18 жумадис сони
1447
Қурайшликлар азиятининг кучайиши
Қурайшликлар Расулуллоҳга озор етказишда турли услубларни қўллашар эди. Ҳар турли ёмонликларни қилишар, қариндошчилик, яқинлик муносабатларини назар-писанд қилмас, инсонлик чегарасидан чиқиб кетишганди.
Бир кун Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Каъбада намоз ўқир эдилар. Бир гуруҳ қурайшликлар атрофларини ўраб олдилар. Шу вақт Уқба ибн Муайд келди. Кўлида сўйилган туянинг қорни бор эди. Уни ахлати билан бирга Расулуллоҳнинг муборак устиларига отди.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бошларини саждадан кўтара олмай қолдилар. Қизлари Фотима онамиз келиб, у ахлат тўла туя қорнини оталарининг устидан олиб отдилар. Ҳам Фотима, ҳам Расулуллоҳ бу ишнинг қилган Уқбани дуои бад қилдилар...
Яна бир кун Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Каъбада намоз ўқир эканлар, Уқба ибн Муайд келди. Расулуллоҳнинг кийимларини бўйинларига ўради ва шиддат билан сиқа бошлади. Ҳазрати Абу Бакр Уқбани елкасидан тортиб Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан узоқлаштиришга ҳаракат қилиб шундай деди:
—«Роббим Аллоҳдир», дегани учун бу инсонни ўлдирмоқчимисан?
14:18 / 20.01.2014
2292
Аввалги мақола
Қурайшнинг шошиб қолишлиги
Мақолалар
2255
Кейинги мақола
Мақолалар
وَقَالَ رَسُولُ اللهِ صَلَّى
اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ : إِذَا كَانَ يَوْمُ الْقِيَامَةِ كُنْتُ
إِمَامَ النَّبِيِّينَ وَخَطِيبَهُمْ وَصَاحِبَ شَفَاعَتِهِمْ غَيْرَ فَخْرٍ.
رَوَاهُ التِّرْمِذِيُّ.&nbs...
17:22 / 22-октабрь
Мақолалар
اللَّهُمَّ صَلِّ عَلَى مُحَمَّدٍ فِي الْأَوَّلِينَ وَ صَلِّ عَلَى مُحَمَّدٍ فِي الآَخرينَ وَصَلِّ عَلَى مُحَمَّدٍ في النَّبِيِّينَ وَ صَلِّ عَلَى مُحَمَّدٍ فِي الْمُرْسَلِينَ وَ صَلِّ عَلَى مُحَمَّدٍ...
15:21 / 28-июнь
Мақолалар
Саййидим Расулуллоҳ, агар Сиз билан бир замонда яшаганимда, Сизга ваҳий нозил бўла бошлаб, Исломга даъват қилганингизда, мен Сизнинг даъватингизга қулоқ солиш ўрнига Абу Лаҳабга эргашиб кетганимда, С...
17:47 / 31.10.2024
Мақолалар
Сўзим аввалида айтсам: «Мен хатокор лойнинг
шарафли ҳузурга гапиришга журъат қилганим учун ўтиниб кечирим сўрайман, узримни
билдираман ва қўрқувдан ерга кириб кетар даражада хижолатдаман».
Эй Ро...
23:11 / 22.10.2024
ٍКўп кўрилганлар