22 жумадул аввал 1446
Сафо тоғи тепасида Исломга очиқ даъват

Расулуллоҳ уч йил яширин ҳолатда иш олиб бордилар. Сўнг Аллоҳ ул Зотга динни очиқча эълон этишларини амр этди: «Бас, сиз ўзингизга буюрилган ишни (яъни Ҳақ динга даъват қилишни) юзага чиқаринг ва мушриклардан юз ўгиринг!» ( Ҳижр сураси 94) «Ва яқин қариндош-уруғларингизни (Аллоҳнинг азобидан) огоҳлантиринг!» Ўзингизга эргашган мўмин бўлган кишилар учун қанотингизни паст тутинг (яъни уларга хушхулқ билан камтарона муомалада бўлинг) !»   (Шуаро сураси 214-215) «Ва (иймонсиз кимсаларга) айтинг: «Албатта, мен (сизларга Аллоҳнинг азоби тушишидан) очиқ-ошкор огоҳлантирувчиман» . (Ҳижр сураси 89 ) Бу амрларга амал қилган ҳолда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Сафо тоғи тепасига чиқиб, баланд овоз билан, қурайшликлар одат қилган тарзда «Ё сабоҳа» дея инсонларга мурожаат қила бошладилар. Бу бир киши, душманнинг бир ўлка ёки қабилага тўсатдан бостириб кираётганини сезган вақтида қўллайдиган усулидир. «Эй қавмим! Сизни келажак сабоҳнинг фалокатларидан огоҳлантираман, эҳтиёт бўлинг», деган маънони англатади.) Қурайшликлар бу товушга қулоқ солиб, Расулуллоҳнинг атрофларига тўпланди. Кимдир шахсан ўзи келди, кимдир элчисини юбориб бу йиғилишда иштирок этди. Тўпланганларга қарата Расулуллоҳ шундай дедилар: —Эй Бани Абдулмутталиб, эй Бани Фахр, эй Бани Каъб, сизларга шу тоғнинг ортида бир душман аскарлари турибди ва сизга бостириб келяпти, десам, менга ишонасизларми? Араблар жуда ҳам воқелик ва амалийликка берилган кишилар эди. Қарасаларки, тўғри, ишончли ва ақлли бир киши, деб билганлари бир одам ўнг тарафини кўргани каби, орқасини ҳам кўра оладиган бу тоғнинг устида турибди... Заколари ва инсофлилари, бу тўғри ва ишончли хабарчига ишониш керак, дер эди. Шу сабабдан барчаси баробар ҳазрати Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламни тасдиқ этишиб, бундай хабар берган ҳолида, албатта, ишонишларини айтдилар. Шундан сўнг Расулуллоҳ : «Мен сизга юборилган огоҳлантирувчиман! Мен Аллоҳнинг азоби тўғрисида сизни огоҳлантирувчи Пайғамбарман. Олдингизда сизни кутиб турган шиддатли азоб бор!»− дедилар. Ҳамма жим бўлиб қолди, нима дейишларини билмас эдилар. Ёлғиз Расулуллоҳнинг амакиси Абу Лаҳаб «Сенга хусронлар бўлсин! Сизни бу ерга фақат шу сафсаталарингни сўйлашлик учун чақирдингми?»− дея ҳазрати Пайғамбарга қарата тош отди...

11:56 / 26.06.2020
Мақолалар
Мактуб: Расулуллоҳга дил изҳорим (иккинчи мақола)
Саййидим Расулуллоҳ, агар Сиз билан бир замонда яшаганимда, Сизга ваҳий нозил бўла бошлаб, Исломга даъват қилганингизда, мен Сизнинг даъватингизга қулоқ солиш ўрнига Абу Лаҳабга эргашиб кетганимда, С...
17:47 / 31-октабрь Батафсил...
Мақолалар
Мактуб: Расулуллоҳга дил изҳорим (биринчи мақола)
Сўзим аввалида айтсам: «Мен хатокор лойнинг шарафли ҳузурга гапиришга журъат қилганим учун ўтиниб кечирим сўрайман, узримни билдираман ва қўрқувдан ерга кириб кетар даражада хижолатдаман». Эй Ро...
23:11 / 22-октабрь Батафсил...
Мақолалар
Бағишлов
Ё Расулуллоҳ! Ҳозир сизнинг Ҳиро ғоридан тушиб келиб, ваҳий залворидан титраб турганингизни хаёлимга келтирдим. Қани энди, мен сизни шу ҳолатда бағримла иситсам эди! Ҳозир сизни Абу Толиб ноҳи...
23:57 / 02-октабрь Батафсил...
Мақолалар
Нима учун биз Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни яхши кўрамиз?
Нима учун биз Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга муҳаббат қўйиб, у кишини севамиз? Чунки, Аллоҳ бизларни  зулматдан нурга, залолатдан ҳидоятга шу Зот туфайли олиб чиққандир. Зотан, Расулулло...
15:45 / 28.07.2023 Батафсил...