9 рабиъус сони
1446
Ҳиро ғори қаршисида (давоми)
Бу ҳолатлардан кейин Ислом давлати пайдо бўлди. Бу давлат аввал фақат тўрт кишидан иборат эди. Расулуллоҳ билан бир эркак, бир аёл ва ёш бола. Улар Абу Бакр, Хадижа ва Алидир. Бу уч инсон жамики инсонларга мисол бўлади – кишилар, аёллар ва болалар. Сўнг уларнинг эркаклари қирқтага кўпайишди. Улар ичида араб, форс (Салмон форсий), рум (Суҳайб), ҳабаш (Билол) ва оқ, жигарранг, қора одамлар бўлган. Буларнинг барчаси Ислом динини жинс ва миллатпарастликдан узоқ эканига очиқ далилдир. Кейин жангчилари уч юздан ошиб Бадр жангида ғалаба қозонишди, жангчилари ўн минг бўлганидан сўнг Маккани фатҳ этишди. Юз мингдан ошиб бутун оламни фатҳ этгани юзланишди.Бу сукунатли чўққидан жазира ерларига тўйимли сув оқиб, инсонлар учун Шом, Боғдод, Қоҳира, Қуртуба ва Деҳли боғларини ундирди.Бу кимсасиз қумликдан маданият олами ўзининг унуми, санъати, тараққиётини қабул қилиб олди. Айнан шу ердан! Инсоният дунёси қоп-қора зулматли тунлар ичра турганда биз шу ердан ҳидоят машъаласини ёндириб, уни Шарқу Ғарбга тарқатдик ва асрлар бўйи хайрли маданиятнинг йўлини ёритиб бердик.
Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам Аллоҳ билан ёлғиз қолиш умидида бу тоққа кўтарилиб, Аллоҳнинг инояти ила шу ғорга етиб келдилар. Бу ғор тор бўлишига қарамай Пайғамбаримиз учун дунё мисол кенг бўлди. Қаттиқ тошлар ҳам намланиб, гуллар ўстирди. Шу ердан бир подшоҳликнинг тахти бошланган. Бироқ у Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламнинг тахти эмас, чунки у Зот подшоҳ бўлмаганлар, подшоҳликни талаб ҳам қилмаганлар. Бу тахт уммати Муҳаммаднинг тахтидир.
Ер подшоҳлари атрофларида хизматкор ходимлари билан баланд қасрларида пар ёстиқларию ҳарир матолар устида ухлаётган пайтда, Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам бу кимсасиз ғорда тунларни тош тўшакда ёлғиз ҳолда ўтказардилар. Лекин Пайғамбаримиз бу ғорда азиз ва мукаррам эдилар. Зеро у Зот осмонга юзланар, подшоҳлар эса ерга юзланган эдилар. Пайғамбаримиз осмон билан боғланганларида барча қасрлар шу ғорга сингиб кетди.
Ғордан паноҳ топган пайтларида бутун дунёни Қурайшга қолдирдилар. Дунё матосидан ёнбошлайдиган биргина болиш ва қувват бўладиган миқдорда егуликдан бошқа нарса олмадилар. Ул Зотга Аллоҳ таоло дунё ва охиратни ато этди.У Зот узлат учун ер қаъридаги бирор чуқурликка ҳам тушмадилар ёки шаҳар чеккасидаги бир кулбага ҳам бормадилар. Лекин дунёга юқоридан назар солиш учун тоғ устидаги ҳеч кимнинг назари тушмайдиган жойни танладилар. У ерда дунёни ҳақир кўриб, ундан юз ўгириб, осмон кенглигига юзландилар. Ислом дини улуғ ва олий шариат эканини, бу саодатга фақат машаққат ва меҳнат билан етиш мумкинлигини умматлари билсин учун бу ишларни қилдилар.
Энди шуни айтаманки, дарё минг-минг мил масофани босиб ўтади. Асло тўхтамайди, модомики унинг ортидан булоқлар отилиб чиқар экан, суви ҳеч қачон тугамайди. Бу биз мусулмонлар учун қувват ва куч булоғидир. Ҳа, бу ўша булоқнинг ўзгинаси! Аждодларимиз шу булоқ бошига келгач, у ердан ер юзи подшоҳлари ва ҳидоят пешволарига айландилар. Биз эса бу булоқ йўлидан адашдик.
Биз энди ўша мақомимиз, азизлик, улуғлик ва ғалаба қайтиши учун ғори Ҳирога қайтамиз!
Шайх Али Тантовийнинг «Мин нафаҳотил Ҳарам»
китобидан таржима қилинди.
06:40 / 16.01.2014
2342
Аввалги мақола
Ҳазрати Абу Бакрнинг Исломга кириши
Мақолалар
2090
Кейинги мақола
Бағишлов
335
Мақолалар
Мақолалар
Ё Расулуллоҳ! Ҳозир сизнинг Ҳиро ғоридан
тушиб келиб, ваҳий залворидан титраб турганингизни хаёлимга келтирдим. Қани энди,
мен сизни шу ҳолатда бағримла иситсам эди!
Ҳозир сизни Абу Толиб ноҳи...
23:57 / 02-октабрь
Мақолалар
Нима учун биз Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга муҳаббат қўйиб, у кишини севамиз? Чунки, Аллоҳ бизларни зулматдан нурга, залолатдан ҳидоятга шу Зот туфайли олиб чиққандир. Зотан, Расулулло...
15:45 / 28.07.2023
Мақолалар
Сизнинг пайғамбарлигингизни тасдиқ қилмай мусулмон бўла олмайман, ё Расулуллоҳ! Чунки Аллоҳ таоло Қуръони каримда: “Аллоҳга ҳамда Унинг уммий Набийсига иймон келтиринг!”, (Аъроф сураси, 15...
03:13 / 20.10.2022
Мақолалар
حَدَّثَنَا هَارُونُ بْنُ إِسْحَاقَ الْهَمْدَانِيُّ، قَالَ: حَدَّثَنَا عَبْدَةُ بْنُ سُلَيْمَانَ، عَنْ هِشَامِ بْنِ عُرْوَةَ، عَنِ ابْنٍ لِكَعْبِ بْنِ مَالِكٍ، عَنْ أَبِيهِ، قَالَ: كَانَ رَسُولُ...
00:59 / 27.06.2020
ٍКўп кўрилганлар