8 жумадис сони 1446
Абдуллоҳ ибн Аббос розияллоҳу анҳу (5)

 

Эрта уйғонган заковат

Ибн Аббос розияллоҳу анҳунинг ақл ва заковатлари бошқа болалардан фарқли ўлароқ ёшлик чоғларидаёқ шаклланиб бўлган эди. Ўзи, аслида, шундай ҳам бўлиши керак эди. Чунки Абдуллоҳ ёшлигидан Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам билан бирга бўлиб, у Зотнинг илм булоқларидан баҳраманд бўлишлик шарафига муяссар бўлган эди. Ахир қандай қилиб заковатли бўлмасин, Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам унинг ҳаққига «Динда заковатли бўлсин», деб дуо қилганлар-ку. Бундан ташқари, туғилганидан кейин ошқозонига кирган биринчи нарса бу Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг муборак тупуклари ҳисобланади. Абдуллоҳ ибн Аббос ўспиринлик давридан бошлаб салла кия бошлади. Унинг устига илмий нурлар ёғила бошлади. Абдуллоҳдаги мана шу нурни сезган шахслардан бири, бу − Умар розияллоҳу анҳу эдилар. У киши ўз халифалик даврларида ёш Абдуллоҳни катта саҳобалар билан бўладиган илмий мажлисларга олиб кирар эдилар. Саҳобалар Умарнинг ўзи билан ёш болани олиб юришидан ажабланиб, ҳайратда қолишар эди. Ҳатто бир куни саҳобалар Умар розияллоҳу анҳуга эътироз билдириб: «Нима учун бу ёш болани бизнинг мажлисимизга олиб кирасиз, ахир бизнинг ҳам ёш болаларимиз бор, уларни олиб кирмаяпмиз-ку?!» дейишди. Умар: «Бу кимлигини, илм ва фазл эгаси эканлигини жуда яхши биласизлар-ку», дедилар. Сўнг олим ва фақиҳ саҳобаларни чақириб, уларга Аллоҳ Қуръонда: «Қачонки, Аллоҳнинг нусрати (мадади) ва ғалаба келганида, одамлар тўп-тўп бўлиб, Аллоҳнинг дини (Ислом)га кираётганларини кўрганингизда, дарҳол Роббингизга ҳамд билан тасбеҳ айтинг ва Ундан мағфират сўранг! Зеро, У тавбаларни қабул этувчиЗотдир», деб марҳамат қилди. «Сизлар ушбу оятлар ҳақида нима дейсизлар?», деб сўрадилар. Уларнинг баъзилари: «Аллоҳ бизни агар нусратга эришиб фатҳ қилсак, Унга ҳамд ва истиғфор айтишга буюрмоқда», дейишди. Баъзилари эса ҳеч нима демасдан, сукут сақлашди. Умар розияллоҳу анҳу Абдуллоҳга қараб: «Сен ҳам шундай фикрдамисан, эй Ибн Аббос?», деди. Абдуллоҳ: «Йўқ, мен ундай демайман», деди. Умар: «Унда сен нима дейсан?», дедилар. Абдуллоҳ: «Бу Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ажаллари яқинлашганини билдирувчи оятлар бўлиб, Аллоҳ ушбу оятлар билан Набийига ўлим соатлари яқинлашганини билдирган», деди. Умар: «Аллоҳга қасамки, мен ҳам ушбу оятлардан мана шу сен айтган нарсани тушунганман», дедилар. Абдуллоҳ ибн Аббоснинг ўзи: «Умар розияллоҳу анҳунинг мени катта саҳобаларни олдига олиб киришларидан асосий мақсадлари, бу мени уларга заковатимни кўрсатиб қўйиш учун эди», деган. Абдуллоҳ ибн Аббос розияллоҳу анҳу ёшлари кичик бўлгани сабабли катта саҳоблар олдида сукут сақлаб турар эдилар. Умар розияллоҳу анҳу ёши кичик, аммо ақл ва илмда баркамол бўлган бу ёш болани қўлидан ушлаб, қаерга борса, ўзи билан бирга олиб юрар эди. Бир куни Умар розияллоҳу анҳу илмий мажлис қуриб, «Лайлатул қадр» кечаси ҳақида баҳс ва мунозара қилаётган саҳобалар мажлисига келиб қўшилдилар. Мажлисда бир саҳобий ўрнидан туриб, Қадр кечаси ҳақида билганини гапирди. Абдуллоҳ ибн Аббос эса одоб билан жим ўтирар эди. Умар розияллоҳу анҳу Абдуллоҳнинг индамай турганини кўриб, «Эй Аббоснинг ўғли, нега жим турибсан, уялмагин, ёшинг кичиклиги сени гапиришдан тўсиб қўймасин», дедилар. Абдуллоҳ ибн Аббос: «Эй мўминларнинг амири, Аллоҳ тоқ Зотдир, тоқликни яхши кўради. Дунё кунларини етти кун қилиб қўйди (яъни кунларни ҳафтадан иборат қилиб қўйди). Ризқларимизни етти (кун ёки соат ёки лаҳза)да яратиб қўйди. Устимиздаги осмонни етти қават қилиб қўйди. Остимиздаги ерни ҳам етти қават қилиб яратди. Етти оятдан иборат бўлган Фотиҳа сурасини нозил қилди. Қуръонда никоҳланиш мумкин бўлмаган қариндошларни етти тоифага бўлиб қўйди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Каъбатуллоҳни етти марта тавоф қилиб, Сафо ва Марва орасида ҳам етти марта саъй қилиб, Муздалифада шайтонга еттита тош отиб, умматларига кўрсатиб бердилар. Менимча, «Лайлатул қадр» кечаси Рамазоннинг охирги етти кунидан бирида бўлса керак, деб ўйлайман», деди. Умар розияллоҳу анҳу Ибн Аббоснинг бу жавобидан ҳайратланиб: «Қадр кечаси борасида фақат мана шу боланинг фикригина менинг фикримга тўғри келди», дедилар.

08:37 / 15.10.2014
Аввалги мақола
Кейинги мақола
Сахобалар
Ҳазрати Умарнинг Исломга келишлари
Жоҳилий жамият руҳида ўсган ҳазрати Умар Ислом янги пайдо бўлганида унга қаттиқ қаршилик кўрсатганлардан бири бўлганлар. Лекин у кишидаги соф табиат бир кун келиб ўзини кўрсатиши турган гап эди. Бунин...
15:58 / 23.08.2023 Батафсил...
Сахобалар
Адолатли сиёсат даҳоси
(Саид ибн Омир розияллоҳу анҳу) Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг рисолат уммонларидан файз олиб ўсган ва ўша тенги йўқ зотнинг ҳидоят нурларидан насибаланиб, инсониятга йўл кўрсатган юлду...
14:29 / 22.08.2023 Батафсил...
Сахобалар
Фаришталар ювинтирган саҳоба
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг замонларида, ҳижрий 3-санада жарчи ҳаммани Уҳуд ғазотига чорлай бошлади. Ҳанзала розияллоҳу анҳу бу нидони эшитиб, дарҳол қурол-аслаҳаларини олиб, урушга тайё...
17:02 / 31.07.2023 Батафсил...
Сахобалар
Абу Закариё Яҳё ибн Муоз Розий розияллоҳу анҳу
Абу Закариё Яҳё ибн Муоз Розий розияллоҳу анҳу — бу киши воизлик билан танилган. Ҳусайн воиз Кошифийга ўхшаб. Ҳаким-ўта ҳикматга бой бўлганлар. Ўткир жуда ҳам чуқур гапларни гапирганлар. Аллоҳ т...
16:00 / 27.07.2023 Батафсил...