23 жумадул аввал 1446
Саъд ибн Муознинг шаҳид бўлиши

Ибн Исҳоқ: Менга Бани Ҳориса уруғидан бўлган Абу Лайло Абдуллоҳ ибн Саҳл ибн Абдураҳмон ибн Саҳл ал-Ансорий айтиб беришича, мўминлар онаси Оиша розияллоу анҳо Бани Ҳориса қўрғонида эди. Бу қўрғон Мадина қўрғонлари ичида энг мустаҳками эди. Саъднинг онаси ҳам Оиша розияллоҳу анҳо билан бирга эдилар. Оиша розияллоҳу анҳо деди: «Бу иш бизга ҳижоб фарз қилинишидан олдин бўлганди. Саъд бизнинг олди­миздан ўтди. У калталатилган совут кийиб олганди. Ундан билаги­нинг ҳаммаси чиқиб турарди. У қўлидаги найзасини тортиб борар ва шундай дерди:

Бироз кут ва сен жангда қатнашасан,

Ажал вақти келганда, қўрқув йўқдир ўлимдан!»

Саъднинг онаси: «Аллоҳга қасамки, тўғри айтдинг, эй ўғлим! Сен орқада қолдинг», – деди. Оиша розияллоҳу анҳо: «Мен Саъднинг онасига: «Эй Саъднинг онаси, Саъднинг совути бироз узунроқ бўлганида яхши бўларди..», – дедим. Саъднинг онаси: «Мен унга ўқ келиб тегишидан қўрқяпман», – деди. Кейин Саъд ибн Муозга ўқ келиб тегди ва била­гидаги томирини узиб юборди.

Менга Осим ибн Умар ибн Қатоданинг айтиб беришича, Саъдга теккан ўқни Бани Омир  ибн Луай уруғидан бўлган Ҳиббон ибн Қайс ибн Ариқа отган эди. Ўқ унга текканда ибн Ариқа: «Мана сенга! Мен ибн Ариқаман», – деди. Шунда Саъд: «Аллоҳ сенинг юзингни дўзахда терлатсин!» – деди. Сўнг: «Эй Аллоҳим! Агар Қурайш билан бирор жанг қолдирган бўлсанг, мени ҳам ўша жангга тирик етказ. Зеро мен учун сенинг элчингга озор берган, уни ёлғончига чиқарган ва уни чиқариб юборган қавм билан жанг қилишдан кўра суюклироқ иш йўқ. Эй Аллоҳим! Биз билан улар ўртасида уруш тугаган бўлса, мен­га шаҳодат бер. Бани Қурайзанинг аҳволини кўриб, кўзим қувонгунча мени вафот эттирма», – деди.

Менга бир ишончли киши Абдуллоҳ ибн Каъб ибн Моликдан ри­воят қилиб, айтиб берди. Каъб дер эди: «Ўша куни Саъдни Бани Мах­зумнинг иттифоқдоши Абу Усома ал-Жушамий жароҳатлаганди. Абу Усома бу ҳақда Икрима ибн Абу Жаҳлга шундай деб шеър айтган:

Эй Икрима, мени маломат қилганмидинг?

Мадина қўрғонида Холид сенга фидо деб.

Саъдга жароҳатни етказмадимми?

Тирсакдаги ўқ томирни кесмадимми?

Шу сабабли ўлди у, унга бўзлади

Шовқин билан қизлару бокиралар.

Сен уни ҳимоя қилдинг, у эса

Бардош билан одамларни тўплади.

Қайси бири тўғрилигини Аллоҳ билувчироқдир.

Ибн Ҳишом: Баъзиларнинг айтишларича, Саъдга ўқ узган киши Хафожа ибн Осим ибн Ҳиббондир.

13:43 / 01.05.2013
Мақолалар
Мактуб: Расулуллоҳга дил изҳорим (иккинчи мақола)
Саййидим Расулуллоҳ, агар Сиз билан бир замонда яшаганимда, Сизга ваҳий нозил бўла бошлаб, Исломга даъват қилганингизда, мен Сизнинг даъватингизга қулоқ солиш ўрнига Абу Лаҳабга эргашиб кетганимда, С...
17:47 / 31-октабрь Батафсил...
Мақолалар
Мактуб: Расулуллоҳга дил изҳорим (биринчи мақола)
Сўзим аввалида айтсам: «Мен хатокор лойнинг шарафли ҳузурга гапиришга журъат қилганим учун ўтиниб кечирим сўрайман, узримни билдираман ва қўрқувдан ерга кириб кетар даражада хижолатдаман». Эй Ро...
23:11 / 22-октабрь Батафсил...
Мақолалар
Бағишлов
Ё Расулуллоҳ! Ҳозир сизнинг Ҳиро ғоридан тушиб келиб, ваҳий залворидан титраб турганингизни хаёлимга келтирдим. Қани энди, мен сизни шу ҳолатда бағримла иситсам эди! Ҳозир сизни Абу Толиб ноҳи...
23:57 / 02-октабрь Батафсил...
Мақолалар
Нима учун биз Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни яхши кўрамиз?
Нима учун биз Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга муҳаббат қўйиб, у кишини севамиз? Чунки, Аллоҳ бизларни  зулматдан нурга, залолатдан ҳидоятга шу Зот туфайли олиб чиққандир. Зотан, Расулулло...
15:45 / 28.07.2023 Батафсил...