22 жумадул аввал 1446
Жанг бошланмоқда

Лашкарлар юзма-юз келдилар, бир-бирларига яқинлашдилар. Хотинлар (ораларида Ҳинд бинти Утба ҳам бор эди) ўринларидан туришиб қўлларига доира олиб, эркакларнинг орқада қолганларини жангга ташвиқ қилиш учун чала бошладилар. Жанг қизиб кетди. Расулуллоҳдан қилични олиб. унинг ҳаққини беришликни ваъда қилган Абу Дужона, олган қиличи билан сафда қодир бўлганича турди ва кимга рўбарў бўлса, уриб ерга қулатди. Ҳазрати Ҳамза жуда ҳам шиддатли жанг қилар эди. Кофирларнинг катталаридан бир қанчасини ер тишлатган эди. Унга ҳеч ким баробар кела олмасди. Лекин уни панада Жубайр ибн Мутъамнинг қули Ваҳший пойлаб турар эди. Ваҳший жуда ҳам яхши найза қўллай оладиган ва отганини нишонга теккизадиганлардан эди. Жубайр агар Ҳамзани ўлдирса, уни озод этишликни ваъда қилган эди...Чунки ҳазрати Ҳамза Бадр жангида Жубайрнинг амакисини ўлдирган эди. Абу Суфённинг хотини Ҳинд ҳам Ваҳшийга ҳазрати Ҳамзани ўлдиришликка ташвиқ қилиб, Бадрда ўлдирилган отаси, амакиси ва акасининг ўчини олишликни истарди. Ваҳший найзаси билан ҳазрати Ҳамзани мўжжалга олиб отди. Найза кўксидан кириб, орқа томонидан чиқди ва ҳазрати Ҳамза шаҳид бўлди.

14:09 / 26.06.2020
Мақолалар
Мактуб: Расулуллоҳга дил изҳорим (иккинчи мақола)
Саййидим Расулуллоҳ, агар Сиз билан бир замонда яшаганимда, Сизга ваҳий нозил бўла бошлаб, Исломга даъват қилганингизда, мен Сизнинг даъватингизга қулоқ солиш ўрнига Абу Лаҳабга эргашиб кетганимда, С...
17:47 / 31-октабрь Батафсил...
Мақолалар
Мактуб: Расулуллоҳга дил изҳорим (биринчи мақола)
Сўзим аввалида айтсам: «Мен хатокор лойнинг шарафли ҳузурга гапиришга журъат қилганим учун ўтиниб кечирим сўрайман, узримни билдираман ва қўрқувдан ерга кириб кетар даражада хижолатдаман». Эй Ро...
23:11 / 22-октабрь Батафсил...
Мақолалар
Бағишлов
Ё Расулуллоҳ! Ҳозир сизнинг Ҳиро ғоридан тушиб келиб, ваҳий залворидан титраб турганингизни хаёлимга келтирдим. Қани энди, мен сизни шу ҳолатда бағримла иситсам эди! Ҳозир сизни Абу Толиб ноҳи...
23:57 / 02-октабрь Батафсил...
Мақолалар
Нима учун биз Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни яхши кўрамиз?
Нима учун биз Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга муҳаббат қўйиб, у кишини севамиз? Чунки, Аллоҳ бизларни  зулматдан нурга, залолатдан ҳидоятга шу Зот туфайли олиб чиққандир. Зотан, Расулулло...
15:45 / 28.07.2023 Батафсил...