Туркиядаги «Исломий тадқиқотлар фонди» Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳаётлари ҳақида ҳикоя қилувчи дунёдаги энг катта музейни лойиҳалаштириш ва қуриш ишларини бошлади. Исломий тадқиқотлар фонди мудири Оғахон Ёвузнинг айтишича, Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳақларида ҳикоя қилувчи Истанбул шаҳридаги бу музей 2016 йил очилиши кутилмоқда. Оғахон Ёвузга кўра, бу музейнинг лойиҳа ва меъморий ишларида усмонийлар армияси томонидан Константинопол (ҳозирги Истанбул)ни қўлга киритишга ихтисослашган Истанбул Понорама музейига таянилади. Маданият ва саёҳат вазирлиги Истанбул бўлими мудири Ҳусайн Жўшонга кўра, музейни қуриш ва бошқа харажатларнинг барчасини «Исломий тадқиқотлар фонди»нинг ўзи қоплайди, ҳукумат музейни қуриш ва бошқа ишларнинг ҳеч қайсисида иштирок этмайди.