25 рабиъул аввал
1447
Тарихда бугун
Робиъул-аввал ойининг 25-куни
- Ҳижрий 13-йил 25-робиъул-аввал куни (милодий 634-йил 30-май) мусулмонлар Шомнинг Бусро шаҳрини Холид ибн Валид қўмондонлигида фатҳ қилдилар ва бу Ислом тарихидаги Шомга бўлган биринчи фатҳ ҳисобланади.
- Ҳижрий 306-йил 25-робиъул-аввал куни (милодий 918-йил 5-сентябр) Шофеъий мазҳабининг катта фақиҳи Аҳмад ибн Умар ибн Сурайж вафот этди. У зот Шофеъий мазҳабини тарқалишида ўзининг катта ҳисссасини қўшган олимлардан бири ҳисобланади.
- Ҳижрий 1329-йил 25-робиъул-аввал куни (милодий 1911-йил 5-апрел) шайх Муҳаммад Мутавалли Шаъровий таваллуд топди. Бу зот 20-аср Ислом оламининг кўзга кўринган забардаст олимларидан бўлган.

«Бу – Муҳаммад» номли китоб Гиннес рекордлар китобига киритилди
Дубай амирлигида чоп этилган машҳур «Бу − Муҳаммад» номли китоб дунёдаги энг катта китоб сифатида Гиннес рекордлар китобига киритилди. Бу китоб Аллоҳнинг Расули бўлмиш Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламнинг сийратлари ҳамда инсонийликни ўзида мужассам этган самовий рисолат – ҳақ Ислом дини ҳақида маълумотлар беради. 420 бетлик ушбу нодир китоб ўта юқори сифатли қоғоздан тайёрланган бўлиб, унинг оғирлиги 1500 кг, бўйи 5 метр, эни эса 4 метр эканлиги маълум қилинмоқда. Бир йил давомида чоп этилган мазкур ноёб асарни тайёрлашга 10 млн дирҳамдан ортиқ маблағ сарфланган.
15:30 / 26.06.2020
3726
Аввалги мақола
Кейинги мақола
У зотдан инсоният қарздордир
749
Сийрат
Янгиликлар
Бисмиллаҳир роҳманир роҳим
Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва барокатуҳ!
Бизни Ўзининг охирги Пайғамбари Муҳаммад алайҳиссаломнинг умматларидан қилган ва «Батаҳқиқ, сизлар учун – Алло...
12:24 / 21.11.2015
Янгиликлар
[gallery link="file" ids="4829,4830,4831,4832,4833,4834,4835,4836,4837,4838,4839,4840,4841,4842,4843,4844"]
Бисмиллаҳир роҳманир роҳим
Роббимиз Аллоҳ таолога чексиз ҳамду санолар...
09:00 / 23.07.2015
Янгиликлар
Бугун фазилатли Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф раҳимаҳуллоҳнинг қаламларига мансуб «Кифоя» ва «Зикр аҳлидан сўранг» китобларининг тақдимоти бўлиб ўтди.
Аллоҳ таолодан хайр-барака сўраган ҳо...
22:12 / 26.06.2020
ٍКўп кўрилганлар