30 рабиъус сони 1446
Шаъбон ойларида юз берган муҳим воқеалар

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам

сийратларида Шаъбон ойларидаги воқеалар

 

Ҳижрий 2 йил, шаъбон ойи (мил. 624 йил февраль)

– Аллоҳ таоло мусулмонларга душманга қарши жанг қилишни фарз этди (Бақара, 190–193);

– Аллоҳ таолонинг қиблани Байтул Мақдисдан Масжидул Ҳаромга ўзгартириш ҳақидаги буйруғи нозил бўлди;

– Аллоҳ таоло рамазон рўзасини фарз қилди;

– Аллоҳ таоло фитр закотини вожиб қилди;

– Аллоҳ таоло закот моллари, нисоблари, закот олишга ҳақли инсонлар ва бошқа ўлчовларни баён қилиб берди.

Ҳижрий 3 йил, шаъбон ойи (мил. 625 йил январь-февраль)

– Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳунинг қизи Ҳафса онамизга уйландилар.

Ҳижрий 4 йил, шаъбон ойи (мил. 626 йил январь)

– Учинчи Бадр ғазоти бўлди (бу ғазот яна «Сўнгги Бадр ғазоти», «Ваъдалашилган Бадр ғазоти» ҳам дейилади).

Ҳижрий 5 ёки 6 йил, шаъбон ойи (мил. 626 ёки 627 йил декабрь)

– Бани Мусталиқ (Мурайсиъ) ғазоти бўлди;

– ушбу ғазот асносида мунофиқлар бошлиғи Ибн Салул:«Қасамки, агар Мадинага қайтсак, кучлилар кучсизларни ундан қувиб чиқаради», деб фитна тарқатди;

– уммул мўминин Оиша онамиз шаънига қилинган ифк (уйдирма) воқеаси ҳам мана шу ғазотда содир бўлди;

– ушбу ғазотдан сўнг Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Бани Мусталиқ қабиласи бошлиғи Ҳориснинг қизи Жувайрия онамизга уйландилар.

Ҳижрий 6 йил, шаъбон ойи (мил. 627 йил декабрь)

– Абдурраҳмон ибн Авф розияллоҳу анҳу сарияси бўлди;

– Али ибн Абу Толиб розияллоҳу анҳу сарияси бўлди.

Ҳижрий 7 йил, шаъбон ойи (мил. 628 йил декабрь)

– Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳу бошчилигида 30 кишилик сарияни Турабадаги Ҳавозин қабиласига юбордилар;

– Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Башир ибн Саъд Ансорий розияллоҳу анҳу бошчилигида 30 кишилик сарияни Фадак ноҳиясидаги Бани Мурра қабиласига юбордилар.

Ҳижрий 8 йил, шаъбон ойи (мил. 629 йил ноябрь-декабрь)

– Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Абу Қатода розияллоҳу анҳу бошчилигида ўн беш кишилик сарияни Нажд ўлкасидаги Муҳориб қавмига қарашли Хазира деган жойга юбордилар;

– Қурайш томонидан Ҳудайбия сулҳи бузилди, яъни унинг иттифоқдоши бўлган Бани Бакр қабиласи мусулмонлар иттифоқига кирган Хузоъа қабиласига тунда босқин уюштириб, бир қанча одамларини ўлдирди, ўртада уруш бўлиб, бунда Қурайш қабиласи ҳам Бани Бакр қабиласига қурол-яроғ билан ёрдам берди, тун қоронғилигидан фойдаланиб, унда айрим қурайшликлар ҳам иштирок этишди.

Ҳижрий 9 йил, шаъбон ойи (мил. 630 йил ноябрь-декабрь)

– Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг учинчи қизлари Умму Кулсум розияллоҳу анҳо вафот этди...

 

Абдул Азим Зиёуддин

 
05:00 / 28.04.2017
Аввалги мақола
Амр ибн Осс
Нубувват
Шаъбон ойларида юз берган муҳим воқеалар
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам сийратларида Шаъбон ойларидаги воқеалар   Ҳижрий 2 йил, шаъбон ойи (мил. 624 йил февраль) – Аллоҳ таоло мусулмонларга душманга қарши...
05:00 / 28.04.2017 Батафсил...
Нубувват
Ражаб ойларида юз берган тарихий воқеалар
(Ражаб уруш ҳаром қилинган тўрт ойнинг биридир) Ҳижратдан аввалги 9 йил, ражаб ойи (нубувватнинг 5 йили / мил. 614 йил апрель-май) – 16 нафар саҳоба Ҳабашистонга ҳижрат қилд...
12:56 / 28.03.2017 Батафсил...
Нубувват
Жумодул-ахиро ойларида юз берган тарихий воқеалар
Ҳижрий 2 йил, жумодус соний ойи (мил. 623 йил декабрь) – Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бир 150-200 муҳожир билан Қурайшнинг Маккадан Шомга йўл олган карвонига қарши ғазотга...
00:00 / 28.02.2017 Батафсил...
Нубувват
Жумодал аввал ойларида юз берган тарихий воқеалар
  Ҳижратдан аввалги 45 йил, жумодул аввал ойи (мил. 579 йил, апрель боши) – Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам саккиз ёшу икки ойу ўн кунлик бўлганларида боболари Абдулмутталиб...
14:08 / 26.06.2020 Батафсил...