4 рабиъул аввал
1447
Тарихда бугун
Робиъул-аввал ойининг 4-куни
Ҳижрий 886-йил 4-робиъул-аввал куни (милодий 1481-йил 3-май) Усмонлилар империяси султонларининг 8-вакили султон Муҳаммад Фотиҳ вафот этди.Ҳижрий 1005-йил 4-робиъул-аввал куни (милодий 1596-йил 26-октябр) Усмонлилар қўшини “Ҳажуфа” жангида олмон қўшини устидан ғалаба қозонди. Бу жангда олмонлардан 70 минг жангчи қурбон бўлди.
Ҳижрий 1402-йил 4-робиъул-аввал куни (милодий 1981-йил 31-декабр) Ливия ва Саудия давлатлари ўртасидаги дипломатик алоқалар қайта тикланди.

Қурайшнинг Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга ийзолари
Ислом йўлини танлаган ёшларни динларидан оғдиришга ва ҳазрати Пайғамбаримизни юмшатишга муваффақ бўлаолмаганлари қурайшликларга жуда ҳам оғир ботди. Шу сабабдан яқинларини ҳазрати Пайғамбарга қарши қўйиб, уни ёлғончига чиқара бошладилар. Ул Зотга азиятлар етказдилар, шоир, кохин, сеҳргар ва мажнун, дея бўҳтон қилдилар. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга азият етказишлик учун турли-туман йўл тутдилар, бош урмаган чоралари қолмади.
Қурайшнинг ашрофлари бир кун Ҳижри Исмоил деган ерда тўпланиб ўтирар эканлар, Расулуллоҳни кўрдилар. Каъбани зиёрат қилишлик учун Пайгамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам уларнинг ёнидан ўтаётганларида, у Зотни бўлмагур гаплар билан хақорат қилишди. Бу ҳолатни уч бор такрорлашди. Бунга жавобан Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам уларга қаттиқ оҳангда шундай дедилар:
Эй қурайшликлар! Огоҳ бўлинг, Аллоҳга қасамки, сизларни сўйишлик учун келдим!
Қавм жим бўлиб қолди. Қурайшликларнинг нафаслари ичига тушиб, товушлари чиқмай қолди.
Эртаси кун яна ўша ерда ўтиришган эди, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам чиқиб келдилар. Ул Зотни кўрар-кўрмас рўпараларига чиқдилар. Расулуллоҳ билан жанжал чиқаришмоқчи бўлиб турдилар. Бу ҳолни кўрган ҳазрати Абу Бакр розияллоҳу анҳу югуриб бориб Расулуллоҳ солллаллоҳу алайҳи васалламнинг тарафларини олиб, йиғлаган ҳолатда қурайшликларга шундай деди:
Роббим Аллоҳдир, дегани учун уни ўлдиришни истайсизларми? Шундан сўнг қурайшликлар Расулуллоҳнинг ёқаларини қўйиб юбордилар. Ҳазрати Абу Бакр эса паришон бўлган ҳолда уйига қайтди.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам қачон уйларидан чиқиб, бирортаси ул Зотга йўлиқса, дарҳол ёлғончи дер ва ул кишига азият етказарди. Ҳурдир, қулдир барча ҳазрати Пайғамбарга ана шундай муомала қилар, уялишмас эди... Ҳазрати Пайғамбар бир сафар уйларига қайтиб бу азиятлар таъсиридан, кийимларига ўраниб ётиб олдилар. Ана шу вақтда Аллоҳ таоло қуйидаги ояти карималарни нозил қилди: «Эй (либосларига) бурканиб олган Зот, туринг-да, (инсонларни охират азобидан) огоҳлантиринг! Ёлғиз Парвардигорингизни улуғланг!» (Муддассир сураси 1-3)
12:52 / 16.01.2014
2824
Аввалги мақола
Қурайшнинг мусулмонларга зулми
Мақолалар
2238
Кейинги мақола
Мақолалар
اللَّهُمَّ صَلِّ عَلَى مُحَمَّدٍ فِي الْأَوَّلِينَ وَ صَلِّ عَلَى مُحَمَّدٍ فِي الآَخرينَ وَصَلِّ عَلَى مُحَمَّدٍ في النَّبِيِّينَ وَ صَلِّ عَلَى مُحَمَّدٍ فِي الْمُرْسَلِينَ وَ صَلِّ عَلَى مُحَمَّدٍ...
15:21 / 28-июнь
Мақолалар
Саййидим Расулуллоҳ, агар Сиз билан бир замонда яшаганимда, Сизга ваҳий нозил бўла бошлаб, Исломга даъват қилганингизда, мен Сизнинг даъватингизга қулоқ солиш ўрнига Абу Лаҳабга эргашиб кетганимда, С...
17:47 / 31.10.2024
Мақолалар
Сўзим аввалида айтсам: «Мен хатокор лойнинг
шарафли ҳузурга гапиришга журъат қилганим учун ўтиниб кечирим сўрайман, узримни
билдираман ва қўрқувдан ерга кириб кетар даражада хижолатдаман».
Эй Ро...
23:11 / 22.10.2024
Мақолалар
Ё Расулуллоҳ! Ҳозир сизнинг Ҳиро ғоридан
тушиб келиб, ваҳий залворидан титраб турганингизни хаёлимга келтирдим. Қани энди,
мен сизни шу ҳолатда бағримла иситсам эди!
Ҳозир сизни Абу Толиб ноҳи...
23:57 / 02.10.2024
ٍКўп кўрилганлар