Оламларнинг Роббиси бўлган Аллоҳ таолога ҳамду санолар, пайғамбарларнинг охиргиси ҳазрати Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламга саловот ва саломлар бўлсин! Энг узун сўзлар, энг билимли суҳбатлар, шубҳасиз, Аллоҳ таолога шукримизни керагича ифода эта олмас! «Пайғамбарларнинг қиссалари» номли асарининг сўнги бўлимини тақдим этган ушбу сатрлар муаллифининг қалбидаги севинчни ҳам ҳеч бир сўз ифода эта олмайди! Бу бўлимда пайғамбарларнинг охиргиси ҳазрати Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламнинг сийратларини (ҳаётларини) ёритиш учун ҳаракат қилингандир. Аллоҳ таоло муаллифнинг умрини узоқ қилиб, ёрдамини унга иноят айлагани учун ҳам бу муборак силсила муваффақият ила тамомланиб муҳрланди. Агар Аллоҳ таоло томонидан муаллифнинг ажали тезлаштирилиб, у ҳаёт билан видолашганда эди, ҳеч шубҳасиз, у тақдирда ёзувчи туганмас бир ҳасратни ўзи билан қабрга олиб кетар ва бу ҳазрати Ёқуб алайҳиссаломнинг нафсида ўрнига келтирилган у эҳтиёж каби бўлар эди.. Муаллифнинг бу китобини ёзишига ва тўлалигича бу силсилани тамомлашига халақит берадиган, етарли даражада кераксиз ишлари бор эди. Яна бу китобни ёзиш жараёнида, ёзувчининг ҳозирланиши керак бўлган ишлари ҳам бор эди. Муаллиф ўзини жиддий бир таҳлика остига қўйган эди. «Пайғамбарларнинг қиссалари» номли асаримизнинг ҳазрати Мусо алайҳиссаломга қадар бўлган бўлими билан, ҳазрати Шуайб алайҳиссаломдан ҳазрати Ийсо алайҳиссаломга қадар бўлган бўлимининг ёзилиши орасида ўттиз йил вақт ўтиб кетди. Бу фурсат ҳаётдаги ҳазилакам муддат эмас эди. Фақат илоҳий лутф ва ёрдам кўмаги бўлди-да, муаллиф «Пайғамбарларнинг қиссалари» номли китобининг охирги бўлимини 1395 ҳижрий санада томомлагандан сўнг, «Охирги Пайғамбар ҳазрати Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳаётлари» номли китобини ёзишга бошлади. Аллоҳнинг инояти билан қисқа бир муддат ичида ниҳоясига етказди. Ундан сўнг ҳазрати Пайғамбарнинг ҳаётлари ҳақида янада каттароқ бир асарни ёзишни бошлади. Шунингдек, қўлингиздаги бу кичик китоб, у китобга бир тамал тоши вазифасини ўтади. Бу китобни ҳазрати Пайғамбарнинг ҳаётларига доир ёзилган китобларнинг энг эскиси бўлган, Ибн Ҳишомнинг«Сийратун набавия» номли асарининг мухтасарига таянароқ ёздим. Бунинг устига Ибн Ҳишомнинг бу асари нашр қилинган бўлиб, жуда ҳам машҳур ва ҳақиқатан манфаатли асардир. Бундан ташқари, ҳазрати Пайғамбарнинг ҳаётлари ҳақида маълумот берган энг эски манбаларнинг бир қисмидан ва саҳиҳ ҳадис китоблардан фойдаландим. Бу китобларнинг саҳифаларини ва нашр кўрсатгичларини беришликни лозим топмадим. Чунки бу китобни тадқиқотчилар учун эмас, балки болалар учун ёздим. Китобда ёлғиз нас (матн)ва ривоятларни қайд этиш билан чегараландим. Илмий тадқиқотлар ва тортишмаларни, фалсафий масалалар ва чет элликларнинг ҳазрати Пайғамбар ҳақидаги фикрларини китобга киритмадим. Чунки булар ўқувчини сийратнинг руҳидан, унга қонмоқдан ва гўзаллигини ҳис этишликдан маҳрум қилади. Бунинг устига бу мавзулар зикр этилиш керак бўлган ўрин сийрат хусусида ёзилган катта асаримиздан жой олган. Чунки у китобимиз маданиятли, савияси юқори бўлган, ақл ва илм даражалари юксак бўлган, замон ва эътиқод муаммоларини ҳал этишга йўналган ва тадқиқотлар олиб бораётган кишилар учун мўлжаллангандир. «Пайғамбарларнинг қиссалари» номли туркумимизнинг аввалги бўлимларида мақсадимиз бўлган болаларга мос бир тил қўллаш, калима ва жумлаларни такрорлай олишлари, қулай талаффуз этишлари учун қиссаларни енгиллаштириш каби бир турли тушунтиришларни бу китобимизда лозим топмадик. Чунки у кичкинтой ўқувчилар, катта бўлишиб қолди, сўз бойликлари ошди, ақл даражалари юксалди, билимлари ўсди. Бу ақлари ила илмлардан фойдаланиш даражаларига етишди. Энди бу болалар улуғ Пайғамбарнинг, у буюк инсоннинг ҳаётларини баён қилаётган бу асарни ўқиб, лаззат оладиган ёшдадирлар... Аллоҳнинг ёрдами ила бу китоб, ҳам катталар, ўсмирлар учун ёзилган китобларнинг энг гўзали бўлди. Балоғатга етган ёшлар, ўрта мактаб ўқувчилари, мактабларида, кутбхоналарда ва уйларида бу китобни бемалол ўқий оладилар. Бу асарнинг мусулмон бўлмаган ўқувчиларга тақдим этилиши ва чет тилларга таржима қилиниши мақсадга мувофиқдир. Бу китобдан сийрат илмининг ҳақиқати, муҳим ҳикоя ва хабарлар ўрин олмоқда. Исломиятнинг илк замонлари, мусулмонларнинг фатҳлари, зафарлари, набавий таълимотнинг гўзал кўламлари ва мўъжизалар ёритилмоқда. Шундай қилиб, бу китоб ҳар томонлама мукаммал бўлган бир дарслик кўринишига келтирилгандир. Бу дарслик иймон ва севги муҳитида руҳ ва ҳаракат соҳиби бўлган ўқувчиларни етиштиради. Шундай қилиб, талабалар бу ўқиганларидан ҳаётлари давомида ўзларига керакли озуқани, йўлларини ёритажак қувватни, иймонлари ва ўзларини қўрувчи қуролларни ҳамда дунё халқларига берилиши керак бўлган рисолатни оладилар. Бу китоб ўрта мактаб ўқувчиларига мўлжаллаб ёзилгани учун ичида оз қўлланилган сўзлар муаммоси ўртага чиқиши мумкин, зеро бу ёш ўқувчиларимизнинг муаммосидир. Шу хусусда устоз Нур Алим ал-Амин ан-Надавийдан —ўзлари Надватул уламонинг Дорул улум мударриси бўлганликларидан ва болаларнинг иқтидорини жуда яхши билганликларидан изоҳлар ёзишликларини илтимос этдим. У киши мамнуният ила бу вазифани адо этди. Аллоҳ у зотга яхшиликларни насиб айласин! Мени бу асарни ёзишликка муваффақ этган Аллоҳ таолога ҳамд этиб, берган неъматларига шукрлар қиламан. Қилган бу ишимнинг қабулини ва тўфонлар орасида улғайган ва йўлларига тиканлар сочилган янги мусулмон авлодининг бу асаримдан фойдаланишларини умид этаман.
Аллоҳ таоло истаганини тўғри йўлга ҳидоят этар! Абул Ҳасан Али ан-Надавий 15-зулъқаъда 1397ҳ.с.—29 октябрь 1977й.