25 рабиъул аввал 1447
Тарихда бугун

Робиъул-аввал ойининг 25-куни

 
  • Ҳижрий 13-йил 25-робиъул-аввал куни (милодий 634-йил 30-май) мусулмонлар Шомнинг Бусро шаҳрини Холид ибн Валид қўмондонлигида фатҳ қилдилар ва бу Ислом тарихидаги Шомга бўлган биринчи фатҳ ҳисобланади.
  • Ҳижрий 306-йил 25-робиъул-аввал куни (милодий 918-йил 5-сентябр) Шофеъий мазҳабининг катта фақиҳи Аҳмад ибн Умар ибн Сурайж вафот этди. У зот Шофеъий мазҳабини тарқалишида ўзининг катта ҳисссасини қўшган олимлардан бири ҳисобланади.
  • Ҳижрий 1329-йил 25-робиъул-аввал куни (милодий 1911-йил 5-апрел) шайх Муҳаммад Мутавалли Шаъровий таваллуд топди. Бу зот 20-аср Ислом оламининг кўзга кўринган забардаст олимларидан бўлган.


Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламнинг сийрати(2)

Шомга биринчи саёҳат

Абу Толиб Сурияга қилинадиган тижорат сафарига Набий соллаллоҳу алайҳи васалламни ўзи билан олиб чиқди. Йўлда Бусра деб номланган кўҳна жойда Буҳайро исмли роҳиб яшарди. Буҳайро Набий соллаллоҳу алайҳи васалламга яқинлашди, уни кўрди ва Абу Толибга ана у Набий (соллаллоҳу алайҳи васаллам) сўнгги Пайғамбар ва ҳозирда унда мавжуд барча аломатлар олдинги китоблар (муқаддас диний китоблар) ни эслатмоқда деди. У шу билан бирга Набий соллаллоҳу алайҳи васалламни у ерга олиб бориш тўғри эмас, у ерда яшайдиган яҳудийлар уни ўлдиришлари эҳтимоли бор, деб маълум қилди. Абу Толиб унинг маслаҳатини қабул қилди ва Набий соллаллоҳу алайҳи васалламни Маккага қайтариб юборди.

Шомга иккинчи саёҳат

Ҳазрати Хадижа розияллоҳу анҳо Қурайш қабиласининг бадавлат хонимларидан эди. У бева эди ва турли хил жойларда тижорат қилар эди. У тижоратини юритувчи ишончли ва ақлли кишига муҳтож эди. Бу вақтга келиб, Хадижа розияллоҳу анҳо Макка аҳлидан Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламни ақлли, шарафли Зот сифатида эшитган эди. У Набий соллаллоҳу алайҳи васалламни ёллашга қарор қилди, чунки бу ишончли ва шарафли киши унинг тижорат ишларини юритишга энг лойиқ киши эди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг Ҳазрат Хадижа розияллоҳу анҳо учун амалга оширган биринчи сафари – Шом (Сурия)га бўлган эди, ўшанда (Расулуллоҳ солаллоҳу алайҳи васаллам) савдо карвонига бошчилик қилганди. У (Хадижа розияллоҳу анҳо – тарж.) хизматкори Майсарани унга ёрдамчи қилиб юборди. Сафар давомида христиан роҳиб Набий соллаллоҳу алайҳи васалламни дарахт остида учратди ва унинг Пайғамбар эканига гувоҳлик берди. Унга кўра, олдиндан фақат анбиёлар бу дарахт остида дам олишган. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам маҳсулотларни қисқа вақтда фойда билан сотди ва Шомдан кўп маҳсулотлар билан қайтди. Ушбу савдо моллари ҳам яхши фойда билан сотилди. Илк никоҳ Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг мисли кўрилмаган сифатлари ҳақида эшитгач, Ҳазрат Хадижа розияллоҳу анҳо турмуш қуриш учун таклиф юборди. Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг амакаси уни йигирмата туя маҳр эвазига қабул қилди. Кейин Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам Ҳазрат Хадижа розияллоҳу анҳога уйланди. Баъзилар маҳр ўн икки увқия кумуш бўлган (бир увқия тўрт дирҳамга тенг) дейди. Бу вақтда Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам йигирма беш ёшда ва Ҳазрат Хадижа розияллоҳу анҳо қирқ ёшда эди. Ҳазрат Хадижа розияллоҳу анҳонинг Набий соллаллоҳу алайҳи васалламга никоҳи йигирма беш йилу икки ой ва уч ҳафта давом этган. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам унинг ҳаётлик вақтида бошқа аёлга уйланмаганлар. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам Ҳазрат Хадижа розияллоҳу анҳодан тўрт қиз ва икки ўғиллик бўлдилар. Қизларнинг исмлари Зайнаб, Умму Кулсум, Руқайя ва Фотима розияллоҳу анҳунна. Ўғилларнинг исмлари Қосим ва Тоҳир розияллоҳу анҳумо. Тоҳир Абдуллоҳ деб ҳам номланар эди. Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг исми Иброҳим бўлган бошқа ўғиллари ҳам бўлган, у гўдаклик чоғида вафот этган. У Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг чўрилари Мория Қибтия розияллоҳу анҳодан туғилган. У Набий соллаллоҳу алайҳи васалламга Муқавқис (Искандария ҳокими)дан ҳадя қилиб берилган эди.

07:23 / 25.12.2014
Сийрат
Сийрат илмининг тарихий манбалари
Сийрат илмида энг аввалгилардан бўлиб номлари чиққан зотлардан тўрт киши алоҳида зикр қилинади: 1. Урва ибн Зубайр (93-ҳижрий санада вафот этган). Зубайр ибн Аввом розияллоҳу анҳунинг ўғиллари....
Сийрат
У зотдан инсоният қарздордир
Ислом пайғамбари аёл кишининг бир кун келиб эркаклар билан ёнма-ён ўз йўли (яъни, ўрни)ни топишини биларди. Шунинг учун уларнинг ҳам диндор бўлишини ихтиёр қилди. Уларнинг муайян либослари борки, у би...
10:37 / 04-сентабрь Батафсил...
Сийрат
Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламнинг муборак сийратлари
Саҳобаи киромлар Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳаётларининг ҳар бир лаҳзаси ҳақидаги ўзлари билган ишончли маълумотларни тобеъинларга омонат ила ўргатганлар. Ўз навбатида, тобеъин­лар бу...
17:15 / 22-август Батафсил...
Сийрат
Сийрат – етакловчи нурли йўл
Бизни Ўзининг охирги пайғамбари бўлмиш Муҳаммад алайҳиссаломнинг умматларидан қилган ва «Батаҳқиқ, сизлар учун – Аллоҳдан ва охират кунидан умидвор бўлган ва Аллоҳни кўп зикр қилганлар учун Расулулло...
17:57 / 13-август Батафсил...