21 жумадул аввал 1446
Уҳуд жанги

Бадр куни Қурайш ашрофларининг дўппосланиб, қолганларининг Маккага қайтишлари қурайшлар учун жуда оғир бўлди. Оталари, қариндошлари ва фарзандлари ўлдирилганлар Абу Суфённинг олдига бориб маслаҳат қилдилар. У карвонда моли бўлганлар билан ҳам музокора қилиб, бу карвондаги молни, мусулмонларга қарши уруш учун харжлашни таклиф қилди. Таклиф қабул қилинди. Қурайш Расулуллоҳга қарши уруш қилишга қарор қилди. Шоирлар халқни шеърлари билан тарғиб қилиб, жўштиришарди. Ҳижратнинг учунчи йили шаввол ойининг ўрталарида қурайшликлар билан уларга ёрдам берган бошқа қабилалар ҳаммалари бирликда урушиш учун Маккадан чиқдилар. Қурайшнинг ашрофлари урушга хотинлари билан бирга чиқишганди. Келиб Мадинанинг рўпарасида қораргоҳларини қурдилар. Расулуллоҳ (с.а.в)нинг шахсий фикрлари мусулмонларнинг Мадинада туриб, душманни ўз ҳолига ташлаб қўйиш эди.Душман Мадинага киришга уринган вақтда кўча урушлари қилиш эди. Расулуллоҳ (с.а.в) Мадинани ташлаб, Уҳудга чиқишликни тўғри деб ҳисобламас эдилар. Мунофиқларнинг бошлиғи Абдуллоҳ ибн Убайнинг фикри ҳам ана шундай эди. Лекин Бадрда иштирок этмаган баъзи мусулмонлар, “Эй Аллоҳнинг Расули! Бизни душманларимиз қаршисига чиқаринг-ки, бизда заифлик кўрмасинлар!-дейишиб Уҳудга чиқишликни истадилар. Тинимсиз равишда ҳазрати пайғамбарга бу фикрларини ўтказишга ҳаракат қилдилар. Охири ҳазрати пайғамбар уйларига кириб, совутларини кийиб, ташқарига чиқдилар. Шаҳар ташқарисига чиқишни таклиф этганлар бу вақт пушаймон бўлишган эди. “Эй Расулуллоҳ! Сизни ташқарига чиқишликка мажбур қилдик ва лекин бунга ҳаққимиз йўқ эди. Истасангиз шаҳарда қолинг-деганларида, Расулуллоҳ (с.а.в): ”Совутини кийган пайғамбар жанг қилмасдан совутини ечишлик ярашмас!"-деб ҳаршилик билдирдилар. Расулуллоҳ (с.а.в) мингга яқин саҳоба билан йўлга чиқдилар. Мадина билан Уҳуд тоғи орасида Шатва деган жойга келганларида, мунофиқларнинг бошлиғи Абдуллоҳ ибн Убай уч юз кишини лашкардан ажратиб, Мадинага қайтарди. Даъвоси қуйидагича эди: —Муҳаммад чиқамиз деганларни гапини тинглади, лекин менинг гапимга қулоқ солмади!...

08:20 / 27.06.2020
Мақолалар
Мактуб: Расулуллоҳга дил изҳорим (иккинчи мақола)
Саййидим Расулуллоҳ, агар Сиз билан бир замонда яшаганимда, Сизга ваҳий нозил бўла бошлаб, Исломга даъват қилганингизда, мен Сизнинг даъватингизга қулоқ солиш ўрнига Абу Лаҳабга эргашиб кетганимда, С...
17:47 / 31-октабрь Батафсил...
Мақолалар
Мактуб: Расулуллоҳга дил изҳорим (биринчи мақола)
Сўзим аввалида айтсам: «Мен хатокор лойнинг шарафли ҳузурга гапиришга журъат қилганим учун ўтиниб кечирим сўрайман, узримни билдираман ва қўрқувдан ерга кириб кетар даражада хижолатдаман». Эй Ро...
23:11 / 22-октабрь Батафсил...
Мақолалар
Бағишлов
Ё Расулуллоҳ! Ҳозир сизнинг Ҳиро ғоридан тушиб келиб, ваҳий залворидан титраб турганингизни хаёлимга келтирдим. Қани энди, мен сизни шу ҳолатда бағримла иситсам эди! Ҳозир сизни Абу Толиб ноҳи...
23:57 / 02-октабрь Батафсил...
Мақолалар
Нима учун биз Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни яхши кўрамиз?
Нима учун биз Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга муҳаббат қўйиб, у кишини севамиз? Чунки, Аллоҳ бизларни  зулматдан нурга, залолатдан ҳидоятга шу Зот туфайли олиб чиққандир. Зотан, Расулулло...
15:45 / 28.07.2023 Батафсил...