қурайза ва Надрнинг қолдиқларини,

Ғолибликдан сўнг хорликка қайтган.

Ҳалок бўлди Салом[12] ва Ибн Саъя зўрликдан,

Ибн Ахтаб ажалларга хор ҳолда келтирилди.

Азизликни хоҳлади, хорликни ҳам истади,

Ишлаб топган вақтида, ҳеч нарсани йиғмади.

Юмшоқ ерни тарк этиб, қаттиғини кўзлаган киши каби,

Ундай киши одамлар ичра, мақсадга эришолмайди.

Шос ҳам,  Аззол[13] ҳам ёндилар Надр ичида,

Қутилмади улар бу ишдан, қутилганлар ичида.

Авф  ибн Салмо ва Ибн Афв, улар иккиси,

Яна қавм раиси Каъб ҳам ҳалок бўлди.

Нари кетсин, йўқ бўлсин, Надр ва унга ўхшаши,

Агар фатҳ келса ва ё фатҳни Аллоҳ келтирса!

Ибн Ҳишом: Абу Амр ал-Маданийнинг айтишича, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Бани Надр дан сўнг Бани Мусталақ қабиласига юриш қилдилар. Мен уларнинг воқеасини ибн Исҳоқ зикр этган ўринда, иншааллоҳ, келтираман.


[1] Жой номи.

[2] Маккадаги жойнинг номи.

[3] Жаброил алайҳиссалом

[4] Қатл этиш.

[5] Шомдаги бир жойнинг номи.

[6] Ҳижоздаги тоғ номи.

[7] Яҳудий олимлари.

[8] Огоҳлантирувчи.

[9] Таврот билимдони.

[10] Шумот ва Тайъаб икки жойнинг номлари.

[11] Яманда оҳу кўп учрайдиган бир жойнинг номи.

[12] Cалом ибн мишкам. У Бани Надрнинг оқсоқоли эди.

[13] Бани Қурайза паҳлавонлари.

11:55 / 22.04.2013
Мақолалар
Мактуб: Расулуллоҳга дил изҳорим (иккинчи мақола)
Саййидим Расулуллоҳ, агар Сиз билан бир замонда яшаганимда, Сизга ваҳий нозил бўла бошлаб, Исломга даъват қилганингизда, мен Сизнинг даъватингизга қулоқ солиш ўрнига Абу Лаҳабга эргашиб кетганимда, С...
17:47 / 31-октабрь Батафсил...
Мақолалар
Мактуб: Расулуллоҳга дил изҳорим (биринчи мақола)
Сўзим аввалида айтсам: «Мен хатокор лойнинг шарафли ҳузурга гапиришга журъат қилганим учун ўтиниб кечирим сўрайман, узримни билдираман ва қўрқувдан ерга кириб кетар даражада хижолатдаман». Эй Ро...
23:11 / 22-октабрь Батафсил...
Мақолалар
Бағишлов
Ё Расулуллоҳ! Ҳозир сизнинг Ҳиро ғоридан тушиб келиб, ваҳий залворидан титраб турганингизни хаёлимга келтирдим. Қани энди, мен сизни шу ҳолатда бағримла иситсам эди! Ҳозир сизни Абу Толиб ноҳи...
23:57 / 02-октабрь Батафсил...
Мақолалар
Нима учун биз Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни яхши кўрамиз?
Нима учун биз Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга муҳаббат қўйиб, у кишини севамиз? Чунки, Аллоҳ бизларни  зулматдан нурга, залолатдан ҳидоятга шу Зот туфайли олиб чиққандир. Зотан, Расулулло...
15:45 / 28.07.2023 Батафсил...