АҚШда мусулмон талабалар «Раҳмат қилиб юборилган Пайғамбар» шиори остида 40.000 атиргул улашдилар
Ҳозирда АҚШда яшаб келаётган бир гуруҳ саудияликлар ҳамда эркак, аёл ва болалардан иборат мусулмон талабалар «Раҳмат қилиб юборилган Пайғамбар Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам −ахлоқлари намунали мураббий ва ҳаким Зот» шиори остида Америка аҳолисига 40.000 атиргул улашдилар.Ташқи ишлар алоқа бўлими масъули Муҳаммад ал-Ҳожийнинг таъкидлашича, ушбу ташаббусдан кўзланган мақсад , Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламнинг сийратларини илмий ва маърифий асосда университет талабалари ва жамоат жойларида атиргул улашиш ила тарқатишдир. Бу атиргулларнинг ҳар бирига Ислом динини илмий-маърифий акс эттирадиган саккизтадан ҳадис илиб қўйилди.
Бундай гўзал ишга ўз ҳиссаларини қўшганлар қирқ мингдан ортиқ атиргулни АҚШдаги элликта турли шаҳарлардаги одамларга улашдилар. Уларнинг бу ишлари барчага ижобий таъсир кўрсатди.