23 шаввол 1446
Суроқанинг саргузаштлари

Қурайшликлар Расулуллоҳинг изини йўқотиб қўйишгач, уни топиб келганга юзта туя мукофот қўйдилар. Ҳазрати Пайғамбар билан ҳамроҳи ғорда уч кеча қолганларидан сўнгра, йўл кўрсатувчи билан биргаликда йўлга чиқдилар. Йўл кўрсатувчилари мушрик эди. Расулуллоҳ уни ҳақ тўлаб ёллаган эдилар. Йўл бошловчи уларни денгиз соҳилидан олиб кетди. Суроқа ибн Молик ибн Жуъшам Расулуллоҳни ушлаб, Қурайшга олиб бориб, мукофотга қўйилган юз туяни олишликни орзу қилган эди. Суроқа отига миниб Расулуллоҳнинг изидан кетди.Оти қумга ботиб қолди, отдан тушди. Шунга қарамасдан, таъқибдан воз кечмади. Такрор отига миниб, таъқиб қила бошлади. От яна ботиб кетди. Суроқа отдан ерга тушди. Яна таъқиб қилишни давом этдирди. Отга минди. Олдиндаги кишиларни кўришлиги билан от учинчи марта қумга ботиб кетди.Суроқа отдан ерга тушди.Суроқа билан отини қум тўзони ўраб олди. Уларни ютиб юборишни истар эди. Суроқа бу мўъжизани кўргач, ҳазрати Муҳаммаднинг Аллоҳнинг Расули эканлигига ишонди, унинг Аллоҳнинг ҳимоясида эканлигига тўла қаноат ҳосил қилди. Бу ҳолат ортиқ инкор қилиб бўлмайдиган бир ҳолат эди унинг учун... Шундан сўнг Суроқа шундай деб бақирди: Мен Суроқа ибн Жўъшамман. Менга сиз билан гаплашишга, имконият беринг. Аллоҳга қасам бўлсинки, мендан сизга бирон ёмонлик етмас. Расулуллоҳ ҳазрати Абу Бакрга «Сўра биздан нима истар эмиш?»− дедилар. Суроқа: «Менинг билан сенинг орангда аломат бўлсин, дея менга бир белги ёз»− деди. Шунда йўл кўрсатувчилари Омир ибн Фуҳайра тери парчасига истаган нарсаларини ёзиб унга берди.

18:30 / 30.01.2014
Аввалги мақола
Савр ғорида
Кейинги мақола
Мақолалар
Мактуб: Расулуллоҳга дил изҳорим (иккинчи мақола)
Саййидим Расулуллоҳ, агар Сиз билан бир замонда яшаганимда, Сизга ваҳий нозил бўла бошлаб, Исломга даъват қилганингизда, мен Сизнинг даъватингизга қулоқ солиш ўрнига Абу Лаҳабга эргашиб кетганимда, С...
17:47 / 31.10.2024 Батафсил...
Мақолалар
Мактуб: Расулуллоҳга дил изҳорим (биринчи мақола)
Сўзим аввалида айтсам: «Мен хатокор лойнинг шарафли ҳузурга гапиришга журъат қилганим учун ўтиниб кечирим сўрайман, узримни билдираман ва қўрқувдан ерга кириб кетар даражада хижолатдаман». Эй Ро...
23:11 / 22.10.2024 Батафсил...
Мақолалар
Бағишлов
Ё Расулуллоҳ! Ҳозир сизнинг Ҳиро ғоридан тушиб келиб, ваҳий залворидан титраб турганингизни хаёлимга келтирдим. Қани энди, мен сизни шу ҳолатда бағримла иситсам эди! Ҳозир сизни Абу Толиб ноҳи...
23:57 / 02.10.2024 Батафсил...
Мақолалар
Нима учун биз Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни яхши кўрамиз?
Нима учун биз Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга муҳаббат қўйиб, у кишини севамиз? Чунки, Аллоҳ бизларни  зулматдан нурга, залолатдан ҳидоятга шу Зот туфайли олиб чиққандир. Зотан, Расулулло...
15:45 / 28.07.2023 Батафсил...