3 жумадис сони 1446
Қўрқинчли қарор

Охирида шундай қарорга келдилар: Ҳар бир қабиладан битта бақувват ва насабли йигит тайин қилинади. Ҳаммаси бирдан Муҳаммадга ҳужум қиладилар, бир киши каби бўладилар ва барчаси бирдан уни урадилар. Шундай бўлгандан сўнг қони бутун қабилаларга тарқалган бўлади, у ҳолда Бани Абдуманоф барча қабилалар билан баробар уруш бошлай олмайди... Бу қарор қабул қилингандан сўнг мажлис тугади. Расулуллоҳни уриш учун ҳар қабиладан бир кишидан тайин қилдилар. Аллоҳ таоло уларнинг бу тузоғи ҳақида Пайғамбарига хабар берди.Шу сабабдан Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳазрати Алини ўринларига ётқиздилар ва унга устини ўраб олишлигини тайинладилар: «Қўрқма, нохуш ҳеч нарса бўлмайди»,− дедилар. Душманлари тайёр ҳолда Расулуллоҳнинг эшиклари олдида кутиб туришди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳовучларида тупроқ олиб уйларидан чиқдилар. Аллоҳ уларнинг кўзларини боғлаганди. Шунинг учун ҳам улар Пайғамбарни кўрмай қолдилар. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам қўлларидаги тупроқни уларнинг бошларига сочиб ўтиб кетдилар ва Ёсин сурасининг аввалидан тўққизинчи оятга қадар бўлган қисмини ўқидилар. Расулуллоҳ қутилиб кетганларидан сўнгра бири келиб:«Бу ерда нима учун кутиб турибсиз?»− деб сўради. —Муҳаммадни кутиб турибмиз. —Аллоҳ сизни ақлдан маҳрум қилган кўринади, зеро Муҳаммад қутилиб, истаган ерига кетиб бўлди... Эшикдан қарашиб бировнинг ётганини кўришгач, уни Пайгамбар, деб ўйладилар. Ҳазрати Муҳаммаднинг ётоқларида бўлмасликларини хаёлларига ҳам келтирмадилар. Сабоҳда ҳазрати Али ўрнидан турди. Бу ҳолатни кўрган суиқасдчилар нима қиларларини билмай қолдилар. Бутун умидлари пучга чиққан эди...

03:34 / 27.06.2020
Аввалги мақола
Кейинги мақола
Мақолалар
Мактуб: Расулуллоҳга дил изҳорим (иккинчи мақола)
Саййидим Расулуллоҳ, агар Сиз билан бир замонда яшаганимда, Сизга ваҳий нозил бўла бошлаб, Исломга даъват қилганингизда, мен Сизнинг даъватингизга қулоқ солиш ўрнига Абу Лаҳабга эргашиб кетганимда, С...
17:47 / 31-октабрь Батафсил...
Мақолалар
Мактуб: Расулуллоҳга дил изҳорим (биринчи мақола)
Сўзим аввалида айтсам: «Мен хатокор лойнинг шарафли ҳузурга гапиришга журъат қилганим учун ўтиниб кечирим сўрайман, узримни билдираман ва қўрқувдан ерга кириб кетар даражада хижолатдаман». Эй Ро...
23:11 / 22-октабрь Батафсил...
Мақолалар
Бағишлов
Ё Расулуллоҳ! Ҳозир сизнинг Ҳиро ғоридан тушиб келиб, ваҳий залворидан титраб турганингизни хаёлимга келтирдим. Қани энди, мен сизни шу ҳолатда бағримла иситсам эди! Ҳозир сизни Абу Толиб ноҳи...
23:57 / 02-октабрь Батафсил...
Мақолалар
Нима учун биз Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни яхши кўрамиз?
Нима учун биз Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга муҳаббат қўйиб, у кишини севамиз? Чунки, Аллоҳ бизларни  зулматдан нурга, залолатдан ҳидоятга шу Зот туфайли олиб чиққандир. Зотан, Расулулло...
15:45 / 28.07.2023 Батафсил...